Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир ой аввал 7-дивизионда ўйнаётган 18 ёшли Мустафо «Аталанта»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди (видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Аталанта» Италия чемпионатининг жорий мавсумида у қадар муваффақиятли иштирок эта олмаяпти. Жамоани жароҳатлар қийнаб қўйди. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Дуван Сапата 6 февралдан буён майдонга тушмаётган бўлса, иккинчи ҳужумчи Луис Муриэль 2022 йилда 2та гол муаллифига айланди холос. Уни қандайдир руҳий муаммолар қийнамоқда. Гасперини 20 март куни "Болонья"га қарши ўйинда Миранчук, Малиновский ва Жереми Боганинг хизматларидан фойдалана олмади.

Шу боис, мураббий етакчиларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида ёш футболчилар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлди. Улар орасида эса 18 ёшли Мустафо Сиссе ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Гвинеялик футболчи бир тур аввал бўлиб ўтган "Женоа"га қарши ўйин учун қайдномага киритилган бўлса, 20 март куни А серияда дебют қилди. У баҳснинг 65-дақиқасида майдонга тушган бўлса, орадан 17 дақиқа ўтиб жамоасининг ғалаба тўпига муаллифлик қилди!

Мустафонинг сўнгги ойдаги фаолияти эртакка ўхшайди. Атиги 1 ой аввал қочоқлар тузилган жамоа сафида ўйнаб юрганди. Қисқа вақт ичида А сериянинг етакчи клубида гол муаллифига айланмоқда! Сиссе 27 февраль "Аталанта"нинг ёшлар жамоасида дебют қилганди. У ёшлар жамоаси сафида 3та ўйинда 3 гол муаллифига айланди ва асосий жамоага ўтказилди.

Бунгача у Италиянинг саккизинчи дивизионида иштирок этаётган «Rinascita Refugees» ҳаваскор жамоасида ўйнаётган эди. Уни "Аталанта" скаутлари пайқаб қолиб, клубга таклиф қилишди.

Мустафо 2003 йилда Гвинеянинг Канкари шаҳрида туғилган. У 16 ёшида отасидан айрилгач, ўз бахтини топиш учун Италияга йўл олди. Лечче яқинида Саленто шаҳрида мигрантларга ёрдам берувчи «Rete!» дастури унга қўл келди. Сиссе ташкилот ҳомийлиги остидаги «Rinascita Refugees» клубига жойлаштирилди.

Мустафо ўз голлари орқали жамоасининг 7-дивизионга кўтарилишига ёрдам берди. Юқорида айтганимиздек, 18 футболчи "Аталанта" селекционерлари эътиборига тушгач, 23 февраль куни «Аталанта» билан шартнома имзолади ва орадан 4 кун ўтиб ёшлар жамоасида дебют қилди. Бу баҳсда у «Милан» ёшлари дарвозасига 2та гол урди. 9 март эса эса Сиссе «Наполи»га қарши ўйинда битта гол муаллифига айланди.

Мустафонинг иқтидори Бергамо шаҳри жамоасини ўзига шунчалик маҳлиё этдики, унинг учун бошқа легионерни рўйхатдан чиқариб, Сиссени регистрациядан ўтказишди. Ўйин услуби бўйича Сиссе жамоанинг асосий ҳужумчиси Дуван Сапатага ўхшаб кетади. Ҳозирча эса унга яккакурашларда муваффиятли иштирок этиш учун мушакларидаги куч етишмаяпти. Аммо у жой танлашни билади, яхши зарбага эга ва техникаси ҳам ёмон эмас.

Бу номни эслаб қоламиз ва Мустафога омад тилаймиз.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 14:50, 22.03.2022. Ўқилди: 2381 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик