Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

BMB Trade group ПФЛ расмий ҳомийсига айланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси BMB Trade group инвестицион-консалтинг компанияси билан келишувга эришди. Келишув асосида BMB Trade group 2023 йилги мавсум давомида Суперлиганинг расмий ҳомийсига айланди.

BMB Trade group хизматидан бугунга келиб 720 дан зиёд хорижий компаниялар фойдаланиб келади. Умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келаётган компания Ўзбекистон футболи ва мамлакат футзалини қўллаб-қувватлаш йўлида сўнгги уч йилда катта қадамлар ташлади. Жумладан:

• 2021 йилда BMB футзал клубига асос солинди;
• 2021/22 йилларда “Сўғдиёна” ва “Локомотив” футбол клубига ҳомийлик қилинди;
• BMB Trade group, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан фаол ҳамкорлик қилиб келади. 2022 йил айнан BMB Trade group ҳомийлигида Италия юлдузларидан ташкил топган жамоа Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон футболи юлдузларига қарши майдонга тушганди. Бу ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи учун компаниянинг ўзига хос совғаси бўлди, дейиш мумкин.

2023 йилга келиб BMB Trade group Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий ҳомийси сифатида мамлакат чемпионати ривожига ҳисса қўшишга қарор қилди. Қайд этиш керак, компания ўзининг хорижий ҳамкорлари билан Италиянинг “Милан” футбол клуби билан ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйган.

BMB Trade group кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда мамлакатимизнинг олди персонларидан бири ҳисобланади. Унинг қўл остидаги катта жамоа раис бошчилигида ҳар ҳафта футзал спорт тури билан шуғулланади. Компания профессионал футзал билан чекланиб қолмай, ҳаваскорлар ўртасида мунтазам турнирлар ташкил қилиб туради. Бунда BMB Trade group тижорий мақсадларни кўзламайди, балки ижтимоий йўналишдаги лойиҳалари орқали ёшларни спортга кенг жалб қилиш каби юксак қадриятларни ўзида акс эттиради.

“Бугун компаниямиз учун тарихий кун. BMB Trade group ташкил топган дастлабки кунидан бошлаб спорт билан ҳамоҳанг фаолият олиб бормоқда. Мақсадимиз битта — Ўзбекистонда ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Муҳтарам Президентимиз томонидан, қолаверса, ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида жуда катта иш олиб борилмоқда. Ўз навбатида биз тадбиркорлар ҳам ҳақиқий ватанпарвар сифатида бу ўзгаришларга лаббай деб жавоб беришимиз, байроғимизнинг жаҳон ареналарида баланд ҳилпирашига қўлимиздан келганича ҳисса қўшишимиз лозим.

Эътироф этишим керак, сўнгги 2-3 йилда футбол тамомила ўзгарди. Футболчиларга, клубларга бўлган муносабат яхшиланди. Бу халқаро майдонда ҳам ўз мевасини бераётганлигини кўряпмиз. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимизнинг эндигина бошланиши. Келажакда бундан-да катта шартномалар имзолаб, футболимиз ривожи йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз”, — дея таъкидлади компания бошқаруви кенгаши раиси.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси BMB Trade group каби катта ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилишини олдинга ташланган навбатдаги қадамлардан бири деб ҳисоблайди. Ишонамизки, 2023 йилги мавсум аввалгисидан яхшироқ руҳда ўтади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 15:05, 16.03.2023. Ўқилди: 1512 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик