Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барчани ўзига жалб қилган Эндрик клубини танлаб бўлган, у кумири ортидан эргашади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳамма жаҳон чемпионати ҳақида гапираётган бир пайтда Испанияда шов-шувли трансфер амалга ошиши мумкин. 16 ёшли Эндрик учун Европанинг кўплаб топ клублари, жумладан, «Барселона», «ПСЖ» ва «Челси» ҳам курашга қўшилган, аммо футболчи «Реал»ни танлади. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, у испанларга 72 миллион еврога тушади, шундан 60 миллион евро «Палмейрас»га товон пули, яна 12 миллион евро эса бошқа тўловлар учун йўналтирилади.

Бразилиялик футболчи 2024 йилнинг ёзида, 18 ёшга тўлган пайти «Реал»га ўтади. Унгача у «Палмейрас»да ўйнашда давом этади. «Реал» билан шартнома 2030 йилгача мўлжалланган. Келишув кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Ушбу трансфер йўлида бошқа клубларнинг имкониятлари қандай?

Эндрикнинг отаси шу йилнинг ноябрь ойида «Реал Мадрид» базасига ташриф буюриш режалари ҳақида гапирди, аммо ҳужумчини барибир бошқа жамоалар ўзига оғдириб олмоқчи бўлгандек туюлди. Sky Sports журналистининг таъкидлашича, Эндрикни «Манчестер Юнайтед» селекционерлари бир неча бор кузатиб борган. «Барселона» бош мураббийи Хави бу футболчига муҳтож эканини очиқ айтди ва каталонияликлар у ва унинг отаси билан музокара олиб боришгани маълум бўлди. O Globo хабарига кўра, «ПСЖ» Эндрик учун 50 миллион евро тўлабгина қолмай, 15 ёшли Эстевиньо учун яна 30 миллион евро беришни режалаштирган.

Бироқ ёш ҳужумчи «Реал»га ўтади. Кўриниб турибдики, бунда клубнинг бош скаути Ҳуни Калафатнинг хизмати катта бўлган. У Мадридга ўтиш зарурлиги бўйича футболчиларни ва уларнинг ота-оналарини максимал даражада ишонтиради. У бу борада катта тажрибага эга. Айнан Калафат Винисиус ва Вальвердени «Реал»ни танлашга кўндирган. Родриго эса умуман 13 ёшидаёқ «қаймоқранглилар» билан келишувга эришган. У шунингдек, «Реал Мадрид» президенти Пересни Маттейс де Лигтни эмас, балки Милитаони сотиб олишга кўндирган.

Эндрикнинг «Реал»га ўтишига яна бир сабаб, Криштиану Роналдуга бўлган ҳавасдир. Эндрикнинг отаси бир интервьюсида шундай дейди: «Ўғлим менга Криштиану каби бўлишни хоҳлашини айтган. У мақолаларни ўқиган ва Роналдуда татуировка йўқлигини билади, чунки у қон топширади. Эндрик худди Криштиану каби қийинчиликлар билан яшади. У футбол қадрини тушунади», - деди футболчининг отаси. У голларининг бирини Роналду услубида ҳам нишонлади.

У эндигина 16 ёшда ва аллақачон катталар даражасида гол урмоқда. Яқинда у «Палмейрас»да ўйнаган энг ёш футболчига айланди (16 ёш, 2 ой 15 кун). Кўп ўтмай (2022 йил октябрь ойида) у Бразилия чемпионатида гол урди ва 1978 йилдан бери ушбу лигада гол урган энг ёш ўйинчига айланди.

Эндрик чапақай. У «Палмейрас» билан Бразилия чемпионлигини қўлга киритган, бироқ ўша пайти жуда ҳам ёш бўлгани сабабли мазкур титулдаги хизматлари унчалик муҳим бўлмаган. У мавсум охирида, жамоа «Интернационал» ва «Флуминенсе»дан ўзиб чиққан пайтда майдонга туша бошлади. У «Атлетико Паранаенсе»га қарши баҳсда жамоаси имкониятни бой бераётган пайти (0:1) майдонга тушиб, якунда дублга эришди.

Эндрик аллақачон Бразилия чемпионатининг тўлақонли юлдузига айланган. Унинг номи мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва икки миллионга яқин обуначилари мавжуд. У яқинда Бразилия терма жамоасига таклиф олди. Асосийсига эмас - U-20, лекин 16 ёшли ўсмир учун бу ёмон натижа эмас.

Киритилди: 19:25, 09.12.2022. Ўқилди: 4294 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик