Бугун 13 октябрь, 2024 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Пахтакор 21 35
4 Сўғдиёна 20 35
5 Нефтчи 20 29
6 Навбаҳор 20 29
7 Динамо 21 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчи, ёзувчи, ота ва эндигина 22 ёшда! "МЮ"нинг 100 миллионлик хариди ҳақида нималар маълум?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Юнайтед" бу мавсумнинг ўзида кучли тўртликдан тушиб қолмаслик учун барча чораларни кўришга интилмоқда. 70 миллион фунтга Каземиро, 84 миллионга эса Антони сотиб олингани шундан далолат беради. Бугун жамоанинг янги ҳужумчисига озгина тўхталиб ўтишни лозим топдик.

100 миллион еврога 22 ёшли футболчини сотиб олиш, бу катта таваккал деганидир. Нидерландия футболи тарихида энг катта харидга айланган бразилиялик футболчи Антони, тез ривожланди. У 2020 йилда Европага йўл олганди. Антони учун "Манчестер Сити" ҳамда "Эвертон" ўша пайтда кучли қизиқиш билдирган. Аммо у "Аякс"ни танлайди. Бугун эса у ўз устози Эрик тен Хаг ҳамда жамоадоши Лисандро Мартинеснинг олдига йўл олди. Умуман олганда, бу ёздаги трансфер "Аякс" учун ажойиб кечди. Клуб бир нечта футболчисини жами 193 миллион фунтга сотди. Биргина "МЮ"нинг ўзи уларга Мартинес ҳамда Антони учун 140 миллион фунт тўлаб берди.

Антонининг тўлиқ исми Антони Матеуш Дос Сантосдир. У ёш пайтидаёқ футбол клуби академиясига олиб келинади. Ёш футболчи "Сан-Паулу" клуби академиясининг маҳсули саналади. У жамоада дебют қилар экан, бу билан уни "Тоттенхэм" ҳужумчиси Лукас Моура табриклайди ва ёш вингерга "ўз устида қаттиқ ишлаш"ни маслаҳат беради. Шундан кейин, Антони Моура билан яқин дўст тутинади. У ёш бўла туриб, ўз жамоасига Японияда J League'ни ютишга ёрдам берган. Шу сабаб 18 ёшидаёқ илк профессионал шартномага имзо чекади.

Орадан 12 ой ўтгач, Антони ўғил фарзандли бўлади ва Бразилия ёшлар термасида дебют қилади. Футболчи яхши ёзувчи ҳамдир. Ҳужумчи ҳозирда "Ньюкасл" футболчиси бўлган Бруну Гимарайнш билан бу жамоани янги марралар сари бошлайди. Унга тез орада АПЛ клубларидан таклиф келади. Аммо 2020 йилда "Аякс"га йўл олди. Футболчининг у ердаги маоши ҳафтасига 12 минг фунтни ташкил этарди. Антони 2022 йилга қадар "Аякс" сафида икки бор Нидерландия чемпионига айланди. Ҳужумчи янги мавсумни ҳам зўр бошлади ва илк икки ўйинда битта гол урди. Яна икки ассистга муаллифлик қилди. Антони бундан 10 ой олдин Венесуэлага қарши баҳсда Бразилия миллий терма жамоасида дебют қилган. Ҳозир эса 100 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га йўл олди. Унга бундан кейинги фаолиятида ҳам омад тилаймиз.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:10, 30.08.2022. Ўқилди: 1948 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Paxtakor Dragan Cheran 13
2 So‘g‘diyona Lupche Doriev 10
3 Динамо Anvarjon Hojimirzayev 9
4 Навбаҳор Toma Tabatadze 8
5 Навбаҳор Toma Tabatadze 8
6 Nasaf Zoran Marushich 8
7 Динамо Kojo Joel 7
8 Qizilqum Elguja Lobjanidze 7
9 So‘g‘diyona Shohrux Abdurahmonov 6
10 So‘g‘diyona Vladimir Jovovic 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.