Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир ёхуд «олтин тўп» соҳиби олтин медалга ҳақлими?

Баҳо:
+ | -1
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Дидье Дешам интригани сақлаб турибди. Нега Бензема жаҳон чемпионатида ўйнамайди?

Амалдаги «Олтин тўп» соҳиби ва Чемпионлар лигаси ғолиби дастлаб Франция терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибидан жой олганди. Мушаклардаги жиддий жароҳатлар туфайли «Реал Мадрид» ҳужумчиси кузнинг муҳим қисмини ўтказиб юборди, аммо кутилганидек, Қатардаги турнир бошланишига қадар у яна сафда бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ чемпионатнинг очилиш учрашувидан бир кун олдин Карим мавсумдаги бешинчи жароҳатини олди – сон қисмидаги оғриқ туфайли Карим уч ҳафтани ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Франция терма жамоаси ҳужумчини турнирда иштирок этолмаслигини маълум қилди.

Унинг ўрнига ким чақирилди?

Ҳеч ким. Бенземанинг жароҳати ҳақидаги хабар пайдо бўлганидан кўп ўтмай , Marca нашри «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьялни жамоага чақиришини эълон қилди, аммо Дидье Дешам таклифни ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди. Франция терма жамоаси бош мураббийи бу ҳақда шундай деди: «Бизга 25 нафар футболчи кифоя қилади. Бошқа ўзгаришлар бўлмайди. Бизда барча керакли футболчилар бор». Бир неча кундан сўнг L'Équipe газетаси гўё Бензема кетганидан кейин жамоадаги муҳит яхшилангани, баъзи футболчиларда эса «енгиллик» кузатилгани ҳақида ёзди. Франциялик ярим ҳимоячи Аурельен Тчуамени бу миш-мишларни рад этди. 

Сўнгги ҳафталарда Карим қаерда эди?

Ҳужумчи Қатарни тарк этиб, дастлаб Ҳинд океанидаги Реюнион оролига йўл олди ва у ерда бир неча кун дам олди ва тузалиб кетди. Декабрь ойи бошида у Мадридга учиб кетди. Бензема 10 декабрь куни «Реал Мадрид» базасида индивидуал машғулотларни бошлади - бу санага келиб, франциялик футболчи ўтказиб юбориши керак бўлган уч ҳафта деярли якунига етди. Ҳозирча ҳеч бир манба Каримнинг жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлгани ҳақида хабар бергани йўқ, аммо жароҳатдан кейин 3 ҳафта ўтди. Чоршанба куни Mundo Deportivo нашри «Реал Мадрид» ҳужумчига Франция терма жамоаси жойлашган базага қайтишга рухсат берганини айтди. 

У ҳақиқатан ҳам ўйнай оладими?

Қоидаларга кўра, ҳа. Агар Дешам Бензема ўрнига кимнидир чақирганида, бу савол ўз-ўзидан йўқолган бўларди. Аммо расман Карим Қатарни тарк этганига деярли бир ой бўлган эрсада, терма жамоа қайдномасида ҳамон қайд этилган. Ҳатто ФИФА сайтидаги француз жамоаси саҳифасида ҳам унинг профили бузилмаган. Демак, Бензема албатта медаль олади - олтин ёки кумуш. Ва агар у ҳали ҳам Қатарга етиб борса, финалдан сўнг дарҳол шахсан унга медаль топширилади. 

Францияга Бензема керакми?

Энг қизиқ савол. Бир томондан, Бензема ҳар қандай жамоа ўз таркибида кўришни истайдиган дунёнинг энг яхши футболчиси. Бошқа томондан эса уни инкор этиб бўлмайдиган статистикаси бор: Дидье Дешам қўл остида Франция терма жамоаси Бензема таркибда бўлмаганида уч марта йирик турнирлар финалига чиққан. Карим ўйнаганида (ЖЧ-2014 ва Евро-2020да) «уч ранглилар» мундиални эрта тарк этган.

Статистикани ҳисобга олмаганда ҳамма нарса унчалик аниқ эмас. «Реал» ҳужумчисининг терма жамоадаги муҳитга салбий таъсири ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлгани бор гап. Францияда ажойиб ҳужум чизиғи мавжуд: Мбаппе бешта гол урди, Жиру тўртта, Гризманн учта голли узатмани амалга оширди. Бундай ҳолатда қандай қилиб улардан бирини финалдан маҳрум қилиш мумкин? Очиғи, Бензема Қатарга қайтса, Аргентина билан бўлган учрашувдагина майдонга туша олади.

Дешам нима дейди?

Марокаш устидан қозонилган ғалабадан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийига тўғридан-тўғри савол берилди:

- Хабар қилинишича, Карим Бензема Қатарга қайтиши мумкин. Бу ростми? Агар керак бўлса, унга финалда бир неча дақиқага имкон бериш имконияти борми?

Буни эшитган Дешам оғир хўрсинди, жилмайиб қўйди ва жумбоқ билан жавоб берди:

Мен бунга жавоб бермасликни афзал кўраман. Кейинги савол. Сиздан кечирим сўрайман.

Дешамнинг бундай муносабатда бўлишига нима мажбур қилганини айтиш қийин: Бензема билан, футболчилар билан муносабатларми ёки финал олдидан рақибни чалғитишга уриниш. Аммо савол ҳалигача очиқ ва «Олтин тўп» соҳиби турнирда бир дақиқа ҳам ўйнамай, жаҳон чемпионатини боши узра кўтара олади, бу эса кўпчиликка ёқмайди.

Киритилди: 22:04, 16.12.2022. Ўқилди: 7908 марта. Фикрлар: 46 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.