Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Zo'r TV телеканали 18 сентябрь куни ЕЧЛнинг қайси ўйинини намойиш этиши маълум бўлди [2801]

"Реал" 2026 йилги илк трансфери ким бўлишини аниқлаб олди [2050]

Sport ва Futbol телеканалларида 18-сентябрь куни 4 та футбол трансляцияси бор [1763]

ЕЧЛ. «Ливерпуль» ўйин сўнггида урилган гол эвазига «Атлетико»ни таслим этди (видеошарҳ) [1686]

Инглиз клуби "Барселона"га 80 миллион евро тўлашга тайёр [1584]

Туркия суперлигаси. Шомуродов ассист қайд этган ўйинда «Башакшеҳир» «Фатиҳ Қарагумрук»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1573]

ЕЧЛ. «Бавария» «Челси»га мавсумдаги илк мағлубиятни «тақдим этди» (видеошарҳ) [1548]

"Манчестер Юнайтед" бошқарувига кутилмаган номзод пайдо бўлди [1464]

"Реал" раҳбарияти Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлардан хавотирда [1464]

Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: «Аббос «Башакшеҳир»да босимни ҳис қилмоқда» [1450]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4451 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Милинкивоч-Савич: «Бразилияликлар билан ўйин - алоҳида воқелик»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сергей Милинкович-Савич - кўп қиррали, жисмонан бақувват ярим ҳимоячи, тактик жиҳатдан эса жуда ақлли ва албатта, Драган Стойкович бошқарувидаги Сербия миллий жамоасида энг яхши ижрочилардан бири.

Унинг старт чизиғи тобора яқинлашаётган Қатар мундиалига жиддий ҳозирлик кўраётган серб дружинасидаги роли тобора ошиб бормоқда. Сергей жумладан, ЖЧ-2028 саралаши «плей-офф» босқичида Криштиану Роналду етакчилигидаги Португалия термасига қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. «Лацио» юлдузи Россия мезбонлик қилган аввалги мундиалда ҳам мамлакат бош жамоаси таркибига киритилганди, гарчи бутун квалификация жараёнида майдонга тушмаган бўлса-да. «Ўшанда ўзимни жамоада бўлишга тўлиқ ҳақлидек ҳис қилган эмасдим», - деди Милинкович-Савич ФИФА расмий сайти вакиллари билан суҳбат бошида. Энди эса у динамикаси кучли қизиқарли жамоанинг асосий «мурват»ларидан бири ҳисобланади. Тўғри, футболчининг айтишича, Сербия термаси бинойидек фазилатлари ва афсонавий мураббийнинг аниқ амбицияларига қарамай, ЖЧ-2022 олдидан камтарликни меъёрида ушлаб туриши керак: «Албатта, Қатарга реал умидлар билан боришимиз, рақиблардан асло қўрқмаслигимиз керак. Шунинг баробарида катта гапиришдан тийилишимиз маъқул». Бир нарса аниқ: Милинкович-Савич ва унинг жамоадошлари бўлажак жаҳон чемпионатида имкон қадар узоққа бориш ва серблар миллий жамоа билан фахрланишлари учун бор имкониятларини ишга соладилар.

- Сергей, оилангиз тарихи жуда қизиқарли ва ўзига хос. Айтингчи, Сербияни танлашингизга айнан нима туртки берди?

- Ҳа, Испанияда туғилганман, кейин Австрияда яшадим. Онам сербиялик, отам эса босниялик. Оиламиз билан таътил учун кўпинча Сербияга йўл олардик. Қисқаси, бу мамлакатда етарли вақт ўтказган, уни чинакамига севиб қолганман. Терма жамоа танлашга тўғри келган пайт шу муҳаббат ўз сўзини айтди ва Сербия учун ўйнашга қарор қилдим.

- Ҳозирги миллий жамоа устунларидан бирисиз. Серб футболи вакили бўлиш сиз учун нимани англатади?

- Ватан ва юртдошлар учун ўйнаш - футболчи фаолиятидаги энг муҳим жиҳатлардан бири. Ҳа, Сербияда улғаймаган ва яшамаганман, лекин такрорлайман, бу ерда оиламиз билан кўп бўлганмиз. Ўша сафарлардан фақат ижобий таассуротлар қолган. Оддий айтганда, Сербия - она ватаним. Ватан учун ўйнаш эса шарафдир.

- ЖЧ-2018дан қандай хотиралар билан қайтгандингиз?

- Олдинги мундиал пайти анча ёш эдим, боз устига, саралаш босқичида қатнашмагандим. Якунда мураббий мени жамоага чақирди. Аввалига кўникишда анча қийналдим, чунки ўша вақт ўзимни таркибга лойиқ футболчидек ҳис қилолмадим. Муҳими, ҳаммаси жуда тез ривожланди - терма жамоа футболчилари мени яхши кутиб олишди, шу тариқа жамоага тезда киришиб кетдим.

- Россия мундиалидан кейинги 4 йил ичида футболчи сифатида нечоғли ўзгардингиз?

- Албатта, ўзгариш кўлами катта. Хусусан, ўйинимнинг унча яхши ривожланмаган жиҳатларини яхшиладим. Шубҳасиз, ҳали яна яхшиланиши зарур элементлар ҳам етарли. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан ҳаммасига улгураман. Бунда мураббийга ҳам кўп нарса боғлиқ. Зеро, айнан у ўйинни чуқур таҳлил қилади ва сиз қайси йўналишда оқсаётганингизни дарҳол пайқайди. Умуман, бу дунёда мутлақ мукаммал футболчининг ўзи йўқ, лекин такомилликка имкон қадар интилиш керак, албатта.

- Сербия термасининг Қатар-2022 йўлидаги асосий лаҳзалари сифатида нималарни тилга оласиз?

- Шубҳасиз, аввало, Португалия термасига қарши кечган ўйинни айтиш керак. Ахир ҳаммаси Лиссабондаги ўша баҳсда ойдинлашди. Шунингдек, Ирландияда бўлиб ўтган ўйинимиз ҳам ҳал қилувчи мақомда эди, деярли бутун вақт давомида устунликка эришдик, аммо якунда гол қўйиб юбориб, дуранг натижа билан чекландик. Оқибатда битта йўл қолди - Португалияда ғалаба қозониш. Ўша учрашув абадий хотирамда қолади, зеро, Лиссабонда имконсиздек туюлган ишни уддаладик. Ҳар ҳолда, ҳеч ким ортга ғалаба билан қайтишимизни кутмаган, ўйламаганди.

- Ҳужум ҳаракатида Александр Митрович билан бирга ўйнайсиз. У қандай футболчи ва инсон?

- «Митар»ни анчадан буён биламан. 2013 йили Литвада ташкил этилган U-19 тоифасидаги Европа чемпионатида ҳам бирга тўп сургандик. Унгача эса бир йил давомида миллий лигада бирга ўйнаганмиз. Александр - ажойиб дўст, майдонда жуда кўп ёрдам беради. Ўз навбатида, мен ҳам уни имкон қадар яхши вазиятга чиқаришни ўйлайман, чунки гол уриши қанчалик муҳимлигини биламан. Ишончим комил, жамоада ички муҳит идеал даражада. Ҳа, бизда футболчиларнинг ўртача ёши бироз баланд, лекин аксарият йигитлар 5-6 йилдан буён бирга ўйнамоқдалар.

- ЖЧда иштирок этиш бў­йича катта тажрибага эга мураббий ролини қандай баҳолайсиз?

- Тўғриси, Стойкович бошқарувни қўлга олгач, йигитларда озгина ҳадик ҳам йўқ эмасди. Ҳар ҳолда, бундай таниқли шахс билан ишлаш ҳақида ўйлаш... Мана, 1 йилдан ошдики, ундан фаолиятим учун ўта зарур нарсаларни ўргандим, ўрганяпман. Мураббийнинг машҳурлиги ҳам жамоага наф келтирди. Ҳарқалай, футболчилар Драган жамоага чиндан ҳам, зарур нарсаларни бера олишига ишонишади. Хуллас, у бор тажриба ва билимини жамоага берди, бу саралаш босқичида яққол сезилди ҳам.

- Сербия миллий жамоасининг Бразилия, Швейцария ва Камерун термаларини ўз ичига олган гуруҳдан чиқиш имконияти ҳақида гапирсангиз...

- Аввалги ЖЧ гуруҳ босқичида ҳам Швейцария ва Бразилия термалари билан тўқнаш келгандик. Қуръа натижалари билан танишгач, аввалига бироз ранжидим, чунки жаҳон форумида хилма-хил рақибларга қарши ўйнаш яхши, барибир. Лекин озгина ўйлаб кўргач, бу борадаги фикрим ўзгарди. Дейлик, бразилияликларга қарши тўп суриш ҳар доим алоҳида воқелик ҳисобланади. Албатта, Қатарда Россиядагидан яхшироқ натижа қайд этишни хоҳлаймиз. Тўғриси, ҳозирда ЖЧ стартини, айниқса, биринчи ўйинни илҳақлик билан кут­япман. Битта ўйинни забт этиб, кейингисини ўйлаш мақсадга мувофиқ. Асосий вазифамиз - гуруҳдан чиқиш, албатта.

Сергей Милинкович-Савичнинг отаси босниялик, онаси сербиялик, ўзи эса Испанияда туғилган. Халқаро даражада Сербия шарафини ҳимоя қилиш танлови - ўзининг шахсий танлови натижаси. Ҳа, Сергей табиий муҳаббати ўлароқ, ҳеч иккиланмай Сербияни танлади ва 2015 йили U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионати финалида Бразилия термаси устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабани тантана қилди. Қарангки, серблар Қатар мундиали очилиш ўйинида айнан бразилияликлар билан куч синашадилар.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 23.10.2022. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.