Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инқироздаги «Милан»нинг муаммолари нимада?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсумнинг биринчи ярмида «Милан» унчалик барқарор эмас эди, аммо А Cерияда юқори ўринларни эгаллаш имкониятини сақлаб қолди. «Интер» ва «Ювентус» очко йўқотаётган эди, шу боис «россонерилар» маълум вақт давомида жорий мавсумда «Наполи» билан чемпионлик учун курашиш имкониятига эга бўлди. Бироқ жаҳон чемпионати учун танаффусдан сўнг «қизил-қоралар» учун ҳаммаси тескарисига кетди. Кетма-кет учта мағлубият ва барча мусобақалардаги ғалабасиз етти ўйинлик серия Стефано Пиоли шогирдларини кучли тўртликдан жой учун курашга олиб келди. «Торино» устидан қозонилган ғалаба бу ҳолатда алоҳида таъкидланадиган кўрсаткич эмас. «Милан» аввалдан унчалик барқарор бўлмади ва энди ниҳоят тўхтаб қолди. Бунинг сабаблари бор.

Асосий дарвозабоннинг жароҳати

Майк Меньян 2021 йилнинг ёзида 15 миллион евро эвазига «Лилл»дан «Милан»га ўтган эди. Франциялик футболчи «ПСЖ»га жўнаб кетган Жанлуижи Доннаруммани тўлиқ алмаштирди. «Сан-Сиро»даги биринчи мавсумида у 17 та ўйинда қатнашиб, «А» Сериянинг энг яхши дарвозабони бўлди. Меньян «россонерилар»нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшди. Жорий мавсумда у Италия чемпионатида бор йўғи 7 та ўйин ўтказди. Франциялик футболчи жароҳат олган, шу сабабли у октябрь ойидан бери майдонга тушмаяпти. Унинг ўрнини Чиприан Тэтэрушану эгаллади, аммо у ҳозирча унчалик яхши ишламаяпти. Руминиялик дарвозабон катта тажрибага эга бўлишига қарамай, кўпинча жамоани қутқариб қолишнинг уддасидан чиққани йўқ. Жорий мавсумда 36 ёшли дарвозабон А Сериянинг 15 та учрашувида 22 та гол ўтказиб юборди. Ўртача ҳисобда бу ҳар бир ўйинга 1,5 тадан тўғри келади ва бу жуда кўп. Тэтэрушануни оқлаш учун айтиш мумкинки, «Милан»нинг орқа чизиғида ҳам катта муаммолар бор. Ҳимоядаги ўйинчилар тўпни олдинга кўп вазиятларда хато етказишади ва ҳужум билан боғламлар узилган. Дарвозабон ҳимоячиларга, улар эса олд чизиқ вакилларига яхши таянч бўла олишмаяпти. Муаммо ўзаро боғлиқ.

Психологик муаммолар

«Россонерилар»нинг ноаниқ ҳаракатлари психологик муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Натижалар ҳар қандай жамоага босим ўтказади ва «қизил-қоралар» умуман яхши формада эмаслар. 2023 йилда «Милан» уч марта ҳалокатли тарзда мағлуб бўлди. «Россонерилар» «Лацио» (0:4) ва «Сассуоло»га (2:5) ютқазди, Италия Суперкубоги учун ўйинда «Интер»га ҳам имкониятни бой берди (0:3). Шундан сўнг «нерадзуррилар»дан яна бир мағлубият қайд этилди, аммо минимал ҳисобда. Доимий очко йўқотишлар давом этди, Италия кубогидан эрта чиқиб кетишди. «Милан ҳозир яхлит жамоа эмас. Улар бир жамоа бўлиб ўйнаб, Скудеттони қўлга киритгандилар, аммо энди бу хусусиятларни йўқотдилар. Бу яна содир бўлиши мумкин. Ёшлар билан ишлашда сабрли бўлиш керак. Бу ёш йигитлар алоҳида мавқега эга: «скудетто»ни муносиб қўлга киритиб, тўсатдан катта саҳнага чиқишди. Бу вазиятни беқарорлаштириши мумкин, бироқ айни дамда эмас», - деди «қизил-қоралар»нинг собиқ мураббийи Арриго Сакки.

Пиоли жамоа ишончни йўқотаётганини тасдиқлади:

«Кўп жиҳатлар яхши ишламаяпти, ҳам ақлий, ҳам тактик томонлама. Охирги ўйинлардаги салбий натижалар ўзимизга бўлган ишончни олиб ташлади. Ҳаммасини бошидан бошлашимиз керак», - деди «Милан» бош мураббийи.

Муҳим ўйинчиларнинг жароҳати

Бу, биринчи навбатда, французларга тегишли - Тео Эрнандес ва Оливье Жиру. Ҳар иккиси ҳам жаҳон чемпионатидан чарчоқ билан келган, формада эмас. Сўнгги уч мавсумда Тео А Серияда гол+пас тизими бўйича камида 10 очко тўплади. Жорий мавсумда 25 ёшли ҳимоячи бор-йўғи 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 2023 йилда француз деярли ҳар бир ўйинда 90 дақиқани майдонда ўтказган бўлсада, фақат битта гол урди. Эрнандеснинг паслар самарадорлиги, биринчи навбатда, жамоанинг ҳужумдаги салоҳиятини акс эттиради, чунки рақиблар учун энг кўп хавфлар доимо унинг қанотидан келган. Худди шу нарса Жиру учун ҳам амал қилади. Златан Ибраҳимовичнинг узоқ вақт йўқлиги сабабли, франциялик футболчи «россонерилар»нинг асосий зарба берувчи кучи бўлиши керак эди, бироқ у ҳар доим ҳам самарали ҳаракат қила олмайди. Жаҳон чемпионатидан қайтгач 36 ёшли ҳужумчи бор-йўғи 2 та гол урган. «Қизил-қоралар»нинг чемпионлик мавсумида Жиру жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Жорий мавсумда у кўпинча дарвозани аниқ нишонга олмоқда, бироқ гол уриш бўйича анча оқсаяпти (26 та самарасиз зарба). Фақат Лаутаро Мартинес ундан кўпроқ вазиятларни кўкка совурган (33 марта), лекин шу билан бирга «Интер» ҳужумчиси Жирудан 2 баравар кўп гол урди.

Муваффақиятсиз трансферлар

Ўтган ёзда «Милан» трансферлар учун 46 миллион евро сарфлаган. Бу маблағнинг 32 миллиони «Брюгге»дан Шарл де Кетеларени сотиб олишга кетган. Ўтган мавсумда бельгиялик ўз чемпионатида 14 та гол урди, шундан сўнг унга топ-клублар томонидан қизиқиш пайдо бўла бошлади. «Россонерилар» бу борада ҳаммадан ўзиб кетди ва истиқболли ўйинчини қўлга киритди, аммо у Италия чемпионатида ўзини кўрсата олмаяпти. А Сериянинг жорий мавсумида 21 ёшли ярим ҳимоячи 18 та ўйинда атиги битта голли узатмани амалга оширган. Бу ҳужумкор ярим ҳимоячи учун жуда заиф кўрсаткичдир.

Киритилди: 11:51, 13.02.2023. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.