Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Сурхон” футбол клуби тегишли қарздорлик 29 март санасига қадар тўлаб берилиши тўғрисида огоҳлантирилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сурхон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Сурхон” футбол клуби ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига мавжуд қарздорлик юзасидан ўзининг сўнгги хавотирини расман билдирди. Аввалроқ Лига “Сурхон” футбол клубининг ишчи-ходимлар, футболчи ва мураббийлардан қарздорлиги масаласига тўхталиб ўтганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 6-январдаги “Сурхон ПФК” масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини “FC-Surhan” масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисида”ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги зиммасига “Сурхон ПФК” масъулияти чекланган жамиятининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан тезкор мустақил аудит текширувини ўтказиб, клубнинг аниқланган кредитор қарздорлигини 2023 йилнинг 10 январига қадар бартараф этилишини таъминлаш юклатилган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар қарздорлик тўлиқ бартараф этилмади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришгани, “Сурхон” футбол клубининг молиявий-хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилгани, футбол клубига тегишли қарздорликнинг ҳақиқий миқдорига аниқлик киритилгани Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига маълум. Шунга қарамай, қарздорлик ҳозирги кунга қадар сақланиб тургани Лигани хавотирга солади, дейилади хатда.

Осиё футбол конфедерациясининг профессионал футбол клубларини лицензиялаш мезонларидан энг муҳими мавжуд қарздорликнинг бартараф этилганлиги ҳисобланади. Олдиндан тасдиқланган тақвим режага мувофиқ, Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёни жорий йилнинг мартига қадар якунланиши керак эди. Кейинчалик ЎзПФЛ сўровига асосан мазкур жараён фақатгина Ўзбекистон учун 30-март кунига қадар узайтирилди.

Шундан келиб чиқиб, 29-мартга қадар “Сурхон” футбол клубининг собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдидаги қарздорлиги бартараф этилмаса, Осиё футбол конфедерациясининг AFC CLAS платформасида бу борада очилган қарздорлик бўйича бандлар ёпилмай қолади ҳамда клубнинг лицензиялашдан ўта олмаслигига сабаб бўлади. Агар “Сурхон” футбол клуби жорий йилги мавсумда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёнидан ўта олмаса, Суперлигада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар ўз фаолиятини келгуси мавсумда қуйи лигада давом эттириши “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 10.2-бандида ўз аксини топган.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 13:26, 25.03.2023. Ўқилди: 3712 марта. Фикрлар: 33 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик