Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«ПСЖ»га кераксизга айланган тарбияланувчилар рейтинги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

«ПСЖ» Чемпионлар Лигасидан яна бир марта чиқиб кетгандан сўнг, мухлислар ва ОАВ клубнинг муваффақиятсизлиги сабаблари ҳақида гапира бошлашди.

Айрим экспертларнинг таъкидлашича, парижликларнинг муваффақиятсизликларида ҳимоя нуқтаи назаридан пассив ҳужум гуруҳи (Неймар, Месси, Мбаппе) муҳим рол ўйнайди. Энг асосий ва катта хато - «ПСЖ» ўз тарбияланувчиларини умуман қадрламайди. Парижликлар бошқа жамоаларга фойда келтираётган кўплаб яхши ўйинчиларни тарбияладилар, лекин улар ҳозир шу ерда бўлганларида «ПСЖ»га айни муддао бўларди. Айтганча, шулардан бири «ПСЖ»ни ЕЧЛдан бутунлай маҳрум қилди.

Майк Меньян  (дарвозабон, «Милан»)

27 ёшли голкипер «ПСЖ»нинг асосий футболчиси сифатида бир дақиқа ҳам ўйнамади, аммо Лига 1 ўйинларида жамоа ўринбосарлари сафида иштирок этди. Меньян 14 ёшидан парижликлар тизимида бўлди, аммо 20 ёшида клубни тарк этган, чунки захирада вақт йўқотишни истамаган. 2015 йилда «Лилль» Майка учун 1 миллион евро тўлади. У аста-секин янги клуби асосий таркибига яқинлашди ва 2017 йилда Винсент Эняма ўрнини тортиб олишга эришди. «Буллдоглар» билан биргаликда Меньян 2021 йилда Франция чемпиони бўлди, кейинги мавсум эса энди «Милан»га «А» сериясида ғалаба қозонишига катта ёрдам берди. Меньян ҳозирги «ПСЖ»ни кучайтирган бўларди, ҳеч бўлмаганда Жанлуижи Доннаруммага хотиржам нафас олишга қўймасди.

Танги Куасси  (ҳимоячи, «Севилья»)

20 ёшли француз ҳозирги «ПСЖ»га жуда зарур эди, чунки жамоада атги уч нафар номинал марказий ҳимоячи қолган: Серхио Рамос, Маркиньос ва жароҳатланган Преснел Кимпембе. Танги 2016-2020 йиллар оралиғида клуб тизимида тарбияланган ва асосий жамоада атиги 6та учрашув ўтказган. 2020 йилнинг ёзида у Парижни тарк этиб, «Бавария»га кўчиб ўтди. У ерда юқори рақобат туфайли таркибдан жой ололмади ва икки йилдан сўнг «Севилья»га йўл олди. Испанияда Куасси мунтазам асосий таркибда ўйнайди, аммо андалусияликларнинг жорий мавсумдаги натижалари яхши эмас: жамоа ҳатто Сегундага равона бўлиш ҳам мумкин. 

Дан-Аксель Загаду  (ҳимоячи, «Штутгарт»)

Ҳозирги «ПСЖ»да муаммоли бўлган позиция учун яна бир футболчи. 23 ёшли ҳимоячи 2011 йилдан 2017 йилгача парижликлар тизимида бўлиб, иккинчи жамоада 9та учрашув ўтказган. Кейин Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтиб кетади ва у ерда бошиданоқ унга ишонишди, аммо кейин жиддий жароҳатларга йўлиқди. Шундан сўнг Дан-Аксель «Боруссия» асосий жамоасига қайтмади ва 2022 йилнинг ёзида «Штутгарт»га кўчиб ўтди. Загаду «ПСЖ» учун асосий ўйинчи сифатида қаралиши даргумон, аммо захира учун яхши вариант бўларди.

Адриен Рабьо (ярим ҳимоячи, «Ювентус»)

Адриен «ПСЖ» академиясининг мунозарали битирувчиси, аммо асосий имкониятга эга бўлган кам сонлилардан биридир. Рабьо 17 ёшида асосий жамоада дебют қилди, бир йилдан сўнг эса муҳим ўйинчилар қаторида зикр этилди: майдон маркази унга ишониб топширилди. Адриеннинг ўз клубидаги фаолиятига унинг инжиқликлари ва онаси билан боғлиқ воқеа таъсир кўрсатди: она ўз ўғлининг агенти бўлиб, янги шартнома бўйича кўпроқ пул топишга ҳаракат қилди. Футболчининг ўзи демарш ташкил этди ва жамоа билан машқ қилишдан бош тортди. Натижада «ПСЖ» ва Рабьо шартнома борасида бир тўхтамга келишолмади ва у эркин агент сифатида «Ювентус»га ўтди. 2023 йил ёзида Адриен шартномаси тугагандан сўнг, «кекса синьора» сафини тарк этади. 

Маттео Гендузи (ярим ҳимоячи, «Марсель»)

Маттео 5 ёшидан (2004 йил) 15га (2014) киргунча «ПСЖ» академиясида таҳсил олди. Кейин Парижни тарк этишга қарор қилди ва ривожланиш учун оддийроқ вариантни танлади - «Лорьян». Айнан шу клуб учун Гендузи 2016 йилнинг кузида фаолиятидаги биринчи катта футбол ўйинини ўтказди. 2018 йилда ярим ҳимоячи «Арсенал»га кўчиб ўтди, аммо Лондондаги Маттео ўз характерини йўқотди. У мураббий Микель Артета билан жанжаллашиб, жамоани тарк этди. 2021|2022 йилги мавсумдан сўнг Гендузи «Марсель»га кўчиб ўтди. «Провансликлар» таркибидан у ЖЧ-2022да Франция шарафини ҳимоя қилди. «ПСЖ»даги ҳозирги вазиятда Гендузи, албатта, четда ўтирмасди.

Кристофер Нкунку (ярим ҳимоячи|ҳужумчи,  «РБ Лейпциг», ёзда  «Челси»га ўтади)

Ҳужумкор ярим ҳимоячи 12 ёшида «ПСЖ» тизимига киради. Нкунку 2015 йил декабрь ойида «Шахтёр» билан ўтган Чемпионлар Лигаси ўйинида асосий жамоа учун дебют қилди. Умуман олганда, Кристофер парижликлар учун 78 ўйинда 11та гол урган. Бир вақтнинг ўзида у ҳатто бошланғич таркибда ўрин эгаллади (2017|2018 йилги мавсум охирида, юлдузларнинг жароҳатлари туфайли). Нкунку 2019 йил ёзида Парижни тарк этиб, Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига 13 миллион евро эвазига ўтди. Германияда Кристофер турли позицияларда - ҳужумкор ярим ҳимоячи, вингер, «сохта тўққизлик» ва форвард ролларида ақлли футбол намойиш этиб, клуб етакчисига айланди. Европа топ-клублари бундай истеъдодни четлаб ўтишлари мумкин эмасди. Натижада, 2023 йил ёзида Нкунку «Челси»га йўл олади. Лондонликлар бунинг учун 60 миллион евро тўлайдилар. 

Кингсли Коман  (ярим ҳимоячи|ҳужумчи, «Бавария»)

26 ёшли француз Париж клуби таркибидаги барча бос­қичларни босиб ўтди. Коман 9 ёшида «ПСЖ» мактабига келади ва 16 ёшида асосий жамоада дебют қилади. Бироқ, Парижда Кингсли атиги 4та учрашув ўтказди ва эркин агент мақоми билан «Ювентус»га кўчиб ўтди. Бир мавсумни Туринда ўтказганидан сўнг, Коман «Бавария» ўйинчисига айланди, у ерда саккизинчи йилини ўтказярти. Кингсли бир мунча вақт жароҳатлардан азоб чекди ва ҳатто фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлади, аммо улардан тузалишга ва мюнхенликлар учун муҳим шахс бўлишга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, айнан Коман «ПСЖ»ни Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш имкониятидан маҳрум қилди: 2020 йилги финалда ягона голни айнан Кингсли урди.

Мусса Диаби (ярим ҳимоячи|ҳужумчи, «Байер»)

Келиб чиқиши Мали давлатига бориб тақалидиган вингер 14 ёшида «ПСЖ» академиясига қабул қилинади. Диаби 19 ёшида асосий жамоага кўтарилди ва у ерда атиги бир мавсум ўтказди: ўйинлар давомида захира ўринбосарларидан тез-тез пайдо бўлиб, барча турнирларда жами 11та самарали ҳаракат қилди. 2019 йилнинг ёзида у Нкунку билан бирга Бундеслигага кўчиб ўтди. Леверкузеннинг «Байер» клуби вингер учун 15 миллион евро тўлади. Германияда Муса тўлиқ очилди ва бунинг натижасида вақти-вақти билан Европа топ-клублари қизиқишларига сабаб бўлди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:00, 22.03.2023. Ўқилди: 2823 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик