Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёр Имомхўжаев: «Сурхон»нинг собиқ раҳбарларини биз спорт принципларини уятсизларча бузган шахслар сифатида эслаб қолганмиз

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сурхон
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лигада елкама-елка хизмат қилаётган дўстларимнинг барчасидан ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун-қоидалардан четлашмасликни талаб қиламан. Бош ҳамиша тик туриши учун бу жуда муҳим нарса. Талаб ҳаммага бир хил бўлиши шарт.

«Сурхон» футбол клубининг собиқ раҳбарларини биз спорт принципларини уятсизларча бузган шахслар сифатида эслаб қолганмиз. Вақт шавқатсиз. Бугун ўша инсонлар футболдан буткул узоқда, аммо футбол ўша ишлар оғриғини ҳозир ҳам ўз танасида ҳис қилади. Биз ҳар бирида 12 тадан жамоаси бор икки ажойиб лигага эга бўлишимиз ва ҳозиргидан икки марта яхшироқ Про лига билан янада олдинда бўлишимиз мумкин эди. Аммо тор доирадаги кишилар манфаати кенг кўламли ислоҳотларни барбод қилишга йўналтирилади. Шахсий манфаатлар умумникидан устун бўлмаслиги керак.

Сурхондарё иқтидорларга бой. Элдор Шомуродов бунга яққол мисол. Бу ерда футболнинг ашаддий мухлислари бор. Улар яхши савиядаги клуб, ажойиб стадион, ҳавас қиларли инфраструктура ҳамда кучли футбол академиясига муносиб. Лига «Сурхон»га шуни раво кўраётгани учун ҳам қанча оғир бўлмасин, айрим чекловларни киритиб келмоқда. Ваҳоланки, биз жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида тўп суришини шу жамоани сўнгги тўрт йилда бошқарган ҳар бир кишидан уч марта кўпроқ истаймиз.

Маълумот учун, аввалги «Сурхон» клубини тарихдан ўчириб, янгисини Суперлигада ўйнатиш учун ҳар турли кишилар ҳаракат қилиб кўрди. Улар орасида футболимиз юзлари ҳам бор. Бироқ бугунги Лига ҳаммаси ФИФА белгилаб берган аниқ қоидалар ва регламентлар асосида бўлишини талаб қила оладиган кучга эга.

Биз Лига номидан сурхондарёлик минглаб мухлисларга сабрлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишонамизки, энди ишлар бир қадар тартибга кела бошлайди. «Сурхон» ўз аренасида ўйнаши Лигага эмас, вилоят ҳокимлиги ҳамда унинг бўлажак янги эгаларига боғлиқ эканлигини маълумот учун айтиб кетамиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 12:50, 08.01.2023. Ўқилди: 2376 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик