Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камолиддин Мурзоев блоги: Дербига яхшироқ эътибор қаратамиз

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги пайтларда блогимга ёзишга вақт топа олмадим. Узр. Буни тўғри тушунишларингизни сўрардим. Яқинда оила қурдим, тўй олди ва ундан кейинги маросимлар, шунингдек “Бунёдкор”нинг охирги пайтлардаги муҳим учрашувлари сабаб блогимга маълум вақт эътибор қарата олмадим.

Энди яна Сиз азизлар билан биргаман. Ўй фикрларим, мулоҳазаларим билан мухлисларимни хурсанд қилишда давом этаман.

Кўпчилик ички чемпионатимизда рақобат ортиб бораётгани ҳақида гапиряпти. Шахсан мен соғлом рақобатни деярли кўрмаяпман. “Бунёдкор” ўз ўйинларида уч очкодан йиғаверса, якунда ўз мақсадига эришади. Ана шунда рақибларимиз қайд этадиган натижа биз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Уларнинг ўйинларига боғланиб қолмаймиз.

Осиё Чемпионлар лигасининг кузги босқич ўйинларига йўлланма олдик. Жуда оғир бўлган йўлни босиб ўтдик. Бундан кўпчилик жудаям хурсанд. Учта фронта ўйнаш футболчидан яхшигина куч талаб қилади. Агар учала мусобақада ҳам ютаверсак ва бунга жавобан мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришса, у ҳолда умуман чарчамаймиз. Аксинча, буни ёқимли толиқиш дейиш мумкин.

Ҳозирги пайтда аксарият мухлислар “Бунёдкор” – “Пахтакор” қарама-қаршилигини кутишмоқда. Тошкент дербисига яхшироқ эътибор қаратамиз. Бу чемпионатнинг оддий бир учрашуви эмас. Бу ўйинда – клуб анъаналари, совринлари, керак бўлса жамоа орияти ва шу каби жиҳатлар ўртага тикилади! Бундай нуфузи баланд ўйинларда майдонга тушиш футболчи учун жудаям бошқача. Одатда бир шахарнинг икки жамоаси рўбарў келганда, жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни, ҳолати, таркиби буткул унутилади. Фақатгина жамоа номлари ўйнайди. Масъулиятли ўйинда мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Манба: fcbunyodkor.uz
Киритилди: 19:50, 25.06.2012. Ўқилди: 4818 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик