Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Владимир Штерн — 80 ёшда!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

21 октябрь куни ўзбек футболининг машҳур вакили, собиқ иттифоқ спорт устаси Владимир Аронович Штерн 80 ёшга тўлди!

«Пахтакор»да тўлиқ 10 мавсум ўйнаган футболчилар кўп эмас. Владимир Штерн эса шунча мавсум клуб шарафини ҳимоя қилган жонкуяр ўйин­чилардан биридир. У вақтида «Пахтакор» мудофаа тузилмасининг таянчи эди. Юбиляримиз иккинчи жаҳон уруши пайти, аниқроғи, 1942 йилнинг 21 октябрь куни Украи­нанинг Кировоград вилояти Александрия шаҳрида туғилган. Ўша йили унинг ота-онаси Тошкентга кўчиб келишган. Владимир Штерн катта спорт йўлини машҳур мураббийи Сергей Арутюнов қўл остида «Пахтакор» мактабида бошлаган. 1960 йили эса Биродар Абдураимов ва Дмитрий Ан қатори «Пахтакор» ўринбосарлар жамоаси сафига қўшилади. Владимир 1962-1963 йиллар «Политотдел» клубида ўйнайди ва мавсум-64да «Пахтакор»га қайтади. Бу вақтда жамоа иттифоқ чемпионати олий лигасига чиққанди. Шу тариқа Штерн ке­йинчалик «Пахтакор»нинг асосий ҳимоячисига айланади. Машҳур мураббий Борис Аркадьев у ҳақда шундай деганди: «Пахтакор»нинг барча ҳимоячилари ижросидаги ишончли ҳаракатлари фонида Владимир Штерн алоҳида ажралиб туради».

Ҳа, «Пахтакор» ҳаётида қўйиб юборилган голлар сони урилганлари миқдоридан ошиб кетган мавсумлар кўп. Аммо унутмаслик керакки, «пахтакорчилар», хусусан, жамоа ҳимоячилари ўша давр­нинг энг кўзга кўринган ҳужумчиларига қарши тўп суришарди. Оддий ифода этганда, «Пахтакор»нинг ҳар бир рақиби сафида нафақат ўз жамоаси, балки бутун чемпионатда бош тўпурар бўлишга даъво қилувчи кучли ҳужумчи топиларди. Штерн ва унинг сафдошлари эса шундай ижрочиларга муносиб қаршилик кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлишарди. Умуман, «Пахтакор» ҳимоя­чиларининг фидойиликлари ҳар доим алоҳида қадрланган. Айниқса, Владимир барқарор ўйини билан ажралиб турарди. Дейлик, у чемпионат ва кубокда, шунингдек, халқаро даражада 300тадан ортиқ ўйинда иштирок этган, лекин лоақал биттасида лоқайд ҳаракатланганини айтиш қийин. Чунончи, қаҳрамонимиз ҳамиша майдонда борини берарди.

Штерн катта футболдаги охирги мавсумини 1973 йили ўтказади, ўша вақт жамоада авлодлар алмашинуви жараё­ни кетаётганди. Владимир ҳам ёшларга йўл бўшатишни лозим топади ва мураббийлик соҳасига ўтиш бўйича якдил қарорга келади. Зеро, у аллақачон ўзини ушбу машаққатли ишга тайёрлаб бўлганди. Қисқаси, Штерн футболнинг нозик сирларини жуда яхши биларди, чунки ёшлар жамоаларида ҳужумчи сифатида тўп сурган, фақат профессионал даражада ҳимоячига айланган эди. Владимирга янги соҳада бутун фаолия­ти давомида таниқли мураббийлар билан ишлагани ва бебаҳо тажриба тўплагани ҳам қўл келади. У жумладан, Михаил Якушинни эътироф этганди: «Туғма мураббий, улкан билим соҳиби. Унинг футболдаги унвони - академик. Якушин шунинг баробарида катта қалб эгаси эди. Оддий ва ажойиб».

Штерн футболчилик фаолиятидан кейин футбол мактабларида ишлади. Хусусан, нақ 20 йил давомида Геннадий Красницкий номидаги болалар ва ўсмирлар мактабига раҳбарлик қилди. Хуллас, у футбол билан яшашда давом этди - назоратчи ролида ишлади, фахрийлар ҳаракатида фаол бўлди. Ҳозирга қадар эски дўстлари билан доимий равишда хотира турнирларида қатнашади, ёшлар билан очиқ мулоқотга киришади, фахрийлар футбол ҳаракатига бефарқ қарамайди.

ЎФА томонидан «Ўзбекистон футболи ривожигa қўшгaн ҳиссaси учун» кўкрак нишони билан тақдирланганлар (Тошкент шаҳри)

1 Эркин (Биродар) Абдураимов - футбол фахрийси

2 Тўлаган Исоқов - ЎФА Футбол фахрийлари кенгаши раиси

3 Николай Любарцев   - футбол фахрийси

4 Владимир Штерн - футбол фахрийси

5 Аҳрол Иноятов - футбол фахрийси

6 Элмар Аминов - футбол фахрийси

7 Евгений Валицкий   - футбол фахрийси

8 Ахбор Имомхўжаев - футбол фахрийси (марҳум)

9 Баҳодир Махситов - спорт фахрийси

10 Юрий Господарчук - футбол фахрийси

11 Гурам Дараселия - футбол фахрийси

12 Иван Шкандин - футбол фахрийси

13 Валерий Лёткин - футбол фахрийси

14 Юрий Саркисян - футбол фахрийси

15 Рауф Инилеев - футбол фахрийси

16 Анатолий Коваленко - футбол фахрийси

17 Анатолий Лошанин - футбол фахрийси

18 Ноил Лутфуллин - футбол фахрийси

19 Бобур Ҳайдаров - футбол фахрийси

20 Александр Семёнов - футбол фахрийси

21 Евгений Казаков - футбол фахрийси

22 Алишер Файзиев - футбол ассоциацияси фаоли

ЎФА Футбол фахрийлари кенгаши, Мавлон ШУКУРЗОДА

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:25, 31.10.2022. Ўқилди: 1895 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Премьер-лига тарихидаги биринчи голни Брайан Дин урган. У 1992 йил 15 август куни "Шеффилд Юнайтед" сафида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғо

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик