Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пауло Дибала: «10-рақам ҳамон Тоттига тегишли»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ювентус»да қолишни истамаган Пауло Дибала 20 июль куни «Рома» билан 3 йиллик шартнома тузди ва дарҳол клуб расмий сайти «ўлжа»сига айланди.

Табиийки, аргентиналик ҳужумчи фаолиятидаги янги саҳифа ёрқин чиқишидан умидвор.

- Салом Пауло, хуш кўрдик! Энди «Рома» футболчисисан...

- Бу ерда бўлиб турганимдан бағоят хурсандман, албатта. Янги жамоадошларим, мураббийлар, умуман, «Рома» оиласи билан тезроқ танишишни хоҳлардим. 

- Охирги кунлар сен учун қандай ўтди?

- Музокара жараёни анча тез ривожланди, ҳаммаси қисқа вақтда ҳал бўлди. Кутишга сабрим чидамади ва бир тўхтамга келишни пайсалга солмадим. Зарур текширувлардан кейин эса дарҳол шартномани расмийлаштирдик.

- «Рома» таклифида нима кўпроқ ўзига тортди?

- Раҳбарлар, бош менежер, клуб президенти ва хўжайинлари билан суҳбатлар. Қисқаси, улар мени ишонтира олишди - бу жуда муҳим. Яна мураббий ҳам ўз ғояларини аниқ тушунтирди. Шубҳасиз, «Рома»да ўйнаш Рим, Италия ва бутун дунёда нимани анг­латишини яхши биламан.

- Ҳозир кимларга миннатдорчилик билдиришни истайсан?

- Доимий равишда қўллаб-қувватлашгани учун яқинларим ва дўстларимга! Мени Римда ўйнашга айнан оилам ундади. Мен билан ишлайдиганлар ва севимли клублари сафини тўлдиришим учун бор имкониятларини ишга солишган «Рома» мухлисларидан ҳам миннатдорман, албатта. 

- Жозе Моуриньо билан иш истиқболига қандай қараяпсан?

- Моуриньонинг кимлиги, нималарга эришганию, нималарга қодирлиги ҳаммага аён. Биз узоқ гаплашдик - ҳаяжонли ва ёқимли суҳбат. Бунга қадар барча замонларнинг энг яхши футболчилари даврасида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Энди эса тарихдаги энг буюк мураббийлардан бири қўл остида шуғулланаман.

- Янги мавсум учун шахсий мақсадлар...

- Биринчи навбатда, юқори спорт формасини тиклаб, руҳий ва жисмоний томондан энг сара футболчилар билан бир қаторда туриш, жамоага максимал даражада ёрдам беришни хоҳлайман. Мана, ЖЧ старти яқинлашмоқда, шундай экан, тезликни ошириб, «Рома»га имкон борича кўпроқ манфаат келтиришим керак.

- «Рома» ўтган мавсум таш­қаридан қандай таассурот қолдирди?

- «Рома» - бутун дунёга машҳур клуб. Италияга келишимдан олдин ҳам жамоа ҳақида етарлича эшитганман. Ахир таркибида энг сара юлдузлар ўйнашган. Менимча, «Рома» сўнгги йилларда яққол ўсди. Аввалги мавсум еврокубок ютгани фикримга далил. 

- Эҳтимол, энг муҳим голингни Римда нишонлаш тақдирингга битилгандир...

- Шаҳарни чинакамига яхши кўраман. Болалигимда Рим тарихи ва гладиаторлар ҳақида кўп фильмлар кўрганман. Мана, тақдир мени шу шаҳарга етаклади, охир-оқибат...

- Қизиқ, нега айнан 21-рақамни олдинг?

- Аслида клуб бош директори 10-рақам бўйича хоҳишимни сўради. Лекин «Рома»да «10» ҳамон Франческо Тоттига тегишли ва абадий унда қолиши керак. Ҳар ҳолда, «Рома»нинг 10-рақами шаҳар ва мухлислар учун нимани англатишини яхши биламан - бу Тотти белгиси. Эҳтимол, кун келиб, «10»ни оларман, лекин ҳозирча «21» маъқулроқ. Футболда илк муваффақиятга айни шу рақам остида эришганимни ҳам унутган эмасман.

- «Рома» тиффозилари ўта эҳтиросли. Улар билан учрашишга тайёрмисан?

- «Олимпико»да «Рома»га қарши кечган ўйинларда биз - Жанубий америкаликлар худди Аргентина ёки Бразилияда тўп сургандек бўлардик. Бундай мухлислик бутун Европа учун - фантастика. Ортингизда тиним билмас мухлислар туришганида, ўзгача завқ билан ўйнашингиз тайин.

- Мухлислар ва «Рома» ўртасидаги муносабат 26 май кунги байрамда ҳам намоён бўлди. Буни кўрдингми?

- Ҳа, кадрларни. Янги клубдошлар билан ўша кун ҳақида гаплашдим, улар шунчаки, ақлдан озишганини айтиб беришди. Бу ҳам Рим ва «Рома» учун футбол қанчалик муҳимлигидан нишона. 

- Мухлислар сени кутиб, ижтимоий тармоқларда «ваҳший»га айланишди. Уларга айтадиган сўзинг  борми?

- Аввало, эътибор ва SMS-хабарлар учун раҳмат. Афсус, барча мухлислар хатига жавоб бериш имконсиз. Лекин яқин орада Римда бевосита кўришамиз!

Айтганча... 

Пауло Дибала Рома»да 21-рақамни танлади. Диққатга сазовор томони, Рим клуби қисқа вақт ичида эркин агент мақомида шартнома тузган 28 ёшли ҳужумчи футболкаларини сотиш бўйича рекорд ўрнатди. Оддий айтганда, римлик фанатлар биринчи куниёқ унинг фамилияси туширилган бир неча минг либосни харид қилишди. Шу тариқа муайян футболчи формаларини кунлик сотуви масаласида «Рома»нинг мутлақ натижаси қайд этилди. Айтиш жоиз, Дибала футболкалари икки хил таснифда сотувга чиқарилди. Уларнинг баҳоси - 110 ва 130 евро. Умуман, Corriere dello Sport хабарига кўра, Рим клуби «Ювентус»нинг Криштиану Роналду футболкаларини кунлик сотуви борасидаги рекордини такрорлади. «Рома» тарихида футболкаси энг кўп сотилган ўйинчи эса ҳамон Франческо Тотти.

Маълумот 

Аргентиналик 28 ёшли ҳужумчи «Рома»да йилига 6 миллион евро миқдорида маош олади.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 23:45, 03.08.2022. Ўқилди: 2070 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик