Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бенземанинг терма жамоа сафидан чиқиши тасодифий эмас. Эски конфликт янгиландими?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бензема ажойиб кайфиятда плей-оффга тайёрланмоқда. Агар француз жамоаси ЖЧда ғалаба қозонса, мумкин бўлган бонусларга эга чиқади. Каримнинг орзуси сари машаққатли йўл босиб ўтганини эсга оламиз.

«Олтин тўп-2022» соҳиби Карим Бензема терма жамоага қўшилмаяпти. Француз 2010 йилги жаҳон чемпионатида қатнашмади, у саралаш ўйинларида қатнашди ва ҳатто иккита гол ҳам урганди. Аммо турнир учун аризага кирмади. У пайти Грецияда тўп тепаётган Жиньяк ва Сиссе савиясидаги футболчилар мавжуд эди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Раймон Доменек ўз қарорини футболчининг «Реал»даги оғир мавсумида чарчагани билан асослади. «Қироллик клуби»даги дебют мавсумида Бензема барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, ўнта гол урган.

2014 йилда Карим ниҳоят Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига йўл олди. Гуруҳ босқичи ўйинларида Бензема 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Франция чорак финалга чиқди ва у ерда Германия томонидан тўхтатилди. Бензема Франция терма жамоасининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу жаҳон чемпионатидаги Карим Бензема эди.

Балки Каримнинг терма жамоа билан дўстлиги шу билан тугагандир.

2015 йилда Карим нохуш вазиятга тушиб қолди - ғалати шантаж, суд жараёни, айблов! Натижада футболчи жиноятга шерик сифатида айбдор деб топилди. Бандитлар билан алоқалар ва Валбуэна билан боғлиқ воқеалар фонида улар Франция жамоасига чақирилмайди. Шундан сўнг футболчи учун барча эшиклар ёпилгандек туюлди.

Табиийки, франциялик ҳужумчи бош мураббий Дидье Дешам томонидан терма жамоадан четлатилди. ЖЧ-2018 Бенземасиз ўтди. Франциянинг жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганини ҳисобга олсак, кўпчилик Бенземанинг термадаги ролини эсдан ҳам чиқариб юборди.

2021 йилда бутун Франция енгил нафас олгандек туюлди. Дидье Дешам тўпурарни терма жамоага қайтарди.

«Мен вазиятни қаттиқ қабул қилдим. Лекин терма жамоага қайтишимга ишонгандим. Бунинг учун мен кўп меҳнат қилдим ва бугун мукофот олдим. Жамоага фойда келтириш учун янада кўпроқ ишлашга тайёрман», - дея тан олди Карим Бензема.
ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида франциялик футболчи учта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. Бир қарашда ҳаммаси яхшидек.

Аммо куз келиши билан Бенземанинг соғлигида муаммолар пайдо бўла бошлади. Жаҳон чемпионати эса аллақачон яқинлашиб қолган эди. Бир қатор жароҳатлар франциялик футболчини «Реал» захира ўриндиғига жойлашишга мажбур қилди. Карим жорий мавсумда бор йўғи 7та ўйинда майдонга тушди. У бешта гол урди. Танқидчилар Бензема жаҳон чемпионатига куч тежаш учун Ла Лигада югурмаяпти дея миш-миш тарқатишди.

Балки бу ростдир. 34 ёшли тўпурар учун бу катта эҳтимол билан сўнгги жаҳон чемпионати бўлади. Клуб раҳбарияти мана шу ҳолатни инобатга олиб, дам олаётган Бенземанинг қилиқларига кўз юмди.

Хуллас, Карим Бензема жамоа билан Қатарга келди. Унинг биринчи ўйиндаги иштироки сўроқ остида эди, аммо терма жамоа мураббийлар штаби: «Ҳаммаси назорат остида. Бензема яхши ҳолатда», деган баёнот билан чиқишди.

Лекин Қатардаги биринчи машғулотдаёқ Карим оёғида ноқулайликлар сезди ва майдонни муддатидан олдин тарк этди. Биринчи маълумот мухлисларни бироз тинчлантирди: «Бенземада ҳаммаси яхши. Футболчида терма жамоанинг иккинчи ёки учинчи учрашувида майдонга тушиш имконияти бор».

Орадан бир неча кун ўтиб эса Франция мухлислари Бензема тезда тузалиб кета олмаслиги, шу боис у 2022 йилги жаҳон чемпионатида майдонга тушмаслиги ҳақидаги баёнотдан ҳайратда қолишди. Навбатдаги янгилик эса мухлисларни умуман хафа қилди - Бензема терма жамоа жойлашган базани тарк этди.

Бу нохуш хабардан сўнг турли ғийбатлар, жумладан, «Карим Бензема кетганидан сўнг футболчилар енгил нафас олишди, жамоадаги муҳит анча қулай бўлди», деган миш-мишлар ҳам тарқалди.

Бир неча кундан кейин эса Тчуамени бу нохуш маълумотни рад этди: «Бензема яхши кайфиятда. Бу миш-мишларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмайди», деган интервью берди. Аммо оловсиз тутун бўлмайди. 29 ноябрь Карим Бензема Реюньон оролида кўзга ташланди. Футболчи ижтимоий тармоқларда дам олиши ҳақида пост қолдирди.

Мадриднинг «Реал» клуби футболчи 9 декабрь куни клубнинг машғулот базасига етиб боришини ва машғулотларни бошлашини маълум қилди. Хулоса шуни кўрсатадики, Бензема сон мушаклари жиддий шикастланганига қарамай терма жамоани тарк этмаслигини маълум қилди.

Самир Насри Франция матбуотини Бенземанинг оғир жароҳати ҳақида омма олдида хабар бермаслик кераклиги билан олдиндан огоҳлантирган. «Дидье Дешам Каримга босим ўтказмаслиги керак эди. Гуруҳ босқичидаги ўйинларда Бенземасиз ҳам бемалол ютиш мумкин. Аммо плей-оффда Карим катта ёрдам беради. У жамоамиз учун жуда қимматли футболчи», - дейди Насри.

Маълум бўлишича, агар мураббий билан келишмовчилик бўлмаганида, Бензема Қатарда жамоа билан қолган бўларди. Унинг ечиниш хонасида бўлиши футболчиларга катта плюс олиб келади. Негаки, Дидье Дешам унга ўринбосар топиши қийин.

Айни дам «Реал Мадрид» «Ливерпуль» ва Уругвай терма жамоасининг 23 ёшли марказий ҳужумчиси Дарвин Нуньесга қизиқиш билдирмоқда. Бу Бензема учун «Олтин тўп» унга жамоада доимий жой эгаллаши учун етарли бўлмаслигининг биринчи белгисидир.

Балки Карим футболдан чарчаб, бутсасини михга осишга ҳозирлик кўраётгандир?

Киритилди: 19:34, 03.12.2022. Ўқилди: 4970 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.