Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

«Челси» ҳимоячиси: «Давра бўлиб тўпланганимизда дуо ўқийман» [0]

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди [0]

Кроос «Реал»даги мураббийлик қийинчиликлари ҳақида: «Ғалаба қозонсанг ҳам, одамлар норози бўлаверади» [0]

«Барселона» молиявий муаммолар сабаб Кундени сотиб юбориши мумкин: Асосий даъвогар ҳам маълум [0]

Спаллетти: «Ювентус» Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши шарт» [0]

«Бавария» иродали ўйинлар бўйича Бундеслиганинг 26 йиллик рекордини такрорлади [0]

«Галатасарой» Виктор Осимхеннинг трансфер нархини маълум қилди [0]

Ла Лига. «Атлетико» «Валенсия» майдонида деярли 3-таркиби билан ғалаба қозонди [0]

АПЛ. «Брентфорд» ўз уйида «Вест Хэм»ни мағлуб этиб, 6-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар [0]

«Фенербаҳче» — «Башакшеҳир». Асосий таркиблар билан танишинг [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанлуиджи Доннарумма: «Дастлабки катта ютуқни «ПСЖ»даги илк мавсумдаёқ расмийлаштирганимдан бағоят мамнунман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Интервьюлар
A A A

«ПСЖ»нинг италиялик голкипери Жанлуиджи Доннарумма Франциядаги дебют мавсумидаёқ чемпионлик завқини сурди.

Айтиш жоиз, Париж грандининг Лига 1 тарихида 10-марта тахтга кўтарилишида «Милан»дан воз кечган дарвозабон катта роль ўйнади. Тўғри, парижликлар ЧЛда яна омадсизликка учрашди. Шунга қарамай, Жижи-2 фаолиятидаги туб бурилишдан хурсанд, хусусан, Италияда собиқ клуби узоқ кутилган чемпионликка эришганидан ҳам.

— Жижи, якунланган мавсумга қандай баҳо берасиз? Хусусан, Лига 1 чемпионлиги етарли даражада завқ улашдими?
— Албатта! Ахир бу мен учун биринчи чемпионлик унвони ҳисобланади. Дастлабки катта ютуқни «ПСЖ»даги илк мавсумдаёқ расмийлаштирганимдан бағоят мамнунман. Қолаверса, клуб тарихида юбилей — 10-чемпионликни нишонлаб, Франция лигаси рекордини такрорладик. Қисқаси, якунланган мавсумдаги зафар шуниси билан икки ҳисса ёқимли бўлди.

— 10-чемпионлик туфайли Франция футболи тарихига кирдингиз. Бу нимани англатишини биласизми?
— Ҳа, алоҳида натижага эришдик — бу ўзгача ютуқ. Ҳар ҳолда, 10-олтин медаль клуб тарихига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланади. Бу каби марраларни забт этиш ҳамиша ёқимли. Барча футболчилар бутун мавсум давомида фақат чемпионликни ўйлашди, шунингдек, клубнинг бошқа ходимлари ҳам. Тушунарлики, бош мақсад ички лигада ғалаба қозониш эди. Шуни назарда тутсак, «ПСЖ» учун ўта муҳим мавсумни муносиб якунладик. Ҳа, Европа Чемпионлар Лигасидан эрта чиқиб кетганимиз — катта омадсизлик. Муҳими, ички турнирдаги ғалаба маълум даражада таскин берди. Оддий айтганда, Лига 1 олтин медали шуниси билан ҳам қадрли. Зеро, агар бу турнирда ҳам мақсадга эришолмаганимизда, клубнинг кучли амбициясига жиддий путур етарди.

— Умуман, Франция чемпио­натидаги биринчи мавсумда ўзингиз учун қандай янгиликларни кашф этдингиз?
— Бир қарашда, чемпионлик йўли анча равон бўлгандек, лекин муайян ўйинларнинг нисбатан оғир кечгани — айни ҳақиқат. Хусусан, ЧЛдан чиқиб кетганимиздан кейин бироз таҳлика ҳам кузатилди. Ҳар ҳолда, бу омадсизликни ҳазм қилишда қийналдик, лекин бунга шунчаки, мажбур эдик. Демоқчиманки, тушкунликдан чиқиш асносида ҳам ўзига хос тажриба тўпладик. Умуман, чиройли ва ҳиссиётларга бой йил бўлди. Шундай экан, мавсумга бемалол ижобий баҳо бериш мумкин. Фақат Чемпионлар Лигаси натижаси кўнгилни хира қилди. Агар шу фактни инобатга олсак, мавсумдан тўлиқ қаноатланолмаймиз. Муҳими, ҳаммасини янги мавсумда тўғрилаш имкони бор. Иложи борича кўпроқ соврин ютиш учун эса янада жиддийроқ ишлашимиз талаб этилади.

— Лига 1 даражаси ҳақида нима дейсиз? Чемпионат савиясидан қониқдингизми?
— Кўпчилик ташқаридан қараб, Лига 1да ғалаба қозониш осонлигини таъкидлайди. Аммо илк мавсумдаёқ бу фикр мутлақо нотўғри эканлигига амин бўлдим. Ҳар ҳолда, лигада рақобатбардош жамоалар етарли. Франциядаги айрим стадионларда мезбон жамоаларга қарши ўйнаш қийин, жуда қийин. Чунки маҳаллий мухлислар ҳам, футболчилар ҳам рақибга чин душмандек қарашади. Айниқса, «ПСЖ»га нисбатан шундай муносабат шаклланган. Ишонинг, бундай рақобатда устунликни тасдиқлаш осон эмас. Агар ўйин ва босимга 100 фоиз тайёр бўлмасангиз, машғулотларда тўлиқ куч билан ишламасангиз, барчаси анча мураккаб тус олиши тайин. Оддий айтганда, Лига 1да шунчаки, ўйнаб, ғалаба қозониш мумкин эмас. Ҳар сафар энг яхши ўйинингизни кўрсатмасангиз, натижа келмаслиги тайин.

— Рақобат кучли бўлсада, «ПСЖ» ўз стадиони — «Парк де Пренс»да умуман ютқазгани йўқ...
— Буниси нафақат мен, балки бутун жамоа учун алоҳида натижа, албатта. «Парк де Пренс»­даги ўйинлар ақл бовар қилмайдиган ҳис-туйғуларни беради. Мухлисларга гап йўқ, улар жамоани ҳар доим юксак даражада қўллаб-қувватлашади. Нафақат Париж, балки бошқа шаҳарларда ҳам футболчилар ўз мухлислари гувоҳлигида бошқача ўйнашади. Қолаверса, мухлислар сафар баҳсларида ҳам ўз жамоаларини ёлғизлатиб қўймайдилар. Табиийки, стадиондаги қайноқ муҳит остида ҳаракатланиш ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Бир нарса аниқ: «ПСЖ» футболчилари «Парк де Пренс»да ҳар сафар мухлисларга имкон қадар кўпроқ ҳиссиёт бағишлаш учун икки ҳисса куч билан ҳаракатланишади.

— Чемпионатнинг энг кучли дарвозабонига аталган «Яшин Трофи» совринини сизга раво кўришди...
— Индивидуал соврин ҳам мавсум мен учун унутилмас бўлганидан далолат. Албатта, шахсий соврин таърифланмас туйғу беради. Умид қиламанки, «Яшин Трофи»ни ҳали яна кўп марта қўлга киритаман. Ҳозир фаолиятимнинг дастлабки босқичида турибман ва бу каби совринларни тўхтовсиз ютишни хоҳлайман. Тўғри, индивидуал мукофотлар эмас, жамоавий ғалабаларни биринчи ўринга қўяман. Футбол — жамоавий спорт тури. Бас, биринчи на­в­-батда, умумий ғалабани ўйлаш керак.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:00, 23.07.2022. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик