Бугун 20 март, 2026 йил, жума.

      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • 2:0
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • 3:1
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бухоро 4 10
2 Нефтчи 3 9
3 Локомотив 3 7
4 Насаф 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Андижон 4 6
7 Навбаҳор 4 6
8 Пахтакор 3 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Митрович: «Сербия ажойиб натижаларга эришишига ишончим комил»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Интервьюлар
A A A

Александар Митрович бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича Чемпионшип рекордчиси ҳисобланади, ҳозирда эса «Фулхэм»ни АПЛда хавфсиз жойда қолишини мақсад қилган.

Аммо ҳужумчининг асосий мақсади - Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида гол уриш ва Сербияга илк бор «плей-офф» босқичига чиқишига ёрдам бериш. 28 ёшли футболчи ўз терма жамоасининг рамзи, ўз жамоасига жаҳон аренасида устунлик бериш учун бой тажриба ва иштиёқдан фойдалана оладиган типик етакчи ҳисобланади. У Сербия термаси таркибида 50та гол урди - бу рекордга у терма жамоалар миқёсида Лионель Месси ёки Криштиану Роналдудан камроқ ўйинларда эришди. Эътиборлиси, айнан унинг Португалия дарвозасига сафардаги ЖЧ-2022нинг сўнгги саралаш ўйинининг 90-дақиқасида урган голи Сербияни Қатар мундиалига олиб чиққанди.

- Узоқ вақт уйда бўлмагандан кейин Сербияга терма жамоа йиғини ёки ўйинига қайтиш қандай?

- Анчадан бери терма жамоаларнинг ўйинлари бўлмаган, лекин қачон ўз ватанингизни намойиш этсангиз, вақт, жой ва фаровонлик муҳим эмас. Мавсум якунланган тақдирда ҳам терма жамоанинг ҳар бир ўйини муҳим, хоҳ у ўртоқлик учрашуви бўлсин, хоҳ расмий. Бўлажак ўйинлар ҳал қилувчи бўлади ва биз улар учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Сербия учун ўйнаш нимани англатади?

- Бу фаолиятимдаги энг катта шараф. Ушбу либосни ки­йиб, йирик турнирларда ўз мамлакатингиз гарафини ҳимоя қилиш бебаҳодир. Нафақат футболда, қолган барча спорт турларида ҳам шундай. Менга келсак, халқим номидан қатнашиш ва ватаним учун ўйнаш энг катта шарафдир.

- Жаҳон чемпионатида ўйнагансиз, гол ҳам ургансиз, қайтиш сиз учун нимани анг­латади?

- Жуда кўп нарсани англатади, чунки футболчи сифатида сиз доимо энг йирик турнирларда қатнашишни ва энг яхши рақиблар билан рақобатлашишни хоҳлайсиз. Тажриба орттириш учун жаҳон чемпионатида ўйнаш ва гол уриш имконига эга бўлганимдан миннатдорман. Жамоамиздаги аксарият футболчилар жаҳон чемпионатларида қатнашишган. Бугунга келиб, тажрибамиз бироз ортди, шундай экан натижа яхшироқ бўлиши учун тайёрланамиз ва шунга умид қиламиз. Ўтган сафар омадимиз келмаганди: айрим нарсалар биз ўйлагандек бўлиб чиқмади. Эҳтимол, бу тажрибамизнинг етишмаслиги билан боғлиқдир. Бу сафар эса барчамиз: футболчилар, жамоа ва бутун мамлакат тайёрмиз. Ҳамма жаҳон чемпионатини интиқлик билан кутмоқда.

- Аввалги мундиални кўриб, футболчи ёки шахс сифатида ўзгарганингизни ҳис қиласизми?

- Ҳа, ўзгариш катта, умуман олганда камолотга эришдим ва ўсдим. Сиз ўсиб улғайган сари фикрлаш тарзингиз ҳам ўзгаради. Футболчи сифатида аввалги мундиалдан анча фарқ қиламан. Ўшандан бери анча босиқ бўлдим ва кўпроқ бош билан ўйнашни яхшироқ ўргандим. Ўйинлар тажриба беради, шунинг учун тўрт йил аввалгидан бошқача ва яхшироқ ўйинчиман деб ўйлайман.

- Бундай феноменал ўйин билан Қатарга қанчалик ишонч билан кетяпсиз?

- Айни пайт ўзимни жуда ишончли ҳис қиляпман. Бу барча ўйинчилар учун, айниқса ҳужумчилар учун энг муҳим нарсалардан биридир. Майдонга тушиб, гол уриб турганингизда, имкон қадар кўпроқ ўйнашни хоҳлайсиз. Жамоадошларим ва бутун мамлакат турнирни интиқлик билан кутмоқда. Гуруҳимиз анча мураккаб, рақиблар анча кучли, лекин айнан шунинг учун ҳам футбол ўйнаймиз. У ерда бўлишни ва энг кучлилар билан рақобатлашишни сабрсизлик билан кутяпмиз.

- Сиз мамлакатингиз қаҳрамонисиз, серблар эса сиздан голлар кутишмоқда. Бу қадар рамзий бўлиш қандай?

- Бу менинг ишим. Терма жамоада, «Фулхэм»да ёки бошқа қаерда бўлмасин, одамлар мендан гол уришимни кутишади. Ҳужумчи катта босим остида бўлади. Сиз шунчаки яхши ўйнай олмайсиз; Сиз гол уришингиз керак. Энг катта босим ҳар бир ўйинда буни қилиш кераклигидан келиб чиқади. Фаолиятимда бунга кўникиб қолганман. Менга босим ва уни енгиб ўтиш ёқади. Мен гол уришни ва елкамдаги босимни ҳис қилишни яхши кўраман. Ҳамма мендан нима кутаётганини биламан. Энг яхши туйғу бу қилган ишингиз туфайли ҳамма бахтли бўлишидир.

- Саралашнинг қайси лаҳзалари энг муҳим бўлган?

- Кўплаб ажойиб ва қийин, ҳал қилувчи лаҳзалар бўлди. Ҳар бир ўйин ўзига хос тарзда қийин кечди, ҳатто энг камтарона, масалан, Люксембург ёки шунга ўхшаш рақиблар билан ўйинлар ҳам. Бундай турдаги ўйин муҳим, чунки сизга махсус мотивация керак. Талаби кам ўйинлар энг муҳими саналади, чунки жамоалар одатда айнан уларда хатога йўл қўйишади. Шу туфайли биз йирик турнирларни ўтказиб юбордик. Озарбайжон ва Люксембургга қарши ўйинлар муҳим эди.

- Катта турнирларда муваффақиятга эришган футболчилардан таркиб топган етук таркиб қанчалик муҳим?

- Менимча, бу ҳал қилувчи устунлик, чунки биз ҳаммамиз ўша дастлабки босқичдан ўтдик. Бирга ўйнадик ва ушбу муҳим, ажойиб натижаларга эришдик. Кўпчилик футболчиларимиз чиндан ҳам бирга улғайишган. Бир-биримизни, қандай фикрда эканлигимизни жуда яхши биламиз. Умид қиламизки, Португалияга қарши ўйиндаги каби олдинда турган ҳаяжонли лаҳзалардан омон қолиш учун яхши формада бўламиз. Ишончимиз комилки, ажойиб натижаларга эриша оламиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:00, 13.11.2022. Ўқилди: 1605 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.