Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

А Серияда чемпионлик пойгаси авжига чиққан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия чемпионати турнир жадвалида ажойиб пойга юзага келган. «Милан» ва «Наполи» ўтган турда очко йўқотди, «Интер» эса қолган турларда пешқадамлик қилишга тайёр.

Барча фаворитлар қоқилмоқда. «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» Премьер-лига учун астойдил курашмоқда, шу жумладан А Серияда ҳам худди шундай қизиқарли чемпионлик пойгаси давом этади. Бу ерда «Милан» ҳамон пешқадамлик қилмоқда, аммо бу дам олиш кунлари уларга «Интер» жиддий қаршилик кўрсатса ажаб эмас.

Якшанба куни скудетто учун 3 даъвогардан иккитаси қоқилди. «Наполи» «Фиорентина»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва «Милан» «Торино»га қарши ўйинда нурсиз дуранг ўйнади. Миланликлар кетма-кет 6 ўйиндан бери ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбормаяпти, лекин кетма-кет икки марта 0:0 ҳисобида дуранг ҳам қайд этилдики, бу Пиоли жамоасининг ҳужумдаги муаммоларини англатади. Зеро, бу оралиқда умуман йирик ҳисобдаги ғалаба қайд этилмаган.

Бу тур натижалари бир кун аввал «Верона»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган «Интер» учун фойдали бўлди. Симоне Индзаги шогирдлари ҳамон «Милан»дан икки очко ортда қолмоқда, бироқ 27 апрель куни «Болонья»га қарши сафар ўйини бошқа муддатга кўчирилган. Энди ҳаммаси «Интер»нинг қолган турлардан қанчалик муаммосиз ўтишига боғлиқ. Захирадаги ўйин эса «нерадзуррилар»га ҳамшаҳари билан мувозанат мабодо тикланган ҳолатда қўшимча руҳият бахш этади.

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли ушбу ҳолатлар ҳақида қисқача фикр билдирди: «Биз икки-уч ҳафта давомида фаворит ҳисобландик, аммо, афсуски, тўплай олмаган очколаримиз ҳозир оёғимизда тортмоқда. Мухлислар гоҳ бизни фаворит дейишади, гоҳ «Интер» ёки «Наполи»ни. Фоизлар ҳақида гапириш бефойда, бу чемпионлик пойгасида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сўнгги ҳафталарда фаворитлар вақти-вақти билан қоқилишди. Бизда рақобатбардош лига бор, барча ўйинлар қийин, сиз ҳеч қачон олдиндан нима бўлишини айта олмайсиз. Бу ўйинлар қанчалик муҳимлигини барчамиз биламиз – мавсум якуни қанчалик яқин бўлса, ҳар бир очко шунчалик муҳимроқ кўринаверади ва ҳаяжон ҳам ошиб кетади. Биз ўзимиз бу босимни ва шундай ҳолатда бўлишни хоҳладик, шунинг учун мухлислар ишончини олқишлашимиз керак. Бизда ёш таркиб мавжуд, жадвалда биринчи ўринда турибмиз ва мазмунли ўйин учун курашмоқдамиз.

Пешқадамлар барибир очко йўқотишига шубҳа йўқ. Охирги бешта турга назар ташласангиз, бу вақт ичида «Милан» ва «Интер» икки марта дуранг ўйнаган, «Наполи» эса икки марта мағлуб бўлган. Бундан кейинги энг қийин тақвим барибир «Милан»га қаратилади: кучли саккизлик жамоалари билан учта ўйин («Лацио», «Фиорентина» ва «Аталанта» еврокубоклар учун курашмоқда) ҳамда лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Женоа» билан баҳс. Бу борада барчага омад тилайман», - дейди Пиоли.

«Юве» ҳақида нима дейиш мумкин?

Туринликларнинг чемпионлик учун имкониятлари охирги турда «Интер»га учралган мағлубиятдан кейин анча заифлашди. Ўшанда Массимилиано Аллегри буни тан олди, у ниҳоят бор эътиборини Чемпионлар лигаси зонаси ва янги мавсумдаги режаларига қаратишини яширмади: «Ниҳоят, ҳамма таъкидлаганидек, «Ювентус» чемпионлик учун курашдан аниқ чиқиб кетиб бўлди. Тўртинчи ўринни қўлга киритиш учун имкон қадар кўпроқ очко тўплашни ва кейинги мавсумни кучли тарзда бошлашга тайёрланмоқчимиз. Янги мавсумда скудеттони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Бу мавсумни ёмон бошладик, кўп ғалаба қозонишимиз керак эди. Шунингдек, муҳим ўйинларда бизга майда деталлар тўсқинлик қилди. Биз катта жамоага айланмоқдамиз, гарчи ҳали яхшиланиш учун имкониятлар мавжуд бўлсада, биз ҳали ҳам баъзи жиҳатларни кучайтириш учун ҳаракат қилишимиз керак. Олдинда «Ювентус»ни «Болонья» , «Сассуоло», «Венеция», «Женоа», «Лацио» ва «Фиорентина» билан ўйинлар кутиб турибди. Мавсум охири осон кўринмайди», - дейди Аллегри.

Киритилди: 09:08, 12.04.2022. Ўқилди: 2335 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик