Франция чемпионатининг 19-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 15 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
«ПСЖ» ушбу турда «Ренн» майдонига сафар қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. 65-дақиқада Амари Траоре майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Ваҳоланки, Месси ва Неймар баҳсни асосий таркибда бошлашган бўлса, Мбаппе 55-дақиқадан майдонга туширилганди.
Шу тариқа Париж жамоаси мавсумдаги иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Энди "ПСЖ" ва иккинчи ўриндаги "Ланс" ўртасидаги фарқ бор-йўғи 3 очкони ташкил қилмоқда. "Ренн" эса 37 очко билан 5-ўринга кўтарилди.