Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 31 49
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 31 46
8 Эвертон 31 46
9 Борнмут 32 45
10 Фулхэм 31 44
11 Брайтон 31 43
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 31 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асадбек Жўрабоев: “Халқимизнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-18 март кунлари юртимизда U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтди ва унда Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон – U-20 терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Улар орасида “Навбаҳор”нинг 19 ёшли маҳоратли ҳужумчиси Асадбек Жўрабоев ҳам бор.

Жўрабоев мазкур мусобақада 4 та ўйинда майдонга тушиб, 137 дақиқа тўп тепди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса бошланғич таркибдан жой олиб, 60 дақиқа ўйнади. Бир сўз билан айтганда, U-20 терма жамоамизнинг муваффақиятида маҳоратли футболчимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Айни пайтда U-20 терма жамоамиз билан жаҳон чемпионатига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Асадбек Жўрабоевдан Россия–U-20 терма жамоасига қарши кечадиган ўйиндан олдин интервью олдик ва суҳбат давомида унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Таъкидлаш жоизки, бу ёш ҳужумчининг илк интервьюси.

- Аcадбек, аввало “Навбаҳор” клуби номидан U-20 Осиё чемпионлиги билан табриклаймиз. Айтингчи, мазкур мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ассалому алайкум! Аввало, сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни айни пайтда юртимизда ҳукм сураётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Мазкур ойда тутаётган рўзалари, амалга ошираётган ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

U-20 Осиё чемпионати борасида тўхталадиган бўлсам, мусобақа аъло даражада ўтди. Биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик.

Энди жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўряпмиз ва бўлажак мундиалда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз.

- Юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистон Президенти бевосита халқаро футбол ўйинини стадионда томоша қилиб, ўйиндан кейинги тақдирлаш маросимидан сўнг, олтин медалларни топширди ва чемпионлик кубогини терма жамоа футболчилари билан бирга боши узра кўтарди. Юртбошимизнинг бевосита стадионда ўйинни томоша қилганликлари сизларга қўшимча мотивация бердими?

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг чемпионликни сизлар билан биргаликда нишонлаганликлари ҳам ўзгача ҳис-туйғулар уйғотган бўлса керак?

- Албатта, муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг финал баҳсига ташриф буюрганликлари биз – футболчиларга қўшимча куч-қувват, мотивация бериб, биз майдонда барча имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қилдик ва Худога шукр, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Ўша финал ўйинида зафар қозонишимиз шарт эди. Боиси, бизга муҳтарам Президентимиз бошчиликларида бутун Ўзбекистон халқи ишонч билдираётганди. Халқимизнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз.

- U-20 Осиё чемпионатининг юртимизда ўтказилгани, ҳамюртларимизнинг сизларни барча ўйинларда бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб туришгани ҳам муваффақиятда муҳим омил бўлдими?

- Фурсатдан фойдаланиб, U-20 терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, биз – футболчиларга қўшимча куч, руҳий мадад бериб турган мухлисларга ҳам жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Муваффақиятимизда уларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

- Мазкур турнирда U-20 терма жамоамиз учун қайси баҳс қийин кечди?

- Ушбу мусобақадаги барча жамоалар кучли. Менимча, австралияликлар билан бўлган ўйин бироз қийинроқ кечди.

- Ҳал қилувчи финал учрашувидан олдин ва чемпионликка эришганингиздан сўнг, кўнглингиздан қандай ҳиссиётлар кечди?

- Мазкур ҳиссиётларни тасвирлашга тил ожиз. Айтишадику, минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал, деб. Буни инсон ўзи ҳис қилиши керак.

Кези келганида шуни ҳам таъкидламоқчиманки, муҳтарам Президентимиз фармонлари билан U-20 терма жамоамиз аъзоларига Gentra автомобиллари совға қилинди. Ҳар бир фарзанднинг орзуси бўлади, албатта. Менинг ҳам орзум куни келиб, дадамга автоулов совға қилиш эди. Аллоҳга шукр, Gentra автомобилини отажонимга совға қилдим.

U 20 Финал.Ўзбекистон Ироқ ўйини расмлари 1

- Ўзбекистон – U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Акмалович Ҳайдаров сизларни бўлажак ўйинларга қандай руҳлантирди?

- U-20 жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритаётган барча мураббийлар катта тажрибага эгалар. Жумладан, Равшан Акмалович қўл остида 2018 йили Ўзбекистон – U-23 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлганди. Мазкур муваффақият энди U-20 терма жамоамиз билан такрорланди.

Равшан Акмалович ҳақиқий психолог. Ҳар бир ўйиндан олдин рақибимиз биздан ортиқ эмаслиги, ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратиш мумкинлигини уқтириб, биз–футболчиларга майдонда барча имкониятимизни ишга солиш, рақибдан чўчимаслигимизни уқтирардилар.

Ушбу кўрсатмалар эса бизга якунда чемпионликни тақдим этди.

- Бўлажак U-20 жаҳон чемпионатига Осиё чемпиони сифатида ташриф буюрасизлар? Ушбу мундиалдан нималар кутяпсиз?

- Биз олдимизга қўйилган мақсадларимиздан биттасини бажардик, яъни, мундиалга Осиё чемпиони сифатида йўл оляпмиз.

Таъкидлаганимдек, жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совриндорлар сафидан жой олишни мақсад қилганмиз.

- Энди терма жамоадан Суперлига баҳсларига ўтсак. Суперлиганинг жорий мавсумдаги 3 та тури ортда қолди. Дастлабки таассуротлар қандай?

- Дастлабки таассуротлар ижобий. Боиси, амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор”нинг қаторасига 2 та ўйинда мағлубиятга учраши, “Насаф”нинг чемпионатни омадсиз бошлаши, “Нефтчи” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 3-турдан сўнг, мусобақа пешқадамлигини қўлга олиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди.

“Навбаҳор” тўғрисида тўхталадиган бўлсам, жамоамиз жорий мавсум баҳсларини яхши бошлаб, дастлабки 2 та учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Аммо “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда “Навбаҳор”га бироз омад етишмади.

Кейинги ўйинларда жамоамизга омад ёр бўлишини тилайман. Шунингдек, ўзим ҳам “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман. Терма жамоамиз ва “Навбаҳор”ни доимо қўллаб-қувватлаб туришсин.

Маълумот

Асадбек Жўрабоев – 2004 йил, 17 февралда Наманган шаҳрида туғилган.

Футбол билан 9 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

11 ёшидан бошлаб, “Навбаҳор” ПФК қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактабида таҳсил олишни бошлаган.

2020 йилдан бошлаб, “Навбаҳор”да. 2022 йилдан асосий таркибда.

2021 йили “Навбаҳор-U-18” сафида 21 та гол уриб, U-18 Биринчилиги тўпурари бўлган.

Мухлислик қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид).

Ҳавас қиладиган футболчиси: Криштиану Роналду.

Киритилди: 11:06, 28.03.2023. Ўқилди: 2147 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик