Карлос Хименес: «Даражани ушлаб қолиш қийин бўлди»
Суперлиганинг 26-тури доирасидаги «Нефтчи» - «Сурхон» учрашувидан кейин термизликлар мураббийи Карлос Хименес ўз фикрларини билдирди.
— Ўйин жуда қийин ўтди. Чунки асосий таркибга U-21 жамоасидан тўрт футболчини ҳам жалб қилдик. Яна уч нафар ёшларни захирадан туширдик. Чунки кўп футболчиларимиз жароҳатланган ва дам олиши керак эди. «Нефтчи» иккинчи бўлимда ажойиб ўйнади. Улар тўп билан кўп муомалада бўлишди. Тажрибали жамоага қарши ёш футболчилар билан ўйнаш жуда қийин
— Жамоага кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлди. Бунга сабаб нимада?
— «Динамо»га қарши ўйиндан олдин футболчилар анча бўшашиб қолишди. Чунки бу даражада қолиш жуда қийин. Муаммо шунда. Биз яхши тайёрландик, қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Аммо барибир оғир бўлди.
Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 09:15, 13.11.2022. Ўқилди: 1283 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар