Беларусь чемпионатининг 13-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. Мусобақа пешқадами БАТЭ ўз майдонида иккинчи поғонада бораётган «Энергетик-БГУ»ни қабул қилди.
Мезбонлар 2-дақиқадаёқ Драгун томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишди. "Талабалар"нинг уринишлари эса 73-дақиқада ўз самарасини берди ва ҳакам БАТЭ дарвозаси томон пенальти белгилади. Абдухолиқов томонидан йўлланган зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Бобурнинг ўзи етиб келди ва дарвозани ишғол қилди. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Бобур Абдухолиқов мавсумдаги голлари сонини 14тага етказиб олди ва тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадам бўлиб турибди. У яқин таъқибчисидан 7та тўпга ўтиб кетди. Ҳамюртимиз бугунги баҳснинг қўши берилган дақиқаларида захирага олинди. Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов баҳсда тўлиқ иштирок этишди.
Мазкур дуранг туфайли БАТЕ ва «Энергетик-БГУ» ўртасидаги бир очколик тафовут сақланиб қолди.
Беларусь чемпионати, 13-тур
БАТЭ — ЭНЕРГЕТИК-БГУ — 1:1
БАТЭ: Кудравец — Драгун (к), Бочеров, Нечаев, Виллюмссон (Шарковский, 80), Бордачев, Громыко (Шуманский, 46), Милич, Орешкевич (Василевич, 74), Филипович, Малькевич.
ЭНЕРГЕТИК-БГУ: Макавчик — Абдураҳмонов, Силинский (Пашевич, 78), Рылач, Макушинский, Абдухолиқов (Кунский, 91+), Свирепа (к) (Семенов, 57; Омельянчук, 83), Грищенко (Гварадзе, 59), Ҳусанов, Лукашевич, Лаврик.
Голлар: 1:0 — Драгун (2). 1:1 — Абдихоликов (73).
Огоҳлантириш: Ҳусанов (65).
Голга айланмаган пенальти: Абдухолиқов (73, Энергетик-БГУ).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).