Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 05.08.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 1:2
      • ОКМК
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Бунёдкор 16 30
4 Нефтчи 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

06/08 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
06/08 20:00 Машъал - Динамо
07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 313 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўйнамай туриб, 6 «лимон», камига бонус ҳам...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Поль Погба жорий мавсум «Ювентус» сафида бир дақиқа ҳам ўйнагани йўқ, шунга қарамай, клубдан 6 миллион евро олишга улгурди.

Қолаверса, франциялик футболчи жамоавий бонуслардан ҳам бебаҳра қолмаяпти. Диққат қилинг, гап ўтган йилнинг апрель ойидан буён майдонга тушмаган футболчи ҳақида кетмоқда.

ПОГБА ЖОРИЙ МАВСУМ «ЮВЕНТУС»НИНГ 30та ЎЙИНИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРДИ. 

У БУ ВАҚТ ДАВОМИДА КЛУБДАН 6,12 МИЛЛИОН ЕВРО ОЛДИ

Бу чамаси 31 ҳафталик иш ҳақи ҳисобланади (солиқ тўловларидан олдинги сумма)

Ўтган йилнинг ёзида клуб футболида чиройли қайтиш рўй бергандек туюлганди. Ҳар ҳолда, АПЛда зериккан Поль Погба «Ювентус»га эркин агент мақомида қайтди. Франциялик ярим ҳимоячи ҳаттоки, Турин клуби манфаати йўлида йиллик маоши миқдорини пасайтиришга ҳам рози бўлди. Дейлик, Capology агрегатори маълумотига қараганда, Поль «МЮ»да ҳафтасига 330 минг миқдорида иш ҳақи оларди. Туринда эса 7 кунлик хизматининг баҳоси 197,3 минг евро бўлишига кўнди. Шу тариқа «Ювентус» Погбани 2022 йилнинг 11 июль куни расман ўз футболчиси сифатида таништирди. Франциялик орадан 2 ҳафта ўтгач, «Чивас»га қарши норасмий ўйинда 45 дақиқа тўп сурди. Кейин одатий машғулотлар жараёнида ўнг тиззасидан жароҳатлади. Шу-шу Поль расмий ўйинлардан четда қолмоқда. Погба бу орада «Юве» қайдномасидан атиги 1 марта жой олди. Яъни 29 январь куни «А» сериядан ўрин олган «Монца»га қарши баҳсни захира ўриндиғида кузатди. Бироқ бу учрашувдан ке­йин яна «ғойиб» бўлди. Таъкидланишича, футболчининг организми узоқ танаффусдан сўнг машғулотлар юкламасига дош беролмаган.

Шунга қарамай, Погба доимий равишда ғалаба учун жамоавий бонусларга эга чиқмоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport инсайдери хабар тар­қатди. Энди Турин клуби шартномадаги ушбу бандни қайта кўриб чиқишни ўйламоқда. Демакки, Полнинг шахсий келишуви ўзгартирилиши мумкин. Айтганча, «Ювентус» билан шартномада франциялик футболчининг муваффақияти учун ҳам алоҳида бонус белгиланган. Аниқроғи, майдонга тушган ўйинлари ва голлари миқдорига қараб, 2,6 миллион еврогача мукофот олиши мумкин эди. Клуб ҳозир лоақал шу харажатдан холи. 

Маълумот учун, Погбанинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Лекин гап-сўзларга қараганда, туринликлар аллақачон у билан ҳамкорлик ришталарини узиш йўлини излашга тушишган. Тўғри, таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, бу хабарда асос йўқ. Қолаверса, «Ювентус» бош мураббийи Максимилиано Аллегри 10 февраль куни «Фиорентина»га қарши кечган ўйин олдидан Полнинг сафга қайтишига илҳақ эканлигини яширмади: «Афсус, ҳозирча Погба хизматидан фойдаланолмаймиз. Эҳтимол, яна 20 кундан сўнг сафга қайтар. Шахсан мен буни интиқлик билан кутяпман». Ўз ўрнида қўшимча қилиш керак, Аллегрининг ўзи февраль ойи бошида бошқача гапирганди: «Полнинг тўлиқ тикланиши учун яна 2-3 ой керак». Наҳотки, Погбанинг чиройли қайтишини ҳали узоқ кутишга тўғри келса...

ПОЛЬ ПОГБА ҚАНЧА ЎЙНАМАДИ?

* Охирги марта қаторасига 3та ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланди

    2021 йил 16 октябрь

* Охирги марта 1та ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланди

    2022 йил 12 март

* Охирги марта бошланғич таркибда майдонга тушди

    2022 йил 16 апрель

* Охирги марта расмий ўйинда майдонга тушди

    2022 йил 19 апрель

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 23.02.2023. Ўқилди: 3082 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.