Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ғолиблар ичида мағлуб» — «Арсенал». Лондон жамоаси учун мавсум қандай ўтди ва уни кимлар етакламоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўта нотекис ва беқарор ўтган мавсум «Арсенал»га ЕЧЛ йўлланмаси учун етарли бўлмади. Аммо тўпчилар ягона жамоага бирлашиб, бир бутунлик ҳосил қила олгани билан ёдимизда қолди. Микель Артетанинг ёш футболчилари АПЛни ёрқин лаҳзаларга тўлдирди. Жамоа тўртинчи ўрин учун қаттиқ курашди, аммо сўнгги қадам омадли келмади. 2021-2022 йилги мавсум якунларига кўра, «Арсенал» Европа лигасида иштирок этадиган бўлди. Қуйида мавсум давомидаги энг яхшилар ҳақида гап боради.

Мавсум ўйинчиси – Букайо Сака

Тез-тез номини тилга оладиганимиз, Букайо Сака АПЛнинг энг кўзга кўринган футболчиларидан биридир. У баъзида ўз жамоасини елкасида кўтариб юришга мажбур бўлди. 20 ёшли ҳужумчи мавсумни 11 та гол ҳамда 7 та ассист билан тугатди. Бу «Арсенал»даги энг яхши натижа саналади. Сака ўз голларини «Челси», «Манчестер Сити» ҳамда «Тоттенхэм» каби топ-жамоалар дарвозасига киритган эди.

Мавсум голи – Ляказетт («Саутгемптон»га қарши)

2021 йилнинг декабрь ойида Микель Артета жамоасидан нима хоҳлаган бўлса, шу нарса юз берди. Клуб жамоавийликнинг ёрқин намунасини намойиш қилди. Голни эса Ляказетт ижро этганди. Дарвозабондан бошланган пасслар комбинацияси «Саутгемптон» босими остида, то рақиб жарима майдончаси ичига қадар давом этди. Саканинг қулай пасини эса Ляказетт совуққонлик билан якунлади.

Мавсум ўйини – «Тоттенхэм» билан

Агар «Арсенал» ҳар мавсумда фақат битта ғалабага эришиши керак бўлса, жамоанинг деярли барча мухлислари бу ғалабани «Тоттенхэм»га қарши баҳсда қўлга киритилишини истайди. Мавсумнинг олтинчи туридан ўрин олган дерби нафақат ғалабали бўлди, балки «Арсенал»ни олдинга, «Тоттенхэм»ни эса ортга суриб юборди. Артетанинг дастлабки учта ўйиндаги мағлубияти, «Норвич» ҳамда «Бёрнли» билан баҳсдаги оғир ғалабасидан кейин «Тоттенхэм»ни мағлуб этиш кўп нарсани англатар эди.

Мавсум трансфери – Мартин Эдегор

«Арсенал»нинг ёзги трансферлар ойнасида бажарган ишлари мавсум аввалида кўплаб танқидларга сабаб бўлганди. Аммо охирида сотиб олинган футболчиларнинг деярли ҳаммаси ўз ишини аъло даражада бажара олди. Шунга қарамай, улар ичида энг яхшиси Эдегор эди. Унинг ижодкорлиги, энергия ва гол сезиш қобилияти «Арсенал»нинг ёрқин мавсумини безаб берди. Норвегия терма жамоаси аъзоси Сака билан тез-тез фантастик реакцияга кириша олди. Ушбу жуфтлик кўпчилик назарида ҳозирдан «Арсенал»нинг келажаги бўлиб кўрина бошлади.

Энг яхши ўсишга эришган футболчи – Гранит Жака

Сиз бу категорияни балки Сакага бериш керак деб ўйларсиз. Аммо шундай қилсак, Жакага нисбатан адолатсизлик бўларди. Негаки, Швейцария терма жамоаси сардори комбэк қила олди. Ўтган ёзда сотилиб кетишига бир баҳя қолган, «Манчестер Сити» билан баҳсда (5-0) аҳмоқона қизил карточка олган футболчи, тезда ўзини тиклаб олди ва ҳақиқий босиқлик ва барқарорлик кўрсата олди. Жака 2021 йилни тиззасидаги жароҳат сабаб ўта оғир ўтказди. Аммо янги йилда ўз даражасини намойиш қилди. Усиз «Арсенал» ўйинида бирдамлик ва мувозанат йўқолади. Микель Артета эса буни жуда яхши билади. Шу сабаб Гранит асосий таркибнинг ажралмас қисми саналади.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:50, 31.05.2022. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик