Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа лигасида ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган клублар учтага етди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Саралаш плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Нуфузи жиҳатдан кўҳна қитъа клубларининг иккинчи рақамли мусобақаси – Европа лигасида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо футболчилар учинчи босқичга йўл олишди.

Қозоғистоннинг «Актобе» клуби дастлабки икки босқичда жами 4та ўйин ўтказган бўлса, шуларнинг барчасида ўзбекистонлик футболчилар ўз ҳисобига гол ёзиб қўйгани эътиборга молик. Дастлабки босқичда Марат Бикмаевнинг ҳар иккита ўйиндаги 1тадан голи қозоғистонликларни иккинчи босқичга олиб чиққан бўлса, бу сафар Тимур Кападзе сафардаги, Александр Гейнрих эса Қозоғистондаги ўйинда «Актобе» жонига оро киришди.

Иккинчи босқични «Актобе» сафарда Молдованинг «Милсами» клубига қарши ўйин билан бошлаб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Учрашувда ҳисобни Тимур Кападзе очганига қарамай, якунда мезбонлар муваффақият қозонишган.

Қозоғистонда бўлиб ўтган жавоб беллашувида «Актобе» йирик – 3:0 ҳисобида зафар қучди. 39-дақиқага келиб ўйинда ҳисоб очилган бўлса, 50-дақиқада Александр Гейнрих ўз клубини навбатдаги босқичга олиб чиқадиган голга муаллифлик қилди. Ва ниҳоят 90-дақиқада молдовалик футболчилар ўз дарвозаларига йўл топишди.

Қайд этиш керак, мазкур беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч нафар аъзоси одатдаги каби асосий таркибда ҳаракат қилди. Триодан Тимур Кападзе ўйинни тўлиқ ўтказган бўлса, Марат Бикмаев 70, Александр Гейнрих 78-дақиқада ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиси Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган «Анжи» Евролиганинг иккинчи босқичидан ўз иштирокини бошлаганди ва учинчи босқичга йўл олиш Гуус Хиддинк шогирдларига катта қийинчилик туғдирмади. Дастлабки ўйинни «Сатурн» стадионида Венгриянинг «Гонвед» клубига қарши ўтказган маҳачқалъалик футболчилар Жусилейнинг ягона голи эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонишганди. Венгрияда бўлиб ўтган жавоб ўйинида эса «Анжи» йирик ҳисобда ютди – 4:0. 7-дақиқада Самуэль Это‘О меҳмонларни олдинга олиб чиққанидан кейин Аҳмедовнинг таъбири билан айтганда ўйин анча осон кечган. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Траоре ўз номини таблога ёздирди. 68-дақиқада Шатов мавсумдаги илк голини киритган бўлса, 81-дақиқага келиб Это‘О дублини расмийлаштирди. Одатдаги каби Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлаб, майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Европа лигасининг учинчи босқичидан эътиборан ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган жамоалар сони учтага етади. Иккинчи босқични муваффақиятли якунлаган «Актобе» ва «Анжи» клублари қаторига Киевнинг «Арсенал» клуби ҳам қўшилади. Сир эмаски, «тўпчилар» сафида Максим Шацких тўп суради.

Учинчи босқичда шунингдек, Италиянинг «Интер», Испаниянинг «Атлетик» (амалдаги финалчи), Англиянинг «Ливерпуль», Франциянинг «Марсель» каби кўзга кўринган жамоалари мусобақага қўшилади. Бу босқичда «Актобе» 2 август куни Бельгияда «Генк» меҳмони бўлса, «Анжи» Россияда Голландиянинг «Твенте» клубини қабул қилади. «Арсенал» ва Словениянинг «Мура-05» клублари Киевда тўқнаш келишади. Жавоб беллашувлари 9 август санасига тайин қилинган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:44, 27.07.2012. Ўқилди: 5672 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик