Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9986 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Навбат Бундеслига сарҳисобига

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бундеслига Европа топ-чемпионатлари орасида 2021|2022 йиллар мавсуми маррасига биринчи бўлиб етиб келди.

Мусобақада кутилмаган натижалар қайд этилмади - «Бавария» яна муддатидан аввал шоҳсупага кўтарилди. Шу тариқа гранднинг узлуксиз зафарли мавсумлари сони 10тага етди. Ҳозирча «рекордмайстр» гегемонлик парвозини давом эттирмоқда. Бироқ бу мусобақанинг нуфузи, савия­сига салбий таъсир этмади. Марҳамат, Бундеслига мавсумининг якуний натижалари билан танишинг.

Чемпион:«Бавария»

ЕЧЛ иштирокчилари:«Бавария», «Боруссия Дортмунд», «Байер», «РБ Лейпциг»

ЕЛ иштирокчилари:«Унион», «Фрайбург»

КЛ иштирокчиси:«Кёльн»

Қуйи лигага тушиб кетганлар:«Гройтер Фюрт», «Арминия». «Герта» ўз ўрнини сақлаб қолиш учун «Гамбург» билан куч синашади

Элитага кўтарилганлар:«Шальке», «Вердер»

Мавсумнинг энг яхши тўпурари

Бу масалада худди чемпионликдаги каби, сенсация юз бермади. Бундеслиганинг энг яхши тўпурари унвони қаторасига 5-марта Роберт Левандовскига насиб этди. Польшалик снайпер Бундеслига доирасида 35та гол урди. Энг яқин таъқибчилари Патрик Шик («Байер», 24 гол) ва Эрлинг Холанд («Боруссия Дортмунд», 22 гол) ундан анча ортда қолиб кетишди.

Қаторасига 7 мавсумда тўпурарлар сардори бўлган Левандовски афсонавий Герд Мюллер рекордини такрорлади. Унинг Бундеслигадаги сермаҳсул фаолиятини давом эттириши ҳозир катта сўроқ остида. Холанд «Манчестер Сити»га ўтиб кетди, асосий таъ-қибчи биттага камайди. Лекин Роберт ҳам «Бавария»ни тарк этиш ниятида. Тўғри, клуб уни 2023 йилнинг июнига қадар қўйиб юбормоқчи эмас. Мерганнинг келажаги мавсумлар оралиғидаги қизиқарли тортишувга сабаб бўлиши мумкин.

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

«Бавария» ярим ҳимоячиси Томас Мюллер қаторасига 3-марта Бундеслиганинг энг яхши ассистенти унвонига сазовор бўлди. 2018|2019 йиллар мавсумида нуфузли унвонни ундан ҳозир «МЮ»да тўп сураётган Жейдон Санчо тортиб олганди. Жорий мавсум Томас 18та самарали узатмани амалга оширди. «РБ Лейпциг» вакили Кристиан Нкунку 13 балл билан 2-бўлди. 12 очкодан тўплаган Марко Ройс («Боруссия Дортмунд») ва Мусса Диаби («Байер») етакчи учликдан жой олишди.

Левандовскидан фарқли равишда, Мюллер Германиядаги фаолиятини давом эттиради - у жамоаси билан янги шартнома имзолади. Айт­ганча, Томас Германиянинг 11 карра чемпиони сифатида ўзига хос рекорд ўрнатди.

Гол+пас тизими бўйича энг яхши кўрсаткич

Бу мукофот ҳам польшалик мерганга насиб этди. Роберт 35та голдан ташқари, 3та ассист билан жамоа муваффақиятига улкан ҳисса қўшди. Иккинчи натижани қайд этган Кристофер Нкунку ҳисобида 20та гол ва 13та самарали узатма мавжуд. Эрлинг Холанд эса 29 (22+7) балл эвазига етакчи учликдан жой олди. Албатта, агар жароҳатлардан четда юришни уддалай олганида, норвегиялик тўпурар янада самаралироқ тўп суриб, Робертга муносиб рақобат кўрсатиши мумкин эди. Лекин бошқа томондан, жорий мавсум польшалик снайпер фаолиятидаги иккинчи сермаҳсулликни расмийлаштирди. Ўтган мавсумни у 41та гол билан якунлаганди.

Мавсумнинг энг моҳир дарвозабони

Бу соврин ҳақли равишда Ян Зоммерга лойиқ кўрилди. Менхенгладбахнинг «Боруссия»си посбони мавсум давомида 131 марта ажойиб сэйвларни намойиш этди. Штефан Ортега швейцариялик касбдошидан салгина ортда қолди. «Арминия» дарвозабони ҳисобида 128 сэйв мавжуд. Мавсумда 119та ишончли ҳаракатлари билан «Байер»нинг совриндорлар учлигидан ўрин олишига муносиб ҳисса қўшган Лукаш Градецки Бундеслигадаги 3-рақамли дарвозабон сифатида эътироф этилди.

Зоммер бутун мавсум давомида бор маҳоратини ишга солиб, ҳимоя чизиғидаги хатоликларни тўғрилашга уринди. Бироқ «Боруссия Менхенгладбах» мавсумни 10-поғонада якунлади, Адди Хюттер билан ҳамкорлик муваффақиятсиз бўлди ва мураббий истеъфога чиқарилди. Жа-моани янги мавсумда нималар кутаётгани - навбатдаги жумбоқ.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси

Мазкур мукофотга Кристофер Нкункунинг сазовор бўлиши ҳам адолатли бўлди. Футболчи ўз фаолиятидаги энг ёрқин мавсумини ўтказди. 34 учрашувда майдонга тушган хавбек ўзининг сермаҳсуллиги билан қатор топ-клублар эътиборига тушди. Шартномага биноан, Кристофер яна 2 йил «Лейпциг» сафида тўп суриши мумкин. «Буқалар» унга янги шартнома таклиф этиш ниятидалар. Бироқ уни сақлаб қола олишадими-йўқми, маълум эмас. Ҳозирда Нкунку зарбалар, голлар ва самарали узатмалар бўйича Бундеслиганинг етакчи ўнлигида бормоқда. Бунақа ўйинчилар доимо харидоргир бўлишган.

Мавсумдаги шиддатли финиш

Бу мукофотга ҳам бир овоздан «Лейпциг» муносиб кўрилди. Саксония жамоаси мавсумни ўта омадсиз бошлаган, декабрь ойида турнир жадвалининг 11-поғонасида бораётганди. Табиийки, ўша пайт еврокубоклар йўлланмаси хусусида орзу қилиш ҳам кулгили туюларди. Лекин жамоа тушкунликка тушмади, мутасаддилар вазиятни ўнглаш мақсадида Жесси Маршни истеъфога чиқаришди. Доменико Тедеско раҳбарлигида «буқалар» ўзгача ўйин кўрсата бошладилар. Муҳими, ижобий натижалар кўпая бошлади.

Янги бош мураббий раҳбарлигида «Лейпциг» ЕЛда ярим финал, Германия кубоги турнирида финалгача етиб борди. Бундан ташқари, ички чемпионатда якуний 4-ўринни эгаллаб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. «Буқалар» олдида турган навбатдаги долзарб вазифа - савияли таркибни сақлаб қолиш. Чунки янги мавсумда жамоани янада қизиқарли ва масъулиятли беллашувлар кутмоқда.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 02.06.2022. Ўқилди: 1553 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.