Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия стадионларида зўравонликлар тўлқини: мураббий ишқибозни, мухлислар футболчиларни уряпти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Кристал Пэлас" бош мураббийи Патрик Виейра "Эвертон"га қарши АПЛнинг 33-туридан ўрин олган сафар учрашувидан сўнг нохуш воқеа марказида бўлди. Мезбонлар учун бу ниҳоятда драматик кечган муҳим ўйин бўлди. Биринчи бўлимдан сўнг турнир жадвалининг ўртасида жойлашган ва турнир жадвалида аслида ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган "Пэлас" 2:0 ҳисобида олдинда эди. Бироқ иккинчи бўлимда ҳаммаси остин-устун бўлди. “Эвертон” учта голни уриб ғалабани илиб кетди. Ушбу ғалаба эвазига "Эвертон" расман АПЛдаги ўрнини сақлаб қолди.

Финал ҳуштаги янграганидан сўнг "Эвертон" мухлислари "Гудисон Парк" майдонига югуришди ва стадионнинг ўзи пиротехника воситаларидан кўк тутуни билан ўралган эди. Ўшанда Виейра билан воқеа содир бўлди. Телевизион видео ва ижтимоий тармоқдаги постлардан кўриниб турибдики, мураббий кийиниш хонасига кетаётганида унинг олдига бир мухлис югуриб келиб, уни ҳақоратлай бошлаган ва одобсиз ишора қилган. Бунга жавобан Виейра мухлисни оёғи билан тепмоқчи бўлган, шундан сўнг французни бошқа мухлислар четга олиб кетишган.

Бу ҳақда унинг ўзи нима деди. Виейранинг ўзи ўйиндан кейин содир бўлган воқеага изоҳ беришдан бош тортди.

"Эвертон" устози Фрэнк Лэмпард ҳам бунга алоҳида эътибор қаратмади: "Мен Патрикни тушунаман. Ҳуштак чалинганидан кейин у билан кўришолмадим. У мухлисларимиз орасида деярли 70 метр юриши керак эди, бу унчалик осон эмас. Лекин бу ерда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман”, деди у.

Sky Sports хабарига кўра, Англия футбол ассоциацияси воқеа юзасидан текширув олиб боради.

Воқеага реакция қандай бўлди

Дарҳақиқат, Виейра воқеаси эмас, “Эвертон” мухлислари финал ҳуштаги янграганидан сўнг майдонга югуриб чиқиб, Премьер-лигадаги ўринларини нишонлашлари катта эътирозга сабаб бўлди.

Жумладан, ушбу ўйинда Sky Sport мутахассиси сифатида ишлаган таниқли ҳужумчи Дион Дублин бундай хатти-ҳаракатларни анча қаттиқ қоралаб, майдонга югуриб чиққанларни жазолашга чақирди.

“Мен бошқа ҳеч қачон бундай нарсани кўришни хоҳламайман. Мухлисларнинг қувончини тушунса бўлади, лекин мураббий ва футболчиларга босим ўтказа олмайсиз, уларнинг юзига нимадир деб бақирмайсиз. Мухлисларнинг майдонга тушиши биз интилишимиз керак бўлган нарса эмас. Биз бундай нарсаларни тўхтатишимиз керак, бу жуда хавфли. Мураббийлар ёки футболчилар ўз хавфсизлиги учун қўрқишлари мумкин эмас”, деди у.

“Ўзингизни Виейранинг ўрнига қўйиб, у бундай муносабат билдирмаслиги керак эди, деб айтиш қийин. Мен бунга рози эмасман. Агар кимдир сизни ҳақорат қилса ва итариб юборса, ўзингизни қандай тутасиз?” дея Дублин хулоса қилди.

Лэмпарднинг реакцияси анча оддийроқ бўлди: “Агар ҳаммаси яхши кетаётган бўлса, уларга майдонда қолишга вақт беринг. Мухлислар ўзларини одатдагидек тутишса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди”, - дейди “Эвертон” устози.

Шу билан бирга бу воқеа сўнгги пайтларда кузатилаётган биринчи ҳолат эмас.
17 май куни “Ноттингем Форест” мухлислари Премьер-лигага чиқиш ҳуқуқи учун плей-офф финалига чиққанликларини майдонда нишонлашди. Мухлислардан бири меҳмонлар сардори Билли Шарпга боши билан зарба берди. Икки кундан кейин безори 24 ҳафталик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

"Вазият тобора хавотирга солмоқда", деб хулоса қилди экспертлардан бири.

Киритилди: 19:15, 21.05.2022. Ўқилди: 2423 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик