Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Германиялик навқирон устоз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Халлешер» (Германия 3-лигаси) «Оснабрюк» жамоасига қарши баҳсга ёш мутахассис бошчилигида чиқди - бош мураббий вазифасини 24 ёшли Макс Берг­манн бажарди.

«Халлешер» бош мураббийи Андрей Мейер дисквалификация сабаб ўйинда қатнашолмади, аммо жамоа усиз ҳам вазифани ёмон уддаламади: учрашув давомида 1:3 ҳисобида ютқаза туриб, дуранг (3:3)га эришди. «Халлешер»нинг турнир жадвалининг «жон» сақлаш ҳудудида (хавфли поғона билан орадаги фарқ 7 очко) жойлашгани, «Оснабрюк»нинг битта юқори лигага чиқиш учун курашаётгани (4-ўрин) ҳам ушбу натижанинг қийматини оширади.

«Бу ажойиб тажриба бўлди. Биринчи бўлим биз хоҳлагандек кечмади: дарвозамиз томон йўлланган учта зарбадан иккитаси гол билан якунланди. Иккинчи бўлимда энг яхши футболимизни кўрсатиб, деярли ғалабага эришдик. Мен учун ушбу дуранг зафарга тенг», - деди Бергманн ўйиндан кейин.

«Халлешер»нинг «Оснабрюк» билан ўйин учун бошланғич таркибининг ўртача ёши 25,7ни ташкил этди. Майдонга тушган 16 футболчидан 8 нафари Бергманндан катта. «Қария»лар йўқ, асосий таркибдаги энг ёши катта футболчи 31 ёшли марказий ярим ҳимоячи Ян Ломаннсробен ҳисобланади. Захирадан 30 ёшли Юлиан-Морис Дерстрофф ҳамда 32 ёшли Патрик Цулехнер ҳам тушишди. 

Германияда ёш мутахассисларга ишонч билдириш анъана тусини олган. Доменико Тедеско «Шальке»ни бошқарганда 31 ёшни қаршилаганди, Юлиан Нагельсманн эса «Хоффенхайм» бош мураббийлигига 28 ёшида тайинланган.

Бергманн «Халлешер»га 20 ёшида келган. Клуб Максни Total Football Analysis ютуб-канали учун ишлаган тактик таҳлиллари орқали топган. Бергманн бир вақтнинг ўзида турли тактик порталлар учун матнли қайдларни тайёрлаган. Дастлаб футбол блогери, сўнгра аналитик бўлган Макс эндиликда мураббий ёрдамчиси вазифасини бажармоқда.

Айни пайт унинг ютуб-каналида қарийб 25 минг обуначи бор. Бергманн Ральф Рангник, Ханси Флик, Пеп Гвардиола, Жесси Марш ҳамда Фрэнк Лэмпарднинг тактик сирлари ҳақида роликлар тайёрлаган. Ушбу видеолар 3 мингдан 45 минг мартагача томоша қилинган.

Ёш мутахассис Total Football Analysis контенти учун маҳсулотлар етказишни тўхтатмади - унга тегишли таҳлилий материаллар 2020 йилнинг охиригача каналда мунтазам чиқиб турди. Эҳтимол, Бергманн ҳозир ҳам каналга ёрдам бераётгандир, лекин бу ҳақда бирор-бир маълумот йўқ.

Макснинг Between The Posts тактик порталидаги профилида қайд этилишича, у спортчилар физиологияси, психологияга қизиқади, Бундеслига ўйинларидаги тактикани таҳлил қилишни ёқтиради, Европанинг бошқа топ лигаларини ҳам кузатади.

Балки, кейинчалик у ерда ҳам фаолият юритар.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 23:30, 02.05.2022. Ўқилди: 2003 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик