Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Оливер: «Муссо Ферминга нисбатан қоида бузди, бу — аниқ пенальти эди» [0]

“Агар Жавоҳир хоҳласа, уни келин қиламиз” — Синдаровнинг бувиси Асаубаева ҳақида [0]

Аниш Гири: «Гукеш билан Синдаров ўртасидаги матчда ҳаммасини айнан форма ҳал қилади» [0]

Суперлига. «Бунёдкор» - «Нефтчи» - 0:1 (видеошарҳ) [0]

Zo'r TV телеканали 15-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [0]

Жавоҳир Синдаров: «Эндиги мақсадим — жаҳон чемпионлиги учун баҳсда максимал даражада яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш» [0]

Слот: «Ҳакамлар доим бизга қарши қарор чиқаришмоқда, бу янгилик эмас» [0]

«Барселона» раҳбарияти тушкунликка тушган жамоани қўллаб-қувватлади [0]

«Кўзларимга ишонмасдим»: Симеоне «Барселона»нинг ўйинига юқори баҳо берди [0]

Слот ЕЧЛдан чиқиб кетгач, таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Германия терма жамоасининг таклифини 3 марта рад этган ва Аргентинадан таклиф кутаётган футболчи ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Германия терма жамоасига бир неча бор чақирилган ва улар «немис машинаси» таклифига рад жавобини беришганини эслай оласизми? Мисол: Матео Климович. У кўпчиликка деярли таниш эмас.

Испаниялик журналист Сезар Луис Мерлонинг сўзларига кўра, «Штутгарт»нинг ёш футболчиси Матео Климович Аргентина терма жамоасида ўйнамоқчи бўлгани учун Ханси Фликнинг чақириғига уч марта эътибор бермаган. 21 ёшли ярим ҳимоячига бирданига учта жамоада ўйнаш имконияти бор. Маълумотларга кўра, у Германия, Аргентина ва Польша каби терма жамоалардан бирини танлаши мумкин.

Ярим ҳимоячининг бу хатти-ҳаракати ажабланарли эмас. Бу Матеонинг отаси, Дортмунднинг «Боруссия», «Вольфсбург» ва «Бохум» клубларининг машҳур ҳужумчиси Диего Климовичдан (Бундеслигада 213 ўйин ва 70 гол) қолган «мерос». 2002 йилда жаҳон чемпионати олдидан Климовичга Польша терма жамоаси футболчиси бўлиш таклифи келиб тушди. Мураббийлар штаби уни асли келиб чиқиши нигериялик бўлган Эммануэль Олисадебе билан тандемда ўйнашни режалаштирган. Диего рад этди. Тўрт йил ўтгач, худди шундай уриниш Украина терма жамоаси мураббийлар штаби томонидан амалга оширилди, аммо у яна рад этди. Ўша йили форвард афсонавий Андрей Шевченко билан жуфтлик ҳосил қилиши мумкин эди! Аммо Диего ҳақли равишда Аргентина терма жамоасига чақирилишини кутаётганди. Афсуски, окенаортидан унга қўнғироқ қилишмади.

Матео Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида туғилганига қарамай, футбол сирларини Германияда ўрганишни бошлаган: ўша пайтда отаси Германия клублари шарафини ҳимоя қилган бўлса, кичик Климович маҳаллий мактабларда таҳсил олган (ҳатто бир йил давомида «Боруссия» академиясида ҳам таълим олган). Шу сабабдан, қолаверса унинг немис паспортига эга эканлиги Германия ёшлар терма жамоасига йўлланма берди: Матео Евро ва Олимпия ўйинлари саралашига чақирилган ва Германия U–21 жамоаси сафида 4 та ўйин ўтказган.

2020 йилнинг кузида ФИФА ёш футболчиларга терма жамоани алмаштиришни осонлаштирган ўзгаришлар киритди. Эндиликда бир мамлакат терма жамоаси сафида учтадан кам расмий ўйин ўтказган футболчилар спорт фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади. Тўғри, Матео Климович Аргентинанинг асосий терма жамоасида ўйнаш ҳақиқат эмас, орзу.

Фаолиятини якунлаш учун Диего Аргентинага - «Институто» клубига йўл олди. Матео профессионал фаолиятини айнан шу ерда бошлаган.

2019 йилда Матео Климович Германияга қайтиб келди ва «Штутгарт» билан беш йиллик шартнома имзолади. Ҳозирча у жамоанинг асосий таркибда барқарор ўрнига эга эмас, аммо 2021 йилнинг октябрида у Бундеслиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди. Германия чемпионатида у «Майнц»га қарши (4:1) бўлиб ўтган 2-тур учрашувида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

«Штутгарт» сафидаги 50 ўйинда йигитча 2 гол ва 4 ассистни ўз номига ёздириб қўйган. Ёш футболчи учун яхши натижа. Энди савол туғилади, у ўзининг нимаси билан Фликнинг эътиборига тушди?

Бир интервьюда Диего Климович ўғлининг қобилиятларини таърифлаб берди: «У кўп қиррали ҳужумкор ўйинчи, шунингдек, қанотда ёки плеймейкер сифатида ўйнай олади».

Бундан ташқари, Матео иккала оёғида ҳам тенг зарба бера олади.

Собиқ «Боруссия Д» ва «Арсенал» скаути, ҳозирги кунда эса «Штутгарт» спорт директори бўлиб ишлаётган Свен Мислинтат (Шинжи Кагава, Пьер-Эмерик Обамеянг, Матс Ҳуммельс ва бошқа ўнлаб истеъдодларни кашф этган) ҳам Матеонинг кўп қирралилигини қайд этади. У Матеонинг ўйин услубини Марко Ройсга ўхшатади.

«У соф вингер, ёки соф қанот, ё қанот футболчиси эмас», — деб тушунтиради Мислинтат. – У Марко Ройс, Максимилиан Филипп ва Андрей Крамарич каби футболчиларга ўхшайди; иқтидор бўйича эмас, балки ўйин услуби бўйича. У жарима зарбаларини жуда яхши ижро этади. Шунингдек, унинг тезлиги ҳам жуда юқори. Қолаверса майдонни ҳам яхши кўради».

Гарчи Марко сўнгги уч йил ичида терма жамоада атиги 4 марта (мумкин бўлган 26 та ўйиндан) ўйнаган бўлса-да, миллий жамоада Марко учун ўринбосар бўлиши зарар қилмайди, чамамизда.

Киритилди: 19:59, 03.05.2022. Ўқилди: 3500 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик