Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзимизни "Ди Маттео" ларга қачон имкон берилади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мана беш мавсумки Европа Чемипионлар Лигаси (ЕЧЛ )да “Барселона” тўсиғидан ўтган жамоалар чемпионликка эришиб келмоқда. 2008 йили бу ишни Фергюсон жамоаси “МЮ” эплаган бўлса, 2011 йили Моуринио қўл остида Италиянинг “Интер” жамоаси қўлга киритди.

Бу йил эса бу ишни Фергюсон ва Моуриниодан фарқли равишда унча таниқли бўлмаган Ди Маттео қўл остидаги “Челси” уддалади. Хўш, бу мавзуга ўтишимга мени нима мажбур қилаяпти? Бир йил аввал ҳеч ким Ди Маттеони яхши танимас эди у ўтган йилги шов-шувларга сабаб бўлган мутахасис Виллаш Боашга ёрдамчи бўлиб “Челси”да  ишлаб келмоқда эди. Виллаш Боашни “Челси”даги натижларидан қониқмаган клуб раҳбарлари, Виллаш Боашни истеъфога чиқариб бош мураббийликни уни ёрдамчиси Ди Маттеога вақтинчалик топшириб бош мураббийликка бошқа номзодларни ахтара бошлашган эди. Ди Маттео қўл остида “Челси” клуби ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛни ютиб олди. Ўша машҳур Моуринио, Анчелоттилар эплай олмаган ишни ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келган Ди Маттео эплади, балки кимлардур уни натижаларини омадга боғлаши мумкин, лекин омад ҳам ҳаракатга ва катта иштиёққа қараб келмайдими?

Биздачи? Клубларимизда бош мураббий истеъфога чиққандан кейин унинг ўрнини ёрдамчи мураббий вақтинча эгаллаб туришини кўп гувоҳи бўлганмиз ҳатто улар ҳам яхши натижаларга эришишган лекин кейинчалик бари-бир "Дежурный" мураббийлар мақомида қолишаверади. Масалан, ўтган йили “Шўртан”да Ихтиёр Каримов ёки “Пахтакор”да Мурод Исмоилов ёки “Насаф”да Рўзиқул Бердиев лекин клубларимиз раҳбарлари минг яхши натижа кўрсатмасин уларни кейинги мавсум ёки 3-4 та ўйинлардан сўнг яна эски лавозимига қайтаришади.

Кейинги мавсумда яна ўша легионер мураббийлардан бирини олиб келишади албатта катта пул эвазига лекин “олдингдан оққан сувни қадри йўқ” - деганларидек яхши натижалар кўрсатган "Дежурный" мураббийлар яна ўз навбатларини кутиш билан вақт ўтказадилар. Хўш, бизда қачон ўзбек Ди Маттеоларига ишонч билдирилади? Ёки клубларимизга катта пул эвазига келадиган хорижий мураббийлар ҳар доим ҳам яхши натижалар кўрсатишаяптими?  Лекин афсуски, бизнингча бундай бўлмаяпти...

BEK
Манба: voha.uz
Киритилди: 12:06, 25.06.2012. Ўқилди: 5672 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик