Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Германияни Бундеслига йигитлари таслим этди. Япон мураббийи таркиб танлашда Фликка мастер класс ўтаб берди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Япония терма жамоаси бош мураббийи мамлакатнинг энг яхши ҳужумчиларидан бош тортди, бироқ якунда Германияни ажойиб тарзда жазолади. Биз куннинг асосий сенсациясини яратган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Агар японияликларнинг ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 учун қайдномасини солиштирадиган бўлсак, Хажиме Мориясу қўл остида жамоа жиддий янгилангани дарҳол аён бўлади. Тўрт йил аввал 1/8 финалда «Ростов Арена»да Бельгияга мағлуб бўлган таркибдан атиги олти нафари Қатарга келган холос. Бу дарвозабон Эйжи Кавашима ва беш нафар бошқа ўйинчи. Қолганлар учун эса 2022 йилги жаҳон чемпионати фаолиятидаги дебют бўлди. Мориясу Қатарга қизиқарли микст таркибни келтирди - у индивидуал ўйинчиларнинг сифатларини ўзининг тактик афзалликлари билан аралаштириб юборди. Бироқ мутахассислар Япония терма жамоасининг якуний қайдномасини қизғин муҳокама қилишди. Масалан, 2014 ва 2018 йилги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси, «Кьолн» ва «Вердер» клубларининг собиқ футболчиси, Осиё саралашида бир қанча муҳим голлар муаллифи Юя Осако Қатарга бормади. Аммо японияликлар Мориясуни «Селтик»дан Кёго Фурухасини чақирмагани учун ундан ҳам кўпроқ танқид қилишди. 27 ёшли ҳужумчи бир ярим мавсум давомида Шотландия чемпионатининг 33 та учрашувида 22 та гол урди.

Шу ўринда, Осиё саралашининг сўнгги босқичида японияликлар Уммон (0:1) ва Саудия Арабистонига (0:1) мағлуб бўлганини эсга олишимиз керак. Фуруҳаши икки марта захирадан майдонга тушди, аммо чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади. Мориясу мураббийда яхши таассурот қолдирмади ва охир-оқибат ҳужумчидан бутунлай воз кечилди. Бироқ мутахассис аста-секин мувозанатни топди - Япония кетма-кет олтита ўйинда ғалаба қозонди ва Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олди - иккинчи ўринни эгаллади.

Япония бош мураббийи таркиб ҳақида шундай дейди: «Жаҳон чемпионатига боришни истаганларнинг ҳаммасини чақира олмадим. Шу билан бирга, мен Япония учун жанг қилишни чин дилдан хоҳлаганларга миннатдорчилик билдираман ва уларни ҳурмат қиламан. Агар биз 26 эмас, 30 нафар футболчини қабул қила олсак ҳам, мен барибир қийин қарорлар қабул қилган бўлардим. Мундиал учун бизнинг танловимиз бир хил тўлқиндаги ўйинчиларни йиғишдан иборат эди. Биз ҳар бир чақирилган футболчининг кучли томонларини биламиз», - дейди мураббий.

Бундеслига футболчилари ва тажрибали ҳимоячилар

Мориясунинг бир вақтнинг ўзида 8 нафар футболчиси немис клублари шарафини ҳимоя қилади. «Бохум» футболчиси Такума Асано Германияга қарши ўйинда ғалаба тўпини киритди . 2016 йилда у Лондоннинг «Арсенал» клуби билан шартнома имзолаганди - скаутлар «Санфречче Хиросима»нинг қанот ҳимоячисини Тео Уолкотт билан солиштирган эдилар ва унинг юқори тезлигини қайд этишган. Бугун Асано Нико Шлоттербекдан қандай қочиб кетганини ўзингиз кўрдингиз. У ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди ва якунда ажойиб голни урди.

Бироқ, Асано Англияда ўйнаб кетолмади - у иш визасини олмаган эди, шунинг учун у ижарага кетган. «Арсенал» билан шартномаси тугаганидан кейин у Сербиянинг «Партизан»ига ўтди, у ердан Юрий Семин уни олиб кетмоқчи эди - «Локомотив»га ўтиш ҳақидаги миш-мишлар 2020 йил бошида пайдо бўлган.

Асанога ажойиб голли узатмани Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Ко Итакура амалга оширди - клубда у тез-тез ҳужумларни бошлаш учун жавобгар бўлиб, бугунги кунда ижодий қобилиятларини намойиш этди. Биринчи гол муаллифи Рицу Доан ҳам Германияда - «Фрайбург»да ўйнайди. 2019 йилнинг ёзида ярим ҳимоячига «Спартак» ва ЦСКА қизиқиш билдирганди, аммо ўша пайтда Доан «ПСВ» вариантни танлади.

34 ёшли «Шальке 04» марказий ҳимоячиси Мая Йошида Премьер-лигадалик пайти «Саутгемптон»да энг яхши йилларини ўтказди, кейин «Сампдория»га ўтди, энди эса Бундеслигада жавлон урмоқда. Бугун у жарима майдони ичидан тўпни олиб қўйишлар сони (9) бўйича энг яхши эди. Йошида ўзининг паст тезлигига қарамай, ҳар доим ўйинни яхши ўқий олади.

Германиядан келган бошқа футболчилар орасида ярим ҳимоячилар Ватару Эндо ("Штутгарт") ва Ао Танака ("Фортуна"), ҳимоячи Хироки Ито ("Штутгарт") ва ҳужумкор ярим ҳимоячи, Европа Лигаси ғолиби Даичи Камада ("Айнтрахт Франкфурт") бор. Бундан ташқари Европа топ-лигаларида ўйнаган тажрибага эга кучли футболчилар ҳам эътибор марказимизда бўлади.

Бельгиянинг «Генк» клубида 3,5 мавсум давомида 38 та голли узатмани амалга оширган ва бир нечта муҳим голларга муаллифлик қилган «Реймс» вингери Дзюня Ито; «Монако» вингери Такуми Минамино, «Брайтон» вингери Каору Митома; ўнг қанотда «Урава Ред Даймондс» вакили Хироки Сакаиларни барча таниса керак. Шунингдек, «Токио» чап қанот ҳимоячиси Юто Нагатомо, «Арсенал» ҳимоячиси Такехиро Томиясу, «Реал Сосьедад» вингери Такефуса Кубо (уни япониялик Месси деб аташади) «Леганес» плеймейкери Гаку Шибасаки (Германияга қарши ўйнамади, лекин ЖЧ-2018да ажойиб кўриниш олди)лар ҳам таркибдаги юлдузлар ҳисобланишади.

Мориясу ажойиб ҳимоячилар танловини амалга оширган. Рўйхатга 2014 ва 2018 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган тажрибага эга учта футболчи киритилган: Сакаи, Нагатомо ва Йошида. Нагатомо ҳаттоки 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаган (дарвозабон Кавашима каби). Эҳтимол, бир нечта ўйинчиларидан воз кечиб, Мориясу тарихдаги энг кучли япон таркибини яратди. Бироқ ушбу назарияни тасдиқлаш учун у ҳеч бўлмаганда 2002, 2010 ва 2018 йиллардаги японларнинг энг яхши натижасини такрорлаши керак - яъни плей-оффга чиқиш

Нима учун япониялик футболчилар Европада кўп?

1998 йилда японлар биринчи марта Жаҳон чемпионатига чиқишди - бу ж-лигани қайта форматлаш учун туртки бўлди. Агар илгари Зико каби кекса юлдузлар бу ерга келган бўлса, 2000 йиллар бошига келиб, Япония ўз ўйинчиларини Европага экспорт қилишдан барқарор даромад олиб, 2010 йилларда энг юқори чўққига чиқди. Турли вақтларда терма жамоанинг аризаларидаги европалик легионерлар сонига қаранг:

1998 йилги жаҳон чемпионати - 0 нафар хорижлик ўйинчи, Ж-лиганинг барча ўйинчилари;

ЖЧ-2002 - 4 легионер;

ЖЧ-2006 - 6 нафар хорижлик футболчи;

ЖЧ-2010 - 4 нафар легионер;

ЖЧ-2014 - 12 нафар хорижлик футболчи;

ЖЧ-2018 - 15 нафар хорижлик футболчи;

ЖЧ-2022 - 19 нафар хорижлик футболчи.

Киритилди: 07:07, 24.11.2022. Ўқилди: 4505 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.