Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Пахтакор - ўзбек футболининг энг номдор клуби". Максим Шатских билан суҳбат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

 

Киевнинг “Динамо” клуби собиқ ҳужумчиси Максим Шатских Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди.

— Аввало, сизни янги лавозимга тайинланганингиз билан табриклайман. Бир ойдан сал кўпроқ вақт олдин "Пахтакор"га спорт директори этиб тайинланганингиз ҳақида гапирган эдик, шу билан бирга мураббий сифатида ишлаш ниятингиз ҳақида ҳам тўхталгандик. Янги лавозимга тайинланишингизга қандай воқеалар таъсир кўрсатди?

- Раҳбарият қарори. Ўйин, натижа, жамоа олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши уларни қониқтирмади.

— Сиздан аввалги Славче Войнески билан йил охиригача шартнома тузилган эди. Жамоа ҳозирда кучли 3таликдан жой олди ва чемпионлик учун курашмоқда. У қандай вазифаларни бажара олмади?

- Билишимча, биринчи қўнғироқ Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан сўнг бўлди ("Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида олти ўйинда олти очко жамғариб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.) Шундай бўлса-да, қандайдир умидлар Чемпионлар лигасига боғланган, гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганди ва у якунланмади.

Қолаверса, менимча, жамоа ичида ҳам камчиликлар бор эди, жамоада унчалик нормал ҳолат ўрнатилмаган. Жамоанинг жисмоний холати ҳам ажойиб эмасди. Буларнинг барчаси ўйинга жиддий таъсир қилган.

- Славче Воинески билан атиги бир йиллик шартнома бор эди, аввалига у вақтинчалик мураббий сифатида қаралганми?

- Бу, эҳтимол, мен учун савол эмас, чунки мен буни билмайман, улар қандай шартнома имзолаган вақтинчами ёки вақтинча эмас. Билишимча, раҳбарият алмашди ва турли саволлар туғилди.

Шу сабабли клубда ва мураббийлар штабида секин-аста катта ўзгаришлар бошланди, академияга эса клубнинг барча тузилмалари таъсир ўтказмоқда.

- Спорт директорлигидан бутунлай кетдингизми? Ёки икки лавозимда ҳам ишлайсизми?

- Вақтинчалик биз бу лавозимларга ўзгартириш киритмасликка қарор қилдик, ҳаммаси қандай ривожланишини кузатишда давом этамиз. Табиийки, мен олдинги вазифаларни ҳам бажараман.

- “Пахтакор” раҳбарияти олдингизга қандай вазифаларни қўйган?

- Вазифалар ҳар доим максимал, худди Украинадаги "Динамо" (Киев) каби. "Пахтакор" - ўзбек футболининг флагмани, энг номдор клуби, мамлакатнинг топ-клуби, энг буюк тарихга эга жамоа. Шунинг учун бошқа вазифалар йўқ эди ва бўлмайди ҳам.

Дастлабки вазифа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш бўлади.

Сиз аллақачон машғулот жараёнини бошладингизми?

Ҳа, деярли бир ҳафтадан бери ишлаяпмиз. Пауза бўлди, энди бизда давралар орасида шундай мини йиғилиш бор. Иккинчи давранинг биринчи ўйини биринчи августда бошланади ва паузасиз иккинчи даврани якунлаймиз.

- Тушунишимча, трансфер ойнаси ҳамон очиқ. Украинадан кимдир билан шартнома имзолашни режалаштиряпсизми?

Ҳа, 31 июлгача трансфер имкони бор. Биз барча футболчиларни эътибор билан кузатамиз, Украина ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги вазиятда ҳамма нарса мураккаблашмоқда.Ким қаерга кетмоқчи, қўшимча равишда футболчиларнинг сифатига ҳам эътибор қилиш керак.

Шунинг учун биз барча йўналишларда ишлаймиз: жуда кўп таклифлар, кўплаб вариантлар бор. Ҳар куни 20-30 та номзодни кузатишим керак.

- Мураббийлар штабингизда ҳозирда беш нафар (Виталий Шпаньюк, Вячеслав Бельяев, Денис Иванков, Камолиддин Тожиев, Юрий Сиянов) фаолият юритмоқда. Ўзингизга яна ёрдамчилар  жалб қиласизми ёки мавсум охиригача шу таркиб билан ишлайсизми?

- Ишончим комил эмас, кўрамиз нима бўлади. Яна бир нечта ғоялар бор, уларнинг амалга ошишини кутамиз.

 

Манба: www.Dynamo.kiev.ua
Киритилди: 17:21, 17.07.2022. Ўқилди: 3705 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик