Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Эроннинг Киш шаҳрида ўтказилган мазкур мусобақада 5та жамоа иштирок этди: Ўзбекистон, Ҳиндистон, Ироқ, Фаластин ва Эрон. Жамоалар ўзаро бир мартадан ўйинларда иштирок этишди. Ўзбекистон миллий жамоаси Ҳиндистонни 23:0, Фаластинни 5:0 ва Ироқни 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, сўнгги турда Эронга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Натижада мезбонлар 12 очко билан мусобақа ғолибига айланишган бўлса, вакилларимиз 9 очко билан 2-поғонани банд этди. Ироқ эса 6 очко билан 3-ўринни эгаллади. Ушбу жамоалар Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлишди. ЖЧ эса шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:51, 10.03.2022. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар: 15 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).