Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суринамлик юлдузлар ҳақида: Тартибли менежмент маҳсули

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суринам - Жанубий Американинг шимоли-шарқ соҳилида жойлашган мўъжазгина мамлакат. 1975 йили Нидерландия мустамлакасидан қутулиб, мустақилликка эришган Суринам Рууд Гуллит, Кларенс Зеедорф, Патрик Клюйверт, Виржиль ван Дейк, Жоржиньо Вейналдум каби кўплаб номдор футболчиларнинг тарихий ватани ҳисобланади. Бироқ Суринам миллий жамоасининг ўзи ҳали катта муваффақиятларни кўрган эмас. Тўғри, суринамликлар келажакда шонли зафарга элтувчи тараққиёт йўлини топиб олишгандек. Қуйидаги мақола шу мамлакатнинг камтарин жамоаси ҳақида.

Суринам КОНМЕБОЛ эмас, КОНКАКАФ аъзосидир. Сабаби оддий: Жанубий Америка жамоалари ўртасидаги кескин рақобат. Суринам ва Гайана термалари КОНМЕБОЛда яққол аутсайдер бўлиб қолиши тайин эди. Қолаверса, Кариб ҳавзаси мамлакатлари жамоалари билан куч синашиш суринамликлардан катта маблағ талаб этмайди. Суринам термаси янги асрнинг ортда қолган йиллари на КОНКАКАФ ва на ФИФА байроғи остидаги саралаш турнирларида гуруҳ босқичидан чиқа олди. Ўтган йилдан эътиборан эса шу камтар жамоа ўз сафига Нидерландия термасидан жой тополмаган, лекин Эредивизион, ҳаттоки, топ-лигаларда ишончли тўп сураётган футболчиларни жалб эта бошлади. Натижа узоқ куттириб қўймади: суринамликлар ЖЧ-2022 саралаши биринчи босқичида Канада термасидан кейин 2-ўринни эгаллади. Чунончи, бир қатор европалик футболчилар Суринам миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилишга розилик билдиришди. Хуллас, суринамликлар тартибли менежмент ҳисобига жамоа таркибини қисқа вақтда сезиларли даражада кучайтириб олишди.

1. Райан Донк (35 ёш). «Қосимпошо»нинг баланд бўйли марказий ҳимоячиси. У 2021 йилнинг 10 февралидан буён Суринам термасида катта роль ўйнамоқда. «Вальвейк» тарбияланувчиси вақтида «Барселона», «Аякс» ва ПСВ каби катта клублар назарига тушган, бироқ аввалига АЗ сафида тажриба оширишни афзал кўрганди. Райан шунинг баробарида Нидерландия U-21 термасида 2 мавсум тўп суриб, 2007 йили Европа чемпиони бўлди. Кейинчалик «Вест Бромвич»да омадсизликка юз тутган ва Бельгиянинг «Брюгге» клубида спорт формасини қайта тиклаган ҳимоячи 27 ёшида «Қосимпошо» таклифини қабул қилди. Донк бу орада «Галатасарой» таркибига қўшилиб, Туркиянинг икки кара чемпионига айланди, қисқа вақт «Бетис»да ижара муддатини ўтади ва якунда эркин агент мақомида «Қосимпошо»га қайтди. 35 ёшли фахрий эндиликда Суринам термасининг асосий ҳимоячиси. Донк жамоа либосида 7 марта майдонга тушиб, сардорлик боғичини тақишга ҳам улгурди.

2. Шеральдо Беккер (27 ёш). «Аякс» академиясида таҳсил олган бу футболчи айни пайт «Унион» (Берлин) аъзосидир. Амстердам клуби мавсум-2014|2015да иқтидорли вингерни ижара келишуви асосида «Зволле»га юборди. Шеральдо янги жамоасида Эредивизиондаги голлари ҳисобини тезда очди, аммо кўп ўтмай, жиддий жароҳатга йўлиқди. Кейинчалик 200 минг евро эвазига «Ден Хааг» сафига ўтган футболчи жамоадаги 3-мавсумда бинойидек маҳсулдорлик қайд этди - 7та гол ва 10та самарали узатма. Тўғри, «Унион» билан эркин агент мақомида шартнома тузган Беккер Берлинда жароҳатлар туфайли бар­қарор ўйнолмаяпти. Айтганча, у ҳам вақтида Нидерландиянинг барча ёш тоифасидаги термаларида ўйнаган, фақат миллий жамоада эмас. Беккер Суринам термасидаги дебютини 2021 йилнинг 5 июнь куни нишонлади. У ҳозирга қадар жамоанинг 5та ўйинида 2та гол урди.

3. Уорнер Хан (29 ёш). «Гётеборг» дарвозабони ҳам «Аякс» мактабини кўрган, бироқ унга асосий таркибда майдонга тушиш насиб этган эмас. Умуман, иқтидорли кипер Нидерландияда «Дордехт», «Фейеноорд», «Зволле», «Эксельсиор», «Херенвен» ва «Гоу Эхед Иглс» шарафини ҳимоя қилди. Бу оралиқда Нидерландия кубогини боши узра баланд кўтарди. Хорижда эса «Андерлехт»да тажриба оширди. Уорнер ҳам Нидерландия ўсмирлар ва ёшлар термаларида ўйнаган, жумладан U-21 жамоаси сафида 14 марта майдонга тушган. Лекин бош жамоага ўтолмади, барибир. Хуллас, охир-оқибат, Суринам термаси таклифини қабул қилган Хан КОНКАКАФ миқёсидаги дастлабки 8та учрашувда савияси чакки эмаслигини тўлиқ исботлади.

4. Шон Клайбер (27 ёш). «Аякс»нинг амалдаги футболчиси. «Утрехт» тарбияланувчиси саналган Шон Суринам термасининг энг қимматбаҳо вакилидир. Ўнг қанот ҳимоячиси мавсум-2019|2020да 4тадан гол ва самарали узатма қайд этиб, «Аякс» назарига тушди. Бироқ жароҳат унинг Амстердам клубида тўлиқ куч билан ўйнашига монеълик қилмоқда. Клайбер ҳозиргача Суринам терма либосида 3 марта майдонга тушди. Кўпчилик унинг КОНКАКАФ даражасида асосий ҳимоячилардан бирига айланишини тахмин қилмоқда, фақат жароҳатдан тўлиқ қутулса, бас.

5. Рижесиано Хапс (28 ёш). «Венеция» ҳимоячиси АЗ тарбияланувчисидир. У қадрдон жамоасида 4 мавсум ўйнагач, «Фейеноорд»га кўтарилдию, жароҳатга йўлиқди. Ўтган йилнинг 31 августида эса «А» серияси дебютанти Хапсни 500 минг еврога сотиб олди. Нидерландиялик футболчи ҳозирча «Венеция»да барқарорликка эриша олгани йўқ, аммо Суринам термаси сафидаги 5та ўйинда ёмон таассурот қолдирмади.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:33, 02.04.2022. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.