Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» келаси мавсумда АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлади. Нега дейсизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорж Мендеш учун юз миллион евро

«Ливерпуль» Фабиньо ва Жота позициясига Жорж Мендеш вариантини ўйлаб кўрмоқда. Бу клубнинг трансфер рекордини янгилаши мумкин. Мутахассисларнинг футболчига берган баҳоси аҳамият касб этмайди. Жоау Феликснинг шартномаси бир вақтлар 70 миллион атрофида бўлган бўлса, «Атлетико» Жорж учун 127,2 миллион евро тўлашга тайёр.

Трансфер суммаларининг кескин ошиб кетиши ажабланарли эмас. Рафаэль Леау янги клубига юз миллион евро эвазига ўтиши мумкинлиги, аввалги нархи 50 миллион евро атрофида бўлган Дарвин Нуньес «Ливерпул»га рекорд даражадаги сумма бўлиб тушишига хотиржам муносабат билдириш мумкин.

Гап кучли бешликдаги эмас, балки энг қиммат футболчи ҳақида кетмоқда. Бу нафақат футбол, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам турли омилларни ҳисобга олган SIES тадқиқот марказининг фикри. Гап Жанубий Америка вакили, испанзабон футболчи ҳақида кетмоқда. Муваффақиятли Луис Суарес «Ливерпул»даги пайтлари каби, Мендеш ҳам катта аудиторияни ўзига жалб қила олади. Ҳужумчи ёш, Манени йўқотган жамоага энди кўп гол урувчи ҳужумчи керак бўлади. Жота ва Фирмино фойдали йигитлар, лекин етарлича совуққон эмас.

«Ливерпул»нинг америкалик раҳбарлари клубнинг трансфер рекордини янгилаш вақти келди деб ҳисоблашмоқда. Ван Дейк ҳозирча «қизиллар»нинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Ҳимоячига 84,65 миллион евро тўланган эди. Алиссон, Кейта ва Диаз ҳам катта пул эвазига шартнома имзолашган, лекин одатда «Ливерпуль» ортиқча пул тўлашни хуш кўрмайди. Масалан, Салоҳнинг нархи Жота ва Фабиньоникидан арзонроқ.

Шунингдек, «Ливерпул»да Дарвин Нуньес варианти ҳам мавжуд.

Дарвин Клоппни ишонтира олди ва Ван Дейкни ҳайратда қолдирди. Виржил Мессини тарихдаги энг яхшиси деб билади, бироқ бошқа рақиблар - Агуэро, Мбаппе ва Холандни ҳам ҳурмат қилади. У ўз ўрнида Эрлингни Дарвин билан солиштирди. Норвегиялик каби уругвайлик ҳам анча тезкор, баланд бўйли ва кучли ўйинчи. Аммо у бошқача ўйнайди. Клопп Чемпионлар лигасида «Бенфика» билан тўқнаш келганида Нуньес «Ливерпул»га қаршилик кўрсатиши кутилган эди. Уругвайлик футболчи биринчи ўйинда гол урди ва «қизиллар»га ўз уйида ғалаба қозонишга имкон бермади – 3:3.

Кейинроқ эса «Ливерпул»да Чемпионлар лигаси финалида Куртуани хафа қиладиган ҳеч ким топилмади. Шунда Нуньес Клоппга қанчалик керак эканлигини эслатган бўлса ажаб эмас.

Ҳозир Премьер-лигада Клоппга марказий ҳужумчи анча долзарб, чунки ҳал қилувчи дақиқаларда «Ливерпуль» Гвардиолани мағлуб эта олмади. Хосеп йиллар давомида унга марказий ҳужумчи керак эмаслигини айтди, кейин эса Кейнни ололмади. Гвардиола Чемпионлар лигаси финалига чиқа олмади. Ниҳоят мутахассис Холандни сотиб олишга қарор қилди. Футболчи эришаётган ютуқларни тан олишни ҳам билиш керак. Дарвин Нуньес «Бенфика»даги фаолияти давомида сермаҳсул ўйинчи бўлиб, қанотда ва марказда 84 та ўйинда 47 та гол урди ва 16 голга ассистентлик қилди. У ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. Португалия чемпионатининг 28 ўйинида 26 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Ёш истеъдод эгаси барчани ҳайратга солмоқда. Инсайдерлар «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» клубларининг қизиқиши ҳақида ёзишмоқда. Ҳужумчининг ўзи бу жамоалардан бош тортди - у фақат Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайди. Ундан кейин «Атлетико» ва «ПСЖ» скаутлари ҳам футболчига «оғиз солишган».

Мадрид клуби нархдан қўрқиб кетиши мумкин, парижликларнинг ўзи эса нима истаётганини ҳали билишмайди.

Киритилди: 06:09, 09.06.2022. Ўқилди: 9033 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.