Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гакпо олдида вариантлар кўп, бироқ катта қадам ташлашга ҳали эрта

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон чемпионати футболчиларга нафақат соврин ютиш, балки ўзини кўрсатиш учун ҳам жуда қулай имкониятидир. Иккинчи вариант жиддийроқ клубларга ўтмоқчи бўлган ёш футболчиларга тегишли. Улардан бири Коди Гакпо ҳисобланади. "ПСВ" вингери аллақачон топ-клубларнинг қизиқиш доирасига тушган ва 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин унга бўлган эътибор янада ортди. 23 ёшли голландиялик футболчи январь ойидаёқ трансфер бозори юлдузига айланиши мумкин. Гакпо "ПСВ" тарбияланувчиси бўлиб, 2007 йилдан бери бу тизимда ўйнаб келади. Коди клубдаги барча ёшлар жамоаларидан ўтди. 2018 йилнинг 25 февралида у "ПСВ" асосий таркибида дебют қилди. Ўшандан бери Гакпо ўз клуби учун тобора муҳим ўйинчига айланди. «Қизил-оқлар»нинг ўша пайтдаги устози Марк ван Боммель аста-секин йигитчанинг истеъдодини ҳис қилди. 2018/19 йилги мавсумда голландиялик футболчи Эредивизияда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Бу футболчининг миллий чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам ўсишининг бошланиши эди.

2019/20 йилги мавсумда Гакпо кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни бошлади ва аллақачон асосий жамоадан муқим ўрин эгаллади. Мавсум Коди учун муваффақиятли ўтди: у Голландия чемпионатида 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. 2020/21 йилги мавсумда унинг ўйин вақти янада ошди, аммо узатмалар сони камайди. 2021/22 йилги мавсум голландиялик футболчи учун омадли келди. Ушбу мавсумда Гакпо барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди. Мавсум давомидаги муваффақиятли ўйинлари фонида у ўз мамлакатида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Коди терма жамоадаги дебютини 2021 йилнинг 21 июнида ўтказди. Дастлаб йигитчага Франк де Бур имконият берди. Бунгача футболчи Голландия U-18, U-19, U-20 ва U-21 ёшлар терма жамоаларида ҳам ўйнаганди. Гакпо Евро-2020га учун йиғинга чақирилди. Европа чемпионатида вингер Шимолий Македонияга қарши ўйинда дебют қилди. У Голландия терма жамоасининг энг истиқболли ўйинчиларидан бири мақомида жаҳон чемпионатига борди. Коди Луи ван Гал ишончини оқлади ва ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг ҳар бир учрашувида гол урди. Кўпинча Гакпо чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди ва имкони борича марказга яқинроқ тарзда ҳаракат қилади. Коди яхши дриблинг қобилиятига эга. Унинг техник қобилияти ҳимоячилар томонидан қўйилаётган босимдан чиқиб кетиш имконини беради. У ҳужумларни ривожлантириш ва якунлашда тенг даражада яхши имкониятга эга. Голландияликда "лонг бол"лар бўйича ҳам сифатли узатмалар бор. Унинг кўп узатмалари майдондан ёки бурчакдан оширилган тўплардир. У ўз қанотида дарвоза томон йўл олишда етарли тезликни ишлата олади. Бу борада уни Винисиус билан солиштиришган.

2022 йилги жаҳон чемпионати вақтида Гакпо ҳақида фаолроқ гапирила бошланди. Коди клуб миқёсида ҳам, халқаро майдонда ҳам ўзини яхши кўрсатди. Голландиялик футболчи иштирокидаги йирик трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин. Унга даъвогар клублар етарли. Миш-мишларга кўра, футболчига «Реал», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» қизиқиш билдирмоқда. Бу келишув айниқса ҳужумда кучайтирилиши керак бўлган сўнгги икки клуб учун долзарб бўлиши мумкин. Аввалдан «Манчестер Юнайтед» Гакпо учун асосий даъвогар бўлган ва шундай бўлиб қолади. Биринчидан, жамоани футболчининг ҳамюрти бошқаради, бу муҳим. Иккинчидан, «манкунианликлар» Криштиану Роналду кетганидан кейин янги ҳужумчи ёки вингер излаши керак. Ўтган ёзда «Юнайтед» футболчини ўз сафига қўшиб олишга уринганди, аммо бу уриниш жиддий ҳеч нарса билан якунланмади. Балки келаси йил бошида «МЮ» яна уриниб кўрар. Голландиялик футболчи «манкунианликлар»нинг таклифини, агар мавжуд бўлса, кўриб чиқишга тайёрлигини аллақачон маълум қилган. Шубҳасиз, бошқа клублар ҳам ниманидир таклиф қилишлари аниқ. "ПСВ" ўз футболчисини сотишга тайёр, аммо бу осон бўлмайди. «Қизил-оқлар» директори Марсель Брандс Гакпонинг сотилиши клуб тарихида рекорд сумма бўлиши кераклигини айтди. «ПСВ» Кодини январь ойидаёқ қўйиб юборишга тайёр, аммо уларга мос таклиф тушсагина бу амалга ошади. Голландияликлар қишда кимдир унга катта пул тўлашига ишончлари комил эмас. Миш-мишларга кўра, «қизил-оқлар» футболчи учун 60 миллион евро талаб қилмоқда. Бугунги стандартларга кўра, бу унчалик катта миқдор эмас.  Гакпонинг топ-клубга ўтиши вақт масаласи эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Яна бир нарса шуки, голландиялик ўз ватанини қачон тарк этади? «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапирадиган бўлсак, клубда трансфер сиёсати қандай йўлга қўйилиши ҳали тўлиқ аниқ эмас. Голландиялик футболчи ривожланиш йўлида давом этиши учун тўғри танлов қилиши муҳим. Гакпо қаерга бормасин, эҳтимол қиммат трансфер бўлар, аммо ҳозирча буни ортиқча ўйламаган маъқул. Энг яхшиси келажакдан хотиржам бўлиш.

Киритилди: 12:01, 15.12.2022. Ўқилди: 1890 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик