Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг кетиши мотивация бергани, футболдаги кумири ва навбатдаги мақсади ҳақида — «Олтин тўп» соҳиби Карим Бензема интервьюси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Олтин тўп» совринини қўлга киритгандан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Таассуротлари ҳақида

Кичкина бўлган пайтларимни эслайман. Ҳеч нарсани кўздан қочирмасдим. Ҳаётимда иккита намуна бўлган: Зинедин Зидан ва Роналдо.

Бу қаттиқ меҳнат — яна ва яна машғулотлар. Оғир дамлар ҳам бўлган. Терма жамоага чақирилмаган, бироқ кўпчилик билан мулоқот қилган пайтларим оғир кечди. У мени руҳий жиҳатдан мустаҳкамлади.

Худди шу руҳда давом этаман, жамоадошларим, президент Флорентино Пересга раҳмат айтаман. У ҳар доим мен билан очиқ муносабатда бўлган. Жан Мишел ва «Лион»ни ҳам унутмайман, уларсиз орзумни амалга ошира олмасдим.

Ёш аҳамиятсиз деб ўйлайман. Ўттиз ёшдан кейин кўпчилик ўз даражасини оширганини кўрганман. Бу мақсадга интилиш, қаттиқ меҳнат натижаси. Жуда кўп машқ қиламан ва таслим бўлмаслик кераклигини ўзимга уқтираман.

Роналдо кумири эканлиги борасида

Роналдо — менинг кумирим. Унга ўхшаган бошқа ҳужумчи йўқлигига ишонаман. Унинг майдонда қилган ишларини такрорлашни иложи йўқ, у тарихга кирган.

Мен у туфайли индамасдан захира ўриндиғида ўтиришим мумкин бўлган ягона ҳужумчи. У етиб бўлмас даражада. Худди Зидан каби.

Роналдо нафақат мен учун, балки барча ҳужумчилар учун феномен.

«Олтин тўп»дан сўнг фаолиятидаги мақсадлари ҳақида

Доим «Олтин тўп» ҳақида ўйлардим. 30 ёшдан кейин уни асосий мақсад қилиб олгандим. Дунёнинг энг яхши жамоаси бўлган «Реал»да ўйнаб, етакчи бўла олишимни ўзимга кўп айтардим.

21 ёшимда бундай амбицияларим йўқ эди. Қийин даврларни бошдан кечирдим. Айниқса, жамоадошларим терма жамоаларига кетганида, мен «Реал» базасида машғулотлар ўтардим.

Ҳар доим кўп амбицияларга эга эканлигимни айтардим. Франция терма жамоаси билан Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонмаганман. Бу орзум ҳали амалга ошмаган. Мана шу менинг асосий мақсадим.

Айни дамда мундиалга бориб, унда ғалаба қозониш учун бор кучимга ишга солмоқчиман.

Роналдунинг кетиши унга мотивация бўлгани ҳақида

У «йиртқич» эди, Роналду билан бирга ўйнаш мен учун фахр эди. У жамоадан кетгач, янада кўпроқ ишлаш истаги пайдо бўлди. Криштианунинг кетиши майдонда кўпроқ нарсалар қилишим учун мотивация берди.

Карим Бензема ўз фаолияти давомида илк бор «Олтин тўп» совринини қўлга киритди. Бензема 34 ёш-у 290 кунлигида ушбу совринга эга чиқди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:35, 18.10.2022. Ўқилди: 5063 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик