Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Ньюкасл 8 9
14 Фулхэм 8 8
15 Лидс 8 8
16 Брентфорд 7 7
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 7 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

21/10 00:00 Вест Хэм - Брентфорд

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6904 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чарчоқ билмас оқсоқол

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳаётининг бешинчи ўнталигини майдалашга улгурганига қарамасдан, 41 ёшли афсонавий Роке Санта Крус ёш жамоадошлари ва мухлисларга ўзига хос «мастер-класс» намойиш этишда давом этмоқда.

Шу йилнинг 13 августида у жарима майдончаси яқинида рақиб ҳимоячисини алдаб ўтди, кейин зарба йўллашга чоғлангандек ҳаракати билан яна икки нафар рақибини ортда қолдирди ва тўпни дарвозага йўллади. Мухлисларни қўяверинг, ҳатто шарҳловчи ҳам фахрийнинг фантастик голи таъсирида бўкириб юборганини сезмай қолди.

Энди энг муҳими - мазкур суперголни Роке «Бавария» ёки «Блэкберн» сафида эмас, Парагвай олий лигаси вакили «Либертад» таркибида амалга оширди. Ҳужумчи шу тариқа ўзининг 41-туғилган кунига муносиб совға тайёрлаганди.

Санта Круснинг амалдаги шартномаси шу йил охирида ниҳоясига етади. Бироқ Роке яшил майдонни тарк этишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. «Йил якунида хайрлашув учрашуви? Узр, бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрмадим», - деди футболчи юбилейга бағишланган базмдан кейин.

2016 йилда ватанига қайтган фахрий 1-2 мавсумдан кейин фаолиятини якунлаш ниятида эди. Лекин иштаҳа тамадди чоғида очилганидек, ҳар йили шартномани янгилаш у учун одатий ҳол бўлиб қолди. Қизиғи шундаки, «Бавария» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ юлдузи шу ёшда ҳам ўртача икки ўйинда битта гол уришни уддаламоқда.

У чиндан ҳам кўп гол урадими?

Сермаҳсул статистика - ҳужумчини яшил майдонга жалб этаётган яна бир омил. 2018, 2019 ва 2020 йилларда Санта Крус чемпионатнинг ўзида 56та гол урди. 2021 йилда муайян сабабларга кўра, кўрсаткич пасайиб кетди. Лекин бу йил фахрий ҳаммасини ўрнига қўйди.

Энди Рокега тегишли статис­тик маълумотлар билан танишинг:

• 2016 йилда Санта Крус дастлабки 3та ўйинда «Олимпия»га биттадан гол совға қилди;

• 2018 йилда яна 3 учрашувли голлар сериясини такрорлади;

• 2018 йилдаги «Депортиво Капиата»га қарши баҳсда покерга эришди;

• 2019 йилда 17 учрашувда 12та гол урди;

• 2019 йил мавсумини ўта муваффақиятли якунлади: ашаддий рақиби - «Серро Портеньо» дарвозасини 4 марта забт этди, биттадан хет-трик ва дублга эришди;

• 2019 йилдаги 26та гол - Санта Крус фаолиятидаги рекорд кўрсаткич. Бунга қадар ҳужумчи «Блэкберн»га 19та гол (2007|08) келтирганди;

• Сермаҳсул серия 2020 йилда ҳам давом этди: Роке икки марта қаторасига 5тадан учрашувда (2 серияда 7тадан гол) рақибларини ранжитди;

• Шу йилнинг июлида Либертадорес Кубогида «Атлетико Паранаэнсе» дарвозасига гол уриб, нуфузли турнир рекордини янгилади - ундан аввал 40 ёшли ҳеч қайси футболчига бу турнирда гол уриш насиб этмаганди;

• «Либертад»даги охирги 7 беллашувда Роке 5та гол урди. Маълумотни сизга етказгунимизга қадар яна гол урган бўлса, ажабмас.

Балки бу юксак натижалар Парагвай чемпионатининг нисбатан заифлиги билан боғлиқдир? Бу масалада Параг­вай футболи бўйича эксперт Ральф Аннага мурожаат қилдик:

«Парагвай чемпионатининг савияси - улкан баҳс-мунозарали мавзу. Ўйлайманки, футболимиз пандемиядан сезиларли жабр тортди. Бразилия футболи мавқеидаги сезиларли ўсиш Либертадорес Кубоги беллашувларида бизнинг жамоаларимиз аввалгидек муносиб рақобат қила олмаётганликларини кўрсатиб берди.

Лекин бу пасайиш Роке Санта Круснинг қудратига соя сола олмайди: унинг жисмоний имкониятлари шунчалик юқорики, рақиблариникидан асло кам эмас. У Европадан қайтган Дерлис Гонсалес («Бенфика», «Базель», «Динамо,К»ларнинг собиқ аъзоси), Лоренцо Мельгарехо ва Оскар Кардосо («Бенфика», «Трабзонспор», «Олимпиакос») лар билан бемалол беллаша олади».

Дарвоқе, Мельгарехо ва Кардосо - Рокенинг «Либертад»даги жамоадошлари.

Анна Парагвайни бежизга Бразилияга таққосламади: 2022 йилда Либертадорес Кубогига Бразилиянинг 5та клуби чиқди, Парагвайдан эса фақат «Либертад» плей-офф­га чиқиб, 1|8 финалда «Атлетико Паранаэнсе»дан енгилди. Ҳатто қаҳрамонимизнинг голи ҳам жамоани умумий мағлубиятдан (1:2, 1:1) қутқара олмади.

Хуллас, нуфузли мусобақанинг қаторасига 8-финали ҳам Парагвай клубининг иштирокисиз ўтадиган бўлди. Ваҳоланки, яқин ўтмишда вазият ёмон эмасди: 2013 йилда «Олимпия», 2014да «Насьонал» ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушишганди.

Парагвайлик иқтидорлар борасида Европадаги скаутлар Санта Крусга муражжат қиладилар:

«Европадан жуда кўп қўнғироқлар бўлди. Айниқса, Боберто Моралес бўйича. У ҳозир тиззасидаги жароҳатини даволаш билан машғул. Лекин Европада тўп суриш имконияти йўқолган эмас» - дейди Роке.

Уйга футболдан зериккан ҳолда қайтганди. Лекин сўнган иштиёқни уйғотди. Энди ёшларни беллашувга чорлаяпти

Парагвайлик афсона ватанига 6 йил аввал, Мексикадаги ажабтовур саёҳатдан кейин қайтганди. 2015 йилда «Крус Асуль» уни 2 млн. еврога «Малага»дан сотиб олган, ярим йилдан кейин испанларга ижарага берганди. Яна 6 ойдан кейин ҳужумчи она юртига йўл олди.

Роке Санта Круснинг фаолияти чиндан ҳам азоб-уқубатларга бой. Европадаги барча клубларида уни турли шикастланишлар таъқиб этди: Англияда 329 кун, Испанияда 209 кун давомида ўз жамоаларига ёрдам бера олмади.

Парагвайда ҳам қаҳрамонимиз мунтазам ўйнай олмади - «Олимпия»нинг 39 ёшли етакчиси 2021 йилда 16 учрашувда жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Ҳатто ковид карантини даврида ҳам фахрий кучли иштиёқи эвазига юксак спорт формасини йўқотмади: уйида ҳаркуни 2,5 соатдан машқ қилиб, кейин рўзғор юмушларига ёрдамлашарди. қўшимчасига, Рокега яшил майдондаги муваффақиятлар қўшимча куч ва илҳом бахш этарди. Унинг иштирокида «Олимпия» 6 йилда 5 марта шоҳсупага кўтарилди ва Парагвай Кубогини қўлга киритди. Шундай натижага у «Бавария»да ҳам эришган бўлсада, ўз юртида эришилган ютуқлар даврини у фаолиятининг энг ёрқин саҳифалари сифатида эътироф этди.

«Мана шу совринлар футболга бўлган иштиёқимни ошириб, яшил майдонга етаклайди. Мана шу лаззатни йўқотмаслик учун бор кучимни машғулотлар ва ўйинга сарфлайман», - деганди ҳужумчи ўтган йили Кубокни қўлга киритганида. 

Қизиғи шундаки, 2016 йилдан кейин Санта Крус ҳар йили таътилга отланаётганида келажаги хусусида аниқ маълумот бермас, фақат бу масалани пухта ўйлаб кўриши кераклигини айтарди. Таътилдан эса қуйидаги хабар билан қайтарди: «Фаолиятимни юксак савияда давом эттира олишимдан бахтиёрман, яна бир йил ўйнашга тайёрман».

Дарҳақиқат, парагвайлик афсона кўпчилик касбдошлари каби клуб тизимидан бирорта лавозимни эгаллаб олиб, маошини тинчгина кутиб ўтиришни ўзига эп кўрмайди, ҳалол тер тўкишни ва шунга яраша ҳақ олишни истайди. Футбол унинг ҳаёти десак, асло муболаға бўлмайди. Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва миллий терма жамоанинг энг яхши тўпурари унвонига сазовор бўлган 40 ёшли фахрийнинг сўзларига эътибор беринг:

«Ҳамонки майдонда эканман, клуб рамзи мақомида эътироф этишларини истамайман. Фаровонликда ҳаёт кечириш - мен интилган мезон эмас. Жамоада эканлигимнинг асосий сабаби ёшларга ёрдам бериш эмас. Аксинча, улардан мен учун мураккабликлар яратишларини кутаман. Ҳеч қайси футболчи фақат ёшроқ бўлганлиги учунгина ўйнамаслиги керак. Менга «жамоада қанча ўйнамоқчи бўлсанг, бемалол ўйнайвер» дейишларини ёқтирмайман. Машғулотларга зўр бериб, янги марраларга интилмаганимда, рақобатчилик хислатини аллақачон бой берган бўлардим».

Афтидан, шу кетишда Роке қачонлардир ўз набираси билан битта жамоада тўп суришни кутаётгандек.

Содиқ СОБИР

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:05, 22.11.2022. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.