Бугун 18 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу масалага 12 май куни ойдинлик киритиладиган бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия Премьер-лигасидаги энг ашаддий тўқнашувлардан бири шубҳасиз «Арсенал» ҳамда «Тоттенхэм» курашидир. Ҳар икки жамоа бу мавсумда анча қийинчиликларга дуч келди. Шунга қарамай, АПЛнинг тўртинчи ўрини, у орқали эса ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш айнан мана шу жуфтлик ўртасида ҳал бўлади. Улар сўнгги турда ғалабалар қайд этди ва бу орқали ўз имкониятларини сақлав қолди. Хусусан, «шпорлар» «Лестер» устидан 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса (Кейндан гол ва Сондан дубл), «Арсенал» меҳмонда «Вест Хэм»ни таслим этиб қайтди (1-2). Бу натижа ҳаммаси 12 май куни, шимолий Лондон дербисида ҳал бўлишини англатади.

Ҳар икки томоннинг жорий таркибига қарайдиган бўлсак, бу рақиблар бир-бирига қанчалик мос тушишини англаб олишимиз мумкин бўлади. Масалан, жамоалар футболчиларидан рамзий терма жамоа тузилгудек бўлса, хатто дарвозабонлар чизиғида ҳам ўзига хос рақобат юзага келади. Бунга Аарон Рамздэйлнинг ўз дебют мавсумидаёқ порлаши, Юго Льорис эса катта массага эга футболчи бўлишига қарамай, мавсум давомидаги қўпол хатоларга йўл қўйгани сабаб бўлади. Микель Артета ўтган мавсум бошида қанот ҳимояси учун Такехиро Томиясуни олиб келди. Япониялик эса яхши спорт формасида эканида, кучли ўйин кўрсата олди. Унинг Букайо Сака билан боғланиши тез ва самарали кечди. Қолаверса, Гранит Жака ўзининг эски ҳолига қайтди ва Мартин Эдегор билан майдон марказини мувозанатли равишда ушлаб туришга ёрдам бермоқда.

«Тоттенхэм» таркибини нисбатан юлдузлироқ деб атасак хато қилмасак керак. Ҳақиқатдан ҳам унда дунё яхшироқ танийдиган номлар кўп. Қолаверса, «шпорлар» қишда Кулушевски ҳамда Бентанкурни олиб келиб, улардан унумли фойдаланиб келмоқда. Олд чизиққа ҳеч бир шубҳасиз Ҳарри Кейн, Сон ҳамда Букайо Сака триоси мос келган бўларди. Хусусан, Сон ва Сака жорий мавсумда энг яхши натижага эришаётган ҳужумчилардир. Кейн эса одатдагидек голлар урмаётган бўлсада, барибир жаҳон даражасидаги футболчи бўлиб қолаверади. «Арсенал» сафида эса унга тенг келадиган ном ҳали мавжуд эмас. Кейн Англия терма жамоаси сардоридир. У бу мавсумда ўзининг плеймейкерлик маҳоратини ҳам намойиш эта олди (8 та ассист).

«Арсенал» ва «Тоттенхэм»ни икки очко ажратиб турибди. Улар ўзаро тўқнашувга қадар яна бир турда иштирок этишлари керак. Унда тўпчилар «Лидс»ни меҳмон қилса, «Тоттенхэм» «Ливерпуль» майдонига сафар қилади. Ушбу ўйинлар натижаси ҳам ўта муҳим ва дербидаги вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин. Айни дамда эса 34 та ўйиндан кейин «Тоттенхэм»да 61 очко мавжуд. «Арсенал» эса 63 очкога эга...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:43, 03.05.2022. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.