Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Умаров: «Мендездаги ўзига бўлган ишонч бизга ҳам кўчиб ўтди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

15 апрель куни Эрон футзал терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳунук анъанага чек қўйди. Бунга қадар ўтказилган барча учрашувларда эронликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10 карра Осиё чемпионига қарши сўнгги ўйин илк дуранг натижа билан интихо топди.

17 апрель куни Тошкент вақти билан 18:00да Эронга қарши иккинчи назорат ўйини бўлиб ўтади. Хосе Мария Мендез мураббийлигида 25 май куни старт оладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоа дарвозабони Рустам Умаров Эронга қарши дастлабки ўйин таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эронга қарши ўйин кутилганидек осон кечмади, - дея гап бошлади Умаров. – Эронликларнинг кучига шубҳа қилиб бўлмасди. Якунда бундай кучли рақибга қарши дуранг қайд эта олганимиздан жуда хурсанд бўлдик.

- Ўйинга бўлган тайёргарлик қандай бўлди?

- Биз эронликлар иштирокидаги ўйинлар видеоёзувини томоша қилиб, рақибни пухта ўрганиб чиқдик. Бунда бош мураббий Мендез хизматини алоҳида таъкидлаган бўлардим, наздимда у аъло даражадаги мутахассис. Шунингдек кучли назариячи ва психолог ҳамдир. Мендез Эрондек кучли рақибга қарши ўйинда қандай ҳимояланиш кераклигини тушунтира олди. Шу билан баробар Эрон сафидаги ҳар бир футболчини ўрганиб чиқди.

- Ўртоқлик ўйинини томоша қилиш учун беш мингдан зиёд мухлислар ташриф буюришини кутмаган бўлсангиз керак?

- Зал ҳаддан ташқари дим бўлгани учун, нафас олишнинг ўзи муаммо бўлиб қолди. Залга кондиционер ўрнатилмагани бизни ҳайрон қолдирди. Қизиқ томони, чигалёзди машғулотларни якунлаётган пайтимиздаёқ залдаги босим бизни бўғиб қўйганди. Шунингдек мезбонларни қўллаб-қувватлаб турган маҳаллий мухлисларни ҳам таъкидлаш керак. Улар зал атрофини тўлдириб, ўз жамоаларини етарлича қўллаб-қувватлаб туришди. Ҳар бир футболчини исми-шарифи билан алоҳида эслашди. Айниқса Шамсаи номини кўп бор тилга олишди. Агар Вохид Шамсаи ҳам ўйинда иштирок этганида, эронликлар энг жаговор таркиб ҳосил қилган бўлишарди. Масалан шу куни рақиб дарвозасини Эрон футзали афсоналаридан бири Мустафо Назари қўллаб-қувватлади. Умумий ҳисобда рақибнинг бир ҳил савиядаги 3та тўртлиги бор эди.

- Эрон терма жамоаси беллашувда иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олганига қарамай, Ўзбекистон футзал терма жамоаси уни дуранг билан ниҳоялади...

- Бу борада ҳам мураббий кўрсатмаси катта рол ўйнади. Масалан, биз ўйинни нормал бошладик. Мураббий кўрсатмаси бўйича рақибни прессингда ушлашга ҳаракат қилдик. Табиийки, улар бундай қаршиликка тайёр эмасдилар. Кейин кўрсатма бўйича ҳимояланишни бошладик. Асосийси ўйинчилар бир-бирини тўлдириб туриши керак эди. Албатта бу якунда қониқарли натижага сабаб бўлди. Мураббий руҳий томондан ўзига ишонаётгани кўриниб турарди ва бу ҳолат жамоа аъзоларига ҳам кўчиб ўтди. Биринчи бўлимда 1та гол ўтказиб юбордик. Бор йўғи бир марта эътиборсизликка йўл қўйдик ва бу қимматга тушди. Рақибнинг шундай хатоларидан биз ҳам унумли фойдаланишимиз мумкин эди, бироқ ҳужумни аниқ якунлаш насиб қилмади. Иккинчи бўлимда Мендез ўз кучимизга ишонишимиз учун керагича кўрсатма берди. Айтиб ўтганимдек, бу борада у яхши руҳшунос ҳам бўла олди. Хаттоки Эрон иккинчи голни киритганда ҳам бизда ўз кучимизга ишонч йўқолмаганди. Шуҳрат Тожибоевнинг ажойиб пасини Нодир Элибоев голга айлантиргач, жамоада ишонч янада ортди. Озгина ўтиб Константин Свиридов тўпни чап қанотда қулай вазиятга чиқиб бораётган Холмуҳамедовга етказиб берди. Олег эса биргина уриниш билан ҳисобни тенглаштирди. Мувозанат тиклангач, эронликлар дарҳол ҳужумга ўтишди, бироқ биз энди ўйин якунига қадар туриб бера олдик. Ўйлашимча, ҳисоб ҳаққоний бўлди. Чунки биз кам хато қилдик.

Ўйин якунига етгач, Мендезнинг кайфияти чоғ эди. Бироқ мураббий буни яққол кўрсатиб қўймасликка ҳаракат қилди. У ҳар биримизни алоҳида табриклади. Энди биз биринчи ўйин видеоёзувини томоша қилиб, мазкур рақибга қарши такрорий ўйин учун тайёргарлик бошлаймиз. Эрондаги тайёргарлик якунига етгач, Тошкентга қайтиб келиб, май ойининг бошида асосий йиғин учун Испанияга жўнаб кетамиз. Европадан эса Осиё чемпионатида иштирок этиш учун БААга йўл оламиз. Қитъа чемпионатида муносиб иштирок этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

ЎФФ матбуот хизмати

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:40, 17.04.2012. Ўқилди: 6737 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.