"Лейпциг" футболчиси: "Етти йил деганда "Лейпциг" билан совринни қўлга киритдим"
"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Эмил Форсберг Германия кубоги финалида "Фрайбург" устидан қозонилган ғалаба (1:1, 4:2 - пен.) ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Буни сўз билан ифодалаш қийин. Бу йўл билан ғалаба қозониш ва камбэкни амалга ошириш осон эмас. Бу бизнинг иштиёқимиз ва менталитетимизни кўрсатади. Орадан етти йил ўтди ва ниҳоят жамоа билан совринни қўлга киритдим. Ҳақиқий байрам бўлади», - деди Форсберг клуб расмий сайтига.
"Лейпциг" ўз тарихидаги биринчи йирик совринни қўлга киритди.
Киритилди: 12:55, 22.05.2022. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар