Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг «МЮ»дан кетиши билан боғлиқ воқеаларни ёдга оламиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Юнайтед" клуби кеча ҳужумчи Криштиану Роналду билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилганини эълон қилди. Бу воқеа ўз-ўзидан рўй бергани йўқ албатта. Мазкур воқеа атрофидаги ҳодисаларни эслаб ўтамиз.

«МЮ»нинг муносабати
Португалиялик футболчи "The Sun" нашрига берган шов-шувли интервьюсидан сўнг "МЮ" уни йирик миқдорда жаримага тортишга, у билан шартномани бекор қилишга, агар иш судгача етиб борса, Роналду билан судлашишга ҳам тайёр эди.

Томонлар ўзаро келишган ҳолда тинч йўл билан шартномани бекор қилишди. Бу борада «МЮ» шундай баёнот берди: «Роналду ўзаро клеишувга кўра клубни тарк этади. Клуб Роналдуга "Олд Траффорд"ги икки даврдан иборат самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдиради. Бу вақтда у "МЮ" сафида 345та ўйинда иштирок этиб, 145та гол урди. Биз унинг келажакдаги ишларига омад тилаймиз. «Манчестер Юнайтед»даги барча инсонларнинг бор эътибори Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоанинг ўсиши учун хизмат қилишга қаратилган».

Криштианунинг муносабати
Роналду ҳам ўзининг клубни тарк этишига изоҳ берди: «Манчестер Юнайтед» билан музокаралардан сўнг биз шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олдик. Мен "Манчестер Юнайтед"ни ва унинг мухлисларни яхши кўраман - бу ҳеч қачон ўзгармайди. Шу билан бирга, мен учун янги синовларни излаш вақти келганини ҳис қиляпман. Жамоага мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам, келажакда ҳам муваффақиятлар тилайман».

Роналдунинг "МЮ"даги ютуқлари
Португалиялик футболчи «МЮ» сафида жами 7,5 йил тўп тепди. Бу иккита даврдан иборат бўлди: 2003-2009-йиллар ва 2021-2022 йиллар. Бу йиллар давомида у АПЛда 3 марта, Англия лига кубогида 2 марта ҳамда Англия кубоги, Англия суперкубоги, Европа чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир мартадан зафар қучган. Шунингдек, Криштиану ўзининг илк «Олтин тўп»ини айнан «МЮ» сафида олган (2008).

Ўзи нима бўлганди?
13 ноябрь куни британиялик журналист Пирс Морган Криштиану Роналду билан интервью қилганини эълон қилиб, берилган тизерда футболчининг клуб ва бош мураббий Тен Хаг ҳақида фикрларини "қистириб" ўтди. Шундан сўнг шов-шув бошланди.

Маълумотларга қараганда, Эрик тен Хаг ҳали интервью эълон қилинмасидан аввал футболчидан клубдан кетиши борасида қарор қабул қилиб бўлган. Клуб раҳбарияти эса футболчини эмас, мураббийни қўллаб-қувватлади.

Роналду ўз интервьюсида клуб ва Тен Хагга нисбатан қуйидаги эътирозларни билдириб ўтди:

— Эрик тен Хаг мени ҳурмат қилмайди. Шунинг учун ўртамизда муносабат шундай тусга кирди. У матбуот учун муносабатларимиз яхши эканини айтиб келган бўлса-да, аслида ундай эмасди.

— Янги мураббийлар янги услубларни жорий қилишади. Нима учун бу кераклигини тушунмайман. Мен жаҳоннинг энг яхши мураббийлари билан бирга ишлаганман: Зидан, Анчелотти, Моуринью, Фернанду Сантуш, Аллегри... Мен ҳам кўп нарса биламан.

— Нафақат мураббий, балки раҳбариятдаги баъзи шахслар менинг клубдан кетишимни исташди.

— Қизим касал бўлгани учун клубнинг йиғинига бора олмаганига клуб ишонмади.

— Клуб инфратузилмаси эскирган.

— Ёшлар Криштиану Роналдудан ўрнак олмайди.

«МЮ»нинг ғазаби

Клуб ушбу интервьюни кескин қабул қилди. Жамоа Роналду жаҳон чемпионатидан сўнг клубга қайтмасликни талаб қила бошлади. «Юнайтед» шартномани бекор қилиш борасида ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашув ишларини бошлаб юборди.

"МЮ"даги футболчилар ҳам Криштиануни қўллаб-қувватлашмади.

Шартнома бекор қилиниши оқибатида Криштиану 16 млн фунт даромаддан маҳрум бўлди.

Агар португалиялик ўйинчи ортиқча тўловларсиз шартномани бекор қилишга рози бўлмаса, клуб у билан судлашишга ҳам тайёр эди.

Роналду клубни тарк этишни истамаган ҳолатда жамоа Криштиануни ёшлар жамоасида шуғулланишга "бадарға" қиларди.

Криштиану Роналду Қатардаги жаҳон чемпионатида клубсиз футболчи сифатида ўйнайди. Унинг агентлари ёзда муносиб клуб топа олишмаганди. Қишки трансфер пайтида улар бу ишни уддалай олишармикан? Кўрамиз.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:22, 23.11.2022. Ўқилди: 3640 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик