Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пиццага ошуфта машҳур футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пицца - ҳам тўйимли, ҳам мазали таом. Жумладан, спортчилар ўртасида жуда оммалашиб кетгани - айни ҳақиқат. Футболчиларнинг пиццага муҳаббатларини машғулотлардаги кучли юкламалардан кейин юзага келадиган углевод танқислигини бартараф этиш хоҳиши билан изоҳлаш мумкин. Лекин асосий далил бошқа, барибир: пицца - мазали ва хушхўр. Италия таоми юзлаб йиллар давомида синовлардан ўтган. Пиццани юксак даражага олиб чиқишгани учун итальянларга алоҳида раҳмат айтиш керак. Пицца ҳозирда фақат нуфузли ресторанларда тортиладиган карбонар пастасининг такомиллашган «укаси»дир. Тарихда «қўли калта» кишилар катта оилани тўйдириш учун пиширилган хамир устига озгина пишлоқ ва кечки тамаддидан қолган овқатни қуйишган. Германияга шунга ўхшаш егуликни турклар олиб кирган бўлсалар, АҚШда уни айнан италияликлар биринчи даражали таомлар қаторига қўшишган.

Дунё бўйлаб ёйилиш...

Америкаликларга манзур келган егулик кейинчалик бутун дунёга тарқалди. Жумладан, пицца бутун фастфуд бозорини эабт этди, лекин гамбургердан фарқли равишда, рес­торанларда энг тансиқ таом мақомини олди. Учрашувлар якунида «Зенит» кийиниш хонасида «Маргарита» пиццасидан бўшаган қутилар уюми юзага келиши ажабланарли ҳол эмас. Албатта, футболчилар учун мунтазам пицца истеъмол қилиш зарарли, бу жисмоний ҳолатга салбий таъсир кўрсатади. Шу боисми, Хосеп Гвардиола стадионга пицца олиб киришни тақиқлаб қўйганди. Аммо бу тақиқ футболчилар ўз уйларида пиццага буюртма бермасликларини англатмайди. Оддий мисол, испаниялик мураббий шогирдларига жамоавий йиғилишда ижтимоий тармоқларга киришни ҳам тақиқлаган. Лекин талаб ўз йўлига, унинг ижросини назорат қилиш - бошқа масала. Хуллас, футболчилар Гвардиола тақиқи туфайли пиццадан воз кечишмайди, албатта. Улар орасида бу таомни 1-ўринга қўядиганлар ҳам кўп.

Зидан - ашаддий пиццахўр.

Пицца тановул қилиш бобида франциялик афсона билан беллаша оладиган футболчи - бу Муҳаммад Салоҳ. Миср­лик голеадор Нью-Йоркка борганида, аввало, пиццерийга йўл олган экан. Зайниддин эса Мадриддаги уйига пицца пиширишга мўлжаллаган ёғоч печь ўрнатган. Бунда у чинакам неаполча пицца тайёрлайдиган дастгоҳ яратиш учун махсус пазанда-уста таклиф этган. Айтишларича, Лоренцо Инсинье ёқтирадиган римча «семиз» пицца Зиданга тўғри келмайди. Умуман, Зизу пицца пиширишни Туринда ўрганган. Тарихдан бир ажойиб сурат бор: Алессандро Дель Пьеро қиздан бўса олмоқда, француз эса пицца чайнаш билан банд, 2 жуфт севишганлар, инсон ва таом ўртасидаги муҳаббат... Орадан анча йиллар ўтди, Зайниддин ҳамон неаполликлар услубида қайноқ пицца пишириш имконияти юзага келса, буни қўлдан чиқармайди. Тўғри, уни тайёрлаш учун кўпроқ вақт кетади. Неаполча пицца хамири ҳам етарлича сабр талаб этади.

Мураббийлар пиццага ошуфта.

Жозе Моуриньо таомга поездда ҳам буюртма берса, Карло Анчелотти асосан Италияга қайтганида пиццахўрликка ўтиради. Ваҳоланки, у ишла (ёт)ган шаҳарлар - Мадрид, Париж, Лондон ва Ливерпулда ҳам рисоладагидек пиццерийлар бор. Ҳозир Италиянинг барча ҳудудларидан аъло сифатли пицца топиш анча мушкул. Аммо «Беназир» сифатли таомга элтувчи сўқмоқларни яхши ўзлаштириб олган.

Месси ва Роналду ҳам пиццага хуштор.

Футболчилар рационида турли-туман маҳсулотлар бор, албатта. Хусусан, Лионель Месси шоколад, газли сув ва пиццага ружу қўйган. Тўғри, шифокорлар охир-оқибат, унга бу маҳсулотларга яқинлашишни тақиқлаб қўйишди. Лео айни пайт ўйиндан кейингина оз миқдорда пицца истеъмол қилади. Лекин Барселонада унинг рационида пишлоқли пицца 1-ўринда турарди. Серхио Бускетс, Хави, Андрес Иньеста ва Луис Суарес хамонли пиццани афзал кўришади. Дани Алвеш эса 4та пишлоқли пиццага буюртма берадиган ягона футболчи эди. Ҳаттоки, кун тартибига ўта эътиборли Криштиану Роналду ҳам оила даврасида парҳезни бузиб, мазали пицца билан чарчоғини юмшатади. У газли ичимликларга қарши, аммо пиццадан воз кечмаган, барибир. Италияда узоқ вақт яшаган Златан Ибрагимович эса пиццага хотиржам муносабатда. Лекин у бир марта кийиниш хонасига қизил қалпоқ билан кирган жамоадошини гап билан «чақиб» олганди: «Ҳой, футболчимисан ёки пицца ташувчи?» Диетолог Жулиано Посер янги таомнома тузаётган пайт Мессига айнан шу саволни берган экан. Чунки футболчининг уйига жуда кўп пицца келтиришарди. Ўша пайт Леонинг ўйинида ўзгариш сезилмаган, у фақат 30 ёшдан ошгач, саломатлиги масаласига жиддий эътибор қарата бошлади. Тўғри, шифокорни пиццадан кўра, шакар кўпроқ ташвишлантирганди.

Пицца - Ливерпуль можароси сабаби.

2 йил муқаддам турли тусдаги пиццалар урф бўлганди. Унда қизил соус асосий ранг вазифасини ўтарди. Глазгодаги ресторан пазандалари пиццада Роналду чеҳрасини тасвирлашган. Умуман, футболчилар шарафига турли масаллиқлардан тайёрланган пиццалар кўп чиқарилади. Мисол учун, Муҳаммад Салоҳ «Рома»га ўтишидан аввал флоренцияликлар оқ қўзиқоринли пиццани унинг шарафига номлашган. Мисрлик футболчи 2019 йилнинг апрелида сайёрамизнинг энг таъсири кучли 100 нафар одами рўйхатидан жой олиб, Time журнали маросимида қатнашиш учун илк бор АҚШга борганида, пиццали сурат ортидан можаро чиқишига сал қолган. Зеро, Салоҳ сурат остига «Ҳатто Америкада ҳам Римдагидек овқатланишар экан» қа-билида изоҳ ёз-ганди. Футболчи Европага қайтгач, «Ливерпуль» ЧЛ ярим финали дастлабки ўйинида «Барселона»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунда мухлислар омадсизликда Салоҳни ҳам айблашди. Тўғри, жавоб учрашувидан кейин. Чунончи, мисрлик ҳужумчи «Энфилд»да майдонга тушмаган ва жамоа ажойиб «камбэк»ни амалга оширганди.

УЕФА ҳуқуқшунослари «Шампиньонлар пиццаси» номи остидаги маҳсулотни тайёрлаган Германиядаги пиццерийни судга беришга чоғланишди. Шу баҳона мўъжаз муассаса улкан реклама билан танилди. Умуман, ҳозирги футболчиларнинг жисмоний ҳолати анча юқори ва қандайдир 250 грамм хамир, 100 грамм пишлоқ ортиқча зарар келтиролмайди. Роналду ҳафтада бир марта пицца ейди, лекин «Инстаграм»даги энг машҳур инсоннинг йил давомида неча марта футболка ечишини бутун дунё яхши билади - жисмоний ҳолати доимо жойида. Ҳа, меъёрида тановул қилинган пицца ҳаётни безайди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 13:05, 27.04.2022. Ўқилди: 3046 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик