Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тимур Кападзе: «Бугун ғалаба ҳақли эдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

— Ўйин ҳақида.
— Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишди. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Афсуски, улардан унумли фойдалана олмадик. Охирги дақиқаларда пенальтидан ҳам фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, ғалабага ҳақли эдик.

Игнатий Нестеров бугун юқори спорт формада эканлигини намойиш қилди. У ҳар доим яхши турган. "Қизилқум" тажрибали футболчилардан иборат таркибга эга. Футболчиларимиз яхши ҳаракат қилди. Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади.

— Алишер Одилов нисбатан орқароқда ўйнамоқда, ўтган мавсумда бундай эмасди...
— Йўқ, орқароқда эмас. У иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнади. Бу ерда тактик жиҳатдан кимдир орқароққа ўтиб туриши лозим эди, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келади.

— Йил бошидан буён марказий ҳимоя чизиғида аниқ тандем ўйнамаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
— 3 футболчимиз жароҳатланган, ҳатто 4 киши. Муаммо бор эди. Кўрганингиздек, қолган болалар ҳам яхши ҳаракат қилишди.

— Жамоада пенальтини ким тепиши бўйича аниқ бир қарор қабул қилинганми?
— Ўша ерда бир қарорга келинди. Пўлатхўжа Холдорхонов ўзига ишониб, тўп олдига яқинлашди. Балки гол урганда, бу ўзи учун қандайдир мотивация бўларди. Бошқа йигитларимиз ҳам тепишни хоҳлашди. Бу – футбол. Урганда, хурсанд бўлардик. Демак, кейинги сафар бошқа ўйинчи ижро этади.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 00:52, 27.04.2022. Ўқилди: 1466 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик