Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кўня-2021. Ўзбекистон делегацияси комплекс мусобақалардаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркиянинг Кўня шаҳри мезбонлик қилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда 56 мамлакатдан ташриф буюрган 4000 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди. 265 нафар спортчи билан Кўняга ташриф буюрган делегациямиз якунда 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза, жами 158 та медаль билан умумжамоа ҳисобида мезбон Туркиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллади!

Шубҳасиз, бундай натижа ортида Президентимиз ва давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши, спортчиларимизнинг қулай шароитларда шуғулланиши учун яратиб берилаётган шароитлар турибди десак, муболаға бўлмайди. Роппа роса 2 йилдан сўнг Франция пойтахти Париж шаҳрида навбатдаги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳукуматимизнинг эътибори билан барча спорт турларидаги терма жамоаларимиз унга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Жараён қай даражада кетаётганини кўриб олиш, ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиш учун комплекс мусобақалар айни қулай имконият.

Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Осиё ўйинлари орқали спортчиларимизни «имтиҳон»дан ўтказиш кўзда тутилган эди. Бироқ унинг келгуси йилга қолдирилиши кўплаб мамлакатлар учун Ислом бирдамлиги ўйинларининг аҳамиятини ошириб юборди. Шу боис барча жамоаларимиз Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларига қизғин тайёргарлик кўришди.

Мусобақа давомида оғир атлетика, дзюдо, спорт курашлари, енгил атлетика, таэквондо, велоспорт, паралимпия, гимнастика, қиличбозлик каби турлар салмоқли натижа қайд этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Албатта, кикбоксинг, сузиш, каратэ, стол тенниси, камондан отиш каби қолган спорт турларида ҳам ўзига яраша юқори натижалар қайд этилиб, қимматли медаллар қўлга киритилди. Гарчи бронза медали учун кечган беллашувларда гандбол ва баскетбол 3х3 бўйича жамоаларимиз имкониятни бой беришган бўлса ҳам, қизларимиз мамлакатимизда жамоавий спорт турлари бутунлай янги босқичга чиқаётганини кўрсатишди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур Ислом бирдамлиги ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган жамоаларимизнинг тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатмоқда. Кўня-2021 Ўзбекистон делегацияси учун энг юқори кўрсаткич қайд этилган комплекс мусобақа сифатида тарихда қолди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:45, 19.08.2022. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик