Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3944 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омадсиз Италия бу борада ёлғиз эмас ёхуд Европа чемпионларини сиғдирмаган Мундиал

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи плей-офф ўйинида ўз майдонида Македонияга қарши ўйин ўтказди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа Қатардаги жаҳон чемпионати Европанинг ҳозирги энг яхши жамоасисиз бўлиб ўтади.

Шу тариқа, Европанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Аппенин ороли вакиллари кетма-кет иккинчи марта Мундиалдан мосуво бўлди. Аммо кўҳна қитъанинг энг яхши жамоаси номини қўлга киритган терма жамоалар жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги Европа футболи тарихидаги биринчи ҳолат эмас. Шу боис бугун юқоридаги ҳолатларга ўхшаш барча воқеаларни эслаб ўтишга қарор қилдик.

 

Италия

Европа чемпиони: 2020
Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган: 2022

Ўтган бир неча йил ичида Италия терма жамоаси ўз натижалари билан жамоатчиликни лол қолдирди. «Адзуррилар» 15-20 йил олдингидек юлдузли терма жамоа эмас эди, аммо Роберто Манчини бу футболчилардан ҳақиқий юлдузли жамоа шакллантира олди.

Уларнинг мағлубиятсиз серияси ниҳоятда узоқ давом этди. Бу фақат Европа чемпионатидан сўнг якунланди.

Коронавирус туфайли қолдирилган Евро-2020 мусобақасида италияликлар ўз гуруҳидан осонгина плей-оффга йўл олди ва финалгача чиқа олишди. Аппенин ороли вакиллари якуний баҳсда Англия терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги Европа чемпионатигача қитъанинг энг яхши жамоаси номини қўлга киритишди.

Мундиал учун йўл италияликларга омадли бошланди. Улар Шимолий Ирландия, Литва ва Болгарияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни ишончли бошладилар. Аммо Манчини шогирдлари кейинчалик Флоренцияда Болгария ва Швейцария билан кутилмаганда дуранг ўйнашди.

«Адзуррилар» учун ҳақиқий омадсизлик охирги турда бўлди. Италия Белфастда ғалаба қозониши керак эди, аммо дуранг ўйнаб, ЖЧдаги ўз ўрнини Швейцарияга бўшатиб берди.

Улар энди ЖЧга айланма йўллар орқали чиқишлари талаб этиларди. Италия плей-оффда қандай жамоа билан ўйнаши ноаниқ эди. Қуръадан кейин барчаси аниқ бўлди. Улар биринчи ўйинда кучсиз рақиб билан, иккинчисида эса кучли рақиб билан тўқнаш келишлари керак эди.

Аммо «кучсиз» Шимолий Македония Европа чемпионларини мағлуб этди. Шу тариқа Италия ўз тарихида биринчи марта кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.

 

Дания

Европа чемпиони: 1992 йил
Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган: 1994 йил

Дания термасининг 1992 йилги Европа чемпионатидаги ғалабаси кўпчилик учун кутилмаган натижа ҳисобланади. Данияликлар ўша турнирда умуман иштирок этмаслиги мумкин эди, аммо бу сафар «спорт сиёсатдан ташқарида» ибораси ўз кучини кўрсатди.

Югославия парчаланиб кетганлиги сабабли, бу жамоанинг Евродаги ўрнини айнан Дания эгаллади ва кейинчаликулар мусобақада ғалаба қозонишди.

1994 йил АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралашида Дания жуда яхши ўйин кўрсатди. Улар 12 та ўйиннинг еттитасида кетма-кет ғалаба қозонишган, аммо данияликлар икки бор Ирландия билан дуранг ўйнашгани жамоага панд берди.

Чунки сўнгги турда «қизил-оқлар» испанларга ютқазиб қўйишди (гуруҳдаги ягона мағлубият) ва қўшимча кўрсаткичларга кўра ирландлардан ортда қолиб кетиб, Мундиалдан қуруқ қолди.

Шундай қилиб, Испания ва Ирландия терма жамоалари гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўл олишган. Дания эса...

 

Греция

Европа чемпиони: 2004 йил
Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган: 2006 йил

Португалиядаги Европа чемпионатида Греция терма жамоаси барча футбол мухлисларини лол қолдирди.

Улар биринчи марта Португалияни очилиш ўйинида мағлуб этишди. Кейинчалик, эса бу жамоа устидан яна ғалаба қозонди, лекин бу учрашув финал баҳси эди.

Грекларнинг плей-оффдаги тактикаси ҳимояга асосланган эди ва улар камдан-кам ҳолда ҳужумга ўтишган. Аммо бу Греция учун жуда яхши натижа берди. Плей-оффдада 3 та ўйин, 1:0 ҳисобида 3 та ғалаба ва Европа чемпионлиги.

Греклар Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқида нисбатан тенг кучли гуруҳдан жой олди. Биринчи ўрин учун яққол фаворит йўқ эди. Ушбу квартетда Грецияга ўйин даражаси бир хил бўлган жамоалар - Дания, Туркия ва Украина рақиб бўлишди.

Ўша йилларда Украина гуруҳда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатига йўлланма олганини кўпчилик яхши эслашади. Аммо Греция барча ўйинларнинг 3 тасида ғалаба қозонганига қарамай, Украинадан тўрт очко ва иккинчи ўриндан жой олган жамоадан икки очко ортда қолган ҳолда бор-йўғи учинчи ўринни эгаллаган. Шу тариқа Греция ҳам амалдаги Европа чемпиони бўла туриб, Мундиал йўлланмасидан мосуво бўлган.

Манба: isport.ua
Киритилди: 19:40, 26.03.2022. Ўқилди: 2621 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.