Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Компани Кейннинг асосий таркибда тушиши борасидаги саволга жавоб берди [0]

Расман: Магуайр «МЮ» билан шартномани узайтирди [0]

«Челси» ва «Арсенал» собиқ футболчиси «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин [0]

«Барселона» жамоани тарк этиши керак бўлган икки асосий номзодни танлади [0]

Эритрея терма жамоасининг етти нафар футболчиси Эсватини билан ўйиндан сўнг ғойиб бўлди [0]

“Аёлим ҳам ҳайрон” — Карлсен Жавоҳир Синдоровнинг натижасига муносабат билдирди [0]

Конте: «Агар Федерация президенти бўлганимда, ўз номзодимни кўриб чиққан бўлардим» [0]

Аллегри: «ЕЧЛга йўл олиш учун ҳали кўп ишлашимиз керак» [0]

Спаллетти: «А Сериядаги 300-ғалаба мен учун нимани англатади? Бу менинг анча қариб қолганимни англатади» [0]

Жозе Моуриньо ғалаба қўлдан чиқарилгач, ҳиссиётларга бой матбуот анжумани ўтказди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳоннинг энг яхши ишсиз юрган мураббийлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин трансфер бозорида кўплаб машҳур ишсиз мураббийлар бор. Биз уларнинг яқин келажакда қаерда пайдо бўлиши ва мураббийлик фаолиятида қандай ютуқларга эришганини кўриб чиқамиз.

Зинедин Зидан, 50 ёш, охирги иш жойи: “Реал Мадрид”

Франциялик бутун мураббийлик фаолиятини "Реал Мадрид" тизимида ўтказди. Асосий таркиб билан Зинедин Зидан икки марта Испания чемпиони, Испания Суперкубоги ғолиби, уч марта Чемпионлар Лигаси, икки марта УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди. Беш йил ичида мураббий 11 та соврин тўплади ва 2021 йилнинг ёзидан бери ишламаяпти. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида Дидье Дешам ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо бу амалга ошмайдиган кўринади.

Франциянинг ишончли манбаси L'Equipe нашрининг ёзишича, Зинедин Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигига даъвогарлардан бири. Бундан ташқари, Зидан клуб футболида иш қидирмоқда. Қайд этилишича, “Ювентус” уни ўзига жалб қилиши мумкин. Зидан 1996 йилдан 2001 йилгача Туринда футболчи сифатида ўйнаган. У "Юве"ни бошқаришни истайди, у ерда у кенг ваколатларга эга бўлади, шунингдек, титуллар учун доимий кураш олиб боради.

Томас Тухель, 49 ёш, охирги иш жойи: “Челси”

Немис мураббийлик фаолиятини 27 ёшида бошлаган. Бир неча йилни “Штутгарт”, “Аугсбург” ва “Майнц” тузилмаларида ишлашга бағишлаганидан сўнг, 2009 йилда Томас Тухел “Аугсбург” асосий жамоасини бошқарган. У клубда беш йил ишлади ва шу вақт ичида Бундеслигада тўққизинчи, бешинчи, икки марта 13 ва еттинчи ўринларни эгаллади. 2016/2017 йилги мавсумда Томас Тухель Дортмунднинг "Боруссия"си билан ўзининг илк соврини - Германия кубогини қўлга киритди. Кейин уни "ПСЖ" ва "Челси" билан муваффақият кутаётган эди - Францияда мураббий олтита турли миллий совринларни қўлга киритди. Лондонликлар билан эса Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Томас Тухель визаси муддати тугагани сабабли Англияни тарк этган. Томас "Реал Мадрид" бош мураббийи лавозимида Карло Анчелоттидан кейин келиши мумкин бўлган рўйхатда биринчи ўринда туради. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

Маурисио Почеттино, 50 ёш, охирги иш жойи: “ПСЖ”

Аргентиналик 13 йиллик мураббийлик фаолияти давомида “Эспаньол”, “Саутгемптон” “Тоттенхэм” ва “ПСЖ” клубларида ишлаган. Маурисио Почеттино Франциядаги барча совринларини – чемпионлик, кубок ва суперкубокни қўлга киритди. Мутахассис "Тоттенхэм" билан катта чўққиларни забт этди, аммо совринларсиз қолди. Эндиликда аргентиналик мураббий Бразилия ва Англия терма жамоалари бош мураббийи лавозимига кўриб чиқилмоқда, деб ёзади The Guardian.

Луис Энрике, 52 ёш, охирги иш жойи: Испания терма жамоаси

"Барселона"да ишлаш - Энрике фаолиятидаги энг яхши босқич. У икки марта лига чемпиони, учта Қирол кубоги, Испания Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Бунинг учун Луис 2015 йилнинг энг яхши мураббийи соврини билан тақдирланди.

У "Рома", "Сельта" ва Испания терма жамоаси билан катта чўққиларни забт эта олмади: терма жамоа билан Энрике Евро-2020да бронза медалларини қўлга киритди, 2020/2021 йилги мавсумда Миллатлар Лигаси финалида Францияга ютқазди. Муваффақиятсизликдан сўнг, мураббий ҳозирда ҳеч қандай таклиф йўқлигини айтди. Globo Esporte хабарига кўра, Луис Энрике Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига кўриб чиқилмоқда.

Роберто Мартинес, 49 ёш, охирги иш жойи: Бельгия терма жамоаси

Унинг Бельгия терма жамоасидаги етти йилини омадсиз деб ҳисоблаш мумкин. Унинг раҳбарлигида терма жамоа кучли таркиб ва ФИФА рейтингида барқарор биринчи ўринни эгаллаб турганига қарамай, ЖЧ-2018да фақат бронза медалларини қўлга киритди. Роберто Мартинес Белгия терма жамоасига келишидан олдин “Эвертон”, “Уиган” ва “Суонси” клубларини бошқарган.

Охирги икки клуб билан мос равишда Англия кубоги соҳиби ва чампионшип ғолибига айланди. Шунга қарамай, испаниялик мураббийга қизиқиш бор. Мартинес Мексика терма жамоаси бош мураббийи лавозимига устувор вариант ҳисобланади.

Киритилди: 14:49, 26.12.2022. Ўқилди: 3397 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Интер Маркус Тюрам 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик