Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тақдир: Бой берилган 11 финалдан кейин...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал
Рукн: Янгиликлар
A A A

Лиссабоннинг «Бенфика» клуби ниҳоят, яна еврокубок соҳибига айланди. Жамоа тарбияланувчилари ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси-2021|2022 бош совринига эга чиқишди.

Диққат қилинг, Португалия дружинаси тизимидаги жамоалар бунга қадар еврокубоклар миқёсидаги 11та финалда мағлубликни тан олишганди. Энг қизиғи, 60 йил давомида кўпчилик «Бенфика»нинг ушбу омадсизликларини собиқ мураббий Бела Гуттманн қарғиши билан боғлаб келди.

«Бела Гутт­манн қарғиши» - бу назария ҳақида кўп гапирилган, ёзилган ва аксарият мухлислар гап қандай лаънат хусусида бораётганини билишса керак. Бундан хабари йўқ ёки унутганларга эслатма: Гуттманн 1962 йили «Бенфика» билан Европа Чемпионлар кубоги турнирида иккинчи марта ғалаба нашидасини суради ва раҳбариятдан маошини оширишни сўрайди. Бироқ клуб мураббий талабини қондирмайди. Натижада Гуттманн «Бенфика»ни бошқаришдан бош тортади, лекин кетиши олдидан кейинчалик ўта машҳурлашган ва кўп муҳокама қилинган гапни айтади. «Бенфика» менсиз 100 йил давомида бирорта еврокубок ютолмайди» - аламзада Гутт­манннинг аламга йўғрилган сўзлари шундай янграган эди.

Мураббийнинг бу сўзлари нега қарғиш даражасига чиқди? Ҳаммаси оддий, Лиссабон жамоаси шундан ке­йин чиндан ҳам, еврокубокларда мислсиз муваффақиятсизликларни кўрди. Мана, ўзингиз эътибор қаратинг: 

** 1963 йил - Европа Чемпионлар кубоги финалида «Милан»га қарши ўйнади ва аввалига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда мағлубиятни тан олди - 1:2.

** 1965 йил - яна Европа Чемпионлар кубоги финали, яна Италия клубига қарши ўйин, яна мағлубият. Лиссабонликлар бу сафар «Интер» олдида ожиз қолишди - 0:1.

** 1968 йил - Европа Чемпионлар кубогининг навбатдаги самарасиз финали. «Бенфика» унинг асосий вақтида дуранг натижа билан чекланди, кейин қўшимча бўлимларда «МЮ» олдида шунчаки, «ку­йиб» қолди - 1:4.

** 1983 йил - нав­бат УЕФА кубогига. Португалияликлар финалда «Андерлехт» билан куч синашишди ва 0:1 ҳамда 1:1 ҳисобларидан кейин яна еврокубоксиз қолишди. 

** 1988 йил - Европа Чемпионлар кубоги финалида ПСВ билан тенгма-тенг ўйнаган Португалия жамоаси пенальтилар сериясида омадсизликка йўлиқди. 

** 1990 йил - Европа клуб футболининг бош турнирида Гуттманн қарғишидан ке­йинги ҳисоб бўйича 5-финал. Рақиб - «Милан». Натижа - 0:1. Изоҳга тил ожиз. 

** 2013 йил - Европа Лигаси финали. Лиссабонликлар «Челси»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол қўйиб юборишди ва ҳисоб 1:2 кўринишини олди.

** 2014 йил - «Бенфика» учун Европа Лигасининг иккинчи финали ҳам омадсиз якунланди. «Севилья» билан баҳс пенальтилар сериясигача чўзилди, аммо якунда яна мағлубият.

** 2014 йил - ёшлар ўртасидаги ЧЛ финали. Жамоа тарбияланувчилари «Барселона» олдида ҳеч нима қила олишмади - 0:3.

** 2017 йил - ёшлар ўртасидаги ЧЛ финалида бу сафар «Зальцбург»га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди.

** 2020 йил - ёшлар ЧЛнинг навбатдаги финал. Ёш «бургутлар» «Реал» тарбияланувчиларига муносиб қаршилик кўрсатишди, аммо якунда 2:3 ҳисобини тан олишди. 

Хуллас, жами 11та еврокубок финали ва барчасида мағлубият. Шу жойда битта факт: жорий йилга қадар ўтказилган ёшлар ўртасидаги ЧЛнинг 7та финалидан 3тасида «Бенфика» кўриниш берди, фақат натижа йўқ. Мана, лиссабонликлар жорий йил яна ҳал қилувчи ўйинга чиқишди. Улар бу сафар «Динамо» К., «Барселона» ва «Бавария» жой олган гуруҳда 1-ўринни эгаллашди, кейин нав­бати билан «Мидтьюлланд» ҳамда «Спор-тинг»ни «нокаут»­га учратишди. «Ювентус»га қарши кечган ярим финалда эса деярли бутун вақт давомида сон жиҳатидан озчилик бўлиб тўп сурган «Бенфика» пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди. Якунда «Зальцбург» ёшларига қарши финал португалияликлар учун байрамга уланди - «бургутлар» рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол уришди. Дастлабки 15 дақиқада Нету ва Араухо ўзларини кўрсатишди, иккинчи бўлимда эса Ндура, Араухо ва Семеду 16 дақиқа ичида 3та гол яратишди. Ўйин охирида Ара­ужо «хет-трик»ни расмийлаштириб, якуний нуқтани қўйди - 6:0.

Бела Гуттманн 1981 йили ҳаётдан кўз юмди. У Вена шаҳрига дафн этилган. «Бенфика» афсонаси Эйсебио 1990 йили Вена шаҳрида ташкиллаштирилган Европа Чемпионлар кубоги финали арафасида қарғишни қайтариб олишини сўраш учун Гуттманн қабри устига келган. У 2013 йили ҳам шу ишини такрорлаган. Бироқ илтижо ва ёлворишлардан ҳеч қандай наф чиққани йўқ. Ҳар ҳолда, «Бенфика» катталар миқёсида 8та еврокубок финалида мағлубиятга учради. Дарвоқе, Гуттманн ёшлар ўртасидаги ЧЛ ҳақида ҳеч нарса билмасди, чунки бу турнир унинг ўлимидан 32 йил ўтгач, йўлга қўйилди. Аммо факт шуки, «Бенфика» бу мусобақа тарихидаги 8 мавсумдан ярмида финалга чиқиб, атиги бир марта ғалаба қозонди. Гуттманн айтган сўзлардан нақ 60 йил ўтиб...

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 23:30, 15.05.2022. Ўқилди: 2307 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пау Кубарси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида FIFAнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритиб, бу мукофотни олган биринчи ҳимоячи бўлди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик