Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иван Ракитич: «Бельгия билан ўйинда ҳаётимнинг беш йилини йўқотдим!»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хорватия терма жамоасининг собиқ, «Севилья»нинг эса амалдаги ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ФИФА билан суҳбатда Хорватия терма жамоасининг ЖЧ-2022даги иштироки, Лука Модрич ҳамда собиқ жамоадошлари Дани Алвеш ва Неймар ҳақида гапирди.

- Иван, ҳеч хаёлингиздан термага қайтиб, Қатарда ўйнаш фикри ўтдими?

(кулади) Менимча, хал­қаро фаолиятингиз тугади, де­йиш жуда-жуда қийин. Бу кўп ўйлашни талаб қиладиган катта қарор. Лекин, мен буни тўғри вақтда қилдим, деб ўйлайман. Албатта, ҳозир, жаҳон чемпионати давом этаётган бир пайтда мен учун жуда оғир. Йигитларни қўллаб-қувватлайман, уларнинг қилаётган ишларидан жуда мамнунман ва фахрланаман, лекин, албатта, бу шахсан мен учун қийин, юракни эзади. Аммо бир қарорга келдим ва унга риоя қилишим керак.

- Ўйинларни ўз уйингиздан томоша қилаётганда қандай ҳиссиётлар келмоқда?

- Ўйинларни томоша қилиш уларда ўйнашдан кўра қийинроқ, ишонаверинг. Менимча, Бельгияга қарши ўйинда ҳаётимнинг беш йилини йўқотдим! (кулади) Асабларим дош беролмади. Чунки, кўп йиллардан бери шу жамоада бўлдим. Ҳозир ҳам ҳар бир ўйиндан олдин ва кейин футболчилару мураббийлар билан алоқада бўлиб тураман. Қалбан ҳамон унинг бир қисмиман. Шундай экан уларга омад тилайман ва узоқ йўлни босиб ўтишларидан умидворман.

- Лука Модричнинг ушбу турнирдаги ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Лука - бу Лука - у сўнгги 10 йил давомида терма жамоа ва «Реал»да шундай ўйин кўрсатдики... У ажойиб, биз учун энг муҳим футболчи ва дунёнинг эса энг яхши ўйинчиларидан бири. Менимча, Лука футболни бошқа буюк футболчиларга қараганда бошқача тушунади. Бошқалар учун у билан ўйнаш, унинг ритмига, ҳаракатларига риоя қилиш жуда фойдали.

- Қатар-2022да хорватлардан яна ким сизни ҳайратда қолдирди?

- Менимча, Йошко Гвардиол десам ҳеч ким шубҳа билдирмаса керак. У ҳақда жуда кўп яхши нарсаларни эшитдим, лекин менимча, у дастлабки учта ўйинда қилган ишлари бошқа даражада эди, шунчаки ажойиб. Умид қиламанки, у кейинги 10-15 йил ичида биз учун муҳим футболчи бўлади. Ишончим комил, у энг юқори савиядаги клуб даражасида ўйнашга лойиқ.

- Германия ва Испанияни мағлуб этиб, гуруҳида ғолиб чиққан Япония ҳақида қандай фикрдасиз?

- Япония гуруҳда ғолиб чиққани, Германия эса мусобақадан чиқиб кетгани ҳаммани жуда ҳайрон қолдирди. Лекин уларнинг ўйинларини кўрсангиз, нега бундай бўлганини тушунасиз. Японлар кўплаб индивидуал ва жамоа­вий фазилатларга эгадир. Уларга қарши ўйнаш жуда қийин.

- «Барселона»да Дани Алвеш билан бирга ўйнагансиз. Унинг 39 ёшида жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Дани Алвеш дунёда ягона. У шунчаки ажойиб. 22, 39 ёки 45 ёшда бўладими, у доим менинг жамоамда бўлади. Дани ҳали ҳам майдонда жуда яхши ва менимча, Тите унинг жамоада бўлиши қанчалик муҳимлигини билади.

- «Камп Ноу»да Неймар ҳам сиз билан бирга эди. У ҳозир жароҳатидан халос бўлди. Неймар Бразилия учун қанчалик муҳим?

- Агар сиз футбол томоша қилишни яхши кўрсангиз, Неймарни томоша қилишни яхши кўрасиз. У одамларни ўйиндан завқлантиради. Унга қараш ёқимли. У ажойиб ўйинчи ва Бразилия ҳамда «ПСЖ» учун жуда муҳим. Умид қиламанки, ушбу жаҳон чемпионатида барчамиз Неймарнинг сеҳридан баҳраманд бўламиз.

- Қатар-2022да қайси футболчилар сизда катта таассурот қолдирди?

- Испаниялик ёш йигитлар Педри ва Гави ёқади. Менга асосан улар ўйнаётган футбол жуда ёқиб тушди. Гакпо ҳам ажойиб ўйнамоқда. Аммо менимча, уларни буёғига кузатиш янада қизиқ бўлади. Ҳозирги кунларда ўйинлар жуда қийин. Жамоалар ўзларининг катта футболчиларига муҳтож. Келинг, яхшиси ким ўрнидан тура олишини кузатайлик.

- Сизнингча, ким турнирда ғолиб чиқади ва Хорватия қанчалик узоққа бориши мумкин?

- Айтиш қийин. Менимча, фаворитлар одатдагидек: Бразилия, Аргентина, Испания, Англия, Франция. Лекин мен айтмоқчиманки, олдинда яна бир нечта кутилмаган бурилишлар ҳам бор. Умид қиламанки, Хорватия ўтган жаҳон чемпионатидаги каби узоққа бора олади, аммо бунинг учун биз тўрт йил аввалгидек қадамма-қадам олға боришимиз керак.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:00, 10.12.2022. Ўқилди: 4288 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.