Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 31 49
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 31 46
8 Эвертон 31 46
9 Борнмут 32 45
10 Фулхэм 31 44
11 Брайтон 31 43
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 31 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сермаҳсул саркардалар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси (IFFHS) сўнгги йиллар натижаларига асосан жамоалар рейтингини эълон қилди.

Россиялик касбдошларимиз уни тўлдириб, 1996-2022 йиллар оралиғидаги кўрсаткичларга биноан энг сермаҳсул мураббийларни аниқладилар. Йиллик рейтингда 1-ўринни эгаллаган жамоа мураббийига 20, 2-ўринга 19, 3-ўринга 18 очко ва ҳоказо. Шу тариқа мазкур давр ичида 3 нафар мутахассис - Алекс Фергюсон (257), Жозе Моуриньо (242) ва Хосеп Гвардиола (221) рўйхатнинг етакчи учлигидан жой олдилар. Ҳикоямиз рейтингдаги етакчи ўнлик мураббийларига бағишланган.

1-ўрин. Сэр Алекс Фергюсон

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 1-ўрин, 257 очко.

Жамоаси: «МЮ».

Ҳозир: «МЮ» директорлар кенгашининг аъзоси, 2013 йилда мураббийлик фаолиятини якунлаган.

Совринлари (1996 йилдан ҳозиргача): 11 карра Англия чемпиони, 3 карра Англия Кубоги ва Лига Кубоги соҳиби, 7 карра Англия Суперкубоги соҳиби, 2 карра ЕЧЛ ғолиби, 1 мартадан қитъалараро Кубок ва КЖЧда ғолиб чиққан. 

Сэр Алекс 1986 йилдан 2013 йилгача «МЮ»нинг доимий мураббийи бўлди. Ўз фаолияти давомида у 30дан ортиқ турли совринларни қўлга киритди. ХХ аср охирида буюк мураббийни рицарлик унвони билан тақдирлашди, 2002 йилда у инглиз футболи шон-шуҳрат Залидан жой олди. 2017 йилда эса УЕФА сэр Алексни Европа футболи ривожига улкан ҳисса қўшган мураббийлар ўнлигида эътироф этди.

2-ўрин. Карло Анчелотти

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 6-ўрин, 189 очко.

Жамоалари: «Парма», «Ювентус», «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Бавария», «Наполи», «Эвертон».

Ҳозир: «Реал» бош мураббийи.

Совринлари: Италия чемпиони, Италия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, Англия чемпиони, Англия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, Франция чемпиони, Германия чемпиони, 2 карра Германия Суперкубоги соҳиби, Испания чемпиони, Испания Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, 4 карра ЕЧЛ ғолиби ва УЕФА Суперкубоги соҳиби, 3 карра КЖЧ ғолиби. 

Европа топ-чемпионатлар бешлигининг барчасида ғолиб чиққан ягона мутахассис. Энг асосийси, дон Карло ЕЧЛ шоҳсупасига 2та жамоани («Милан», «Реал») олиб чиққан.

3-ўрин. Хосеп Гвардиола

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 3-ўрин, 221 очко.

Жамоалари: «Барселона», «Бавария».

Ҳозир: «Манчестер Сити» бош мураббийи.

Совринлари: Испаниянинг 3 карра чемпио­ни, Испания Кубогининг 2, Суперкубогининг 3 карра соҳиби, Англиянинг 4 карра чемпиони, Англия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, Лига Кубогининг 4 карра соҳиби, ЕЧЛнинг 2 ва УЕФА Суперкубогининг 3 карра соҳиби, КЖЧнинг 3 карра ғолиби. 

Каталониялик мураббий кўплаб рекордларни ўрнатган. «Барселона» ва «Бавария»даги муваффақиятлардан сўнг, «Манчестер Сити»да ҳам парвозни давом эттирмоқда.

4-ўрин. Юрген Клопп

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 15-ўрин, 127 очко.

Жамоалари: «Майнц», «Боруссия Д.».

Ҳозир: «Ливерпуль» бош мураббийи.

Совринлари: 2 карра Германия чемпиони, Германия Кубогининг соҳиби, Германия Суперкубогининг 2 карра соҳиби, Англия чемпиони, Англия Кубоги, Лига Кубоги соҳиби, ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги ва КЖЧнинг ғолиби. 

Германиялик мутахассис ҳам ўз шогирдлари билан кўпроқ ҳамкорлик қилишни хуш кўради. Янги асрда у 3та жамоада ишлади. ЕЧЛда 1 марта зафар қучиб, 3 марта совринни бой берди. Айнан унинг даврида «Боруссия» дунёнинг турли бурчакларидаги мухлислар меҳрини қозонганди. «Ливерпуль» эса узоқ йиллик танаффусдан сўнг чемпионликка эришди.

5-ўрин. Жозе Моуриньо

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 2-ўрин, 242 очко.

Жамоалари: «Порту», «Челси», «Интер», «МЮ», «Тоттенхэм».

Ҳозир: «Рома» бош мураббийи.

Совринлари: Португалиянинг 2 карра чемпиони, Португалия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, Англиянинг 3 карра чемпиони, Англия Кубоги соҳиби, Лига Кубогининг 4 карра соҳиби, Англия Суперкубогининг ва ЕЛнинг 2 карра ғолиби, КЛ ғолиби. 

«Беназир» ҳам сэр Алекс каби ЕЧЛда 2 марта ғолиб чиқди, фақат у аввал «Порту» билан, кейин «Интер» билан зафар қучди. Бундан ташқари, «Порту» Жозе раҳбарлигида УЕФА Кубогини ҳам қўлга киритган, «МЮ» ЕЛда, «Рома» эса КЛда ғалабага эришган. Шунингдек, у Англия, Испания ва Италиядаги барча мавжуд совринларни қўлга киритган. ESPN Моуриньога барча замонлардаги буюк мураббийлар сафидан жой берган.

6-ўрин. Арсен Венгер

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 4-ўрин, 211 очко.

Жамоаси: «Арсенал».

Ҳозир: ФИФА тизимида ишламоқда.

Совринлари: Англиянинг 3 карра чемпиони, Англия Кубоги ва Суперкубогининг 7 карра соҳиби.

Лондондаги 20 йиллик фаолиятида Арсен Венгер «тўпчилар» билан 17та совринга сазовор бўлди ва ўз даврининг таниқли мураббийлари сафига кўтарилди. Унинг ташаббускорлиги эвазига «Арсенал» қайтадан шаклланди. 2006 йилда мураббий ЕЧЛ ғолиблигига жуда яқин келганди - унинг шогирдлари «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

7-ўрин. Висенте Дель Боске

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 7-ўрин, 175 очко.

Жамоалари: «Реал», «Бешиктош», Испания терма жамоаси.

Ҳозир: 2016 йилда фаолиятини якунлаган.

Совринлари: Испаниянинг 2 карра чемпио­ни, Испания Суперкубоги соҳиби, ЕЧЛнинг 2 карра ғолиби, УЕФА Суперкубогининг 2 карра соҳиби, қитъалараро Кубок соҳиби, жаҳон ва Европа чемпиони. 

Асрлар алмашуви даврида Дель Боске «Реал» билан жиддий натижаларга эришди, «қироллик клуби»ни 2 марта ЕЧЛ ғолибига айлантирди, кейин «Бешиктош»ни бошқарди. 3 йиллик танаффусдан сўнг, 2008 йилда Испания терма жамоаси таклифини қабул қилиб, олий мақомда нималарга қодир эканлигини намойиш этди - 2010 йилда жаҳон, 2 йилдан кейин Европа чемпиони унвонларига сазовор бўлди. Висенте Дель Боске - ЕЧЛ, ЖЧ ва Еврода ғолиб чиққан ягона мураббий!

8-ўрин. Юпп Хайнкес

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 36-ўрин, 61 очко.

Жамоалари: «Тенерифе», «Реал», «Бенфика», «Атлетик», «Шальке», «Боруссия М.», «Байер», «Бавария».

Ҳозир: 2018 йилда фаолиятини якунлади.

Совринлари (1996 йилдан): Германиянинг 2 карра чемпиони, Германия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, Испания Суперкубоги соҳиби, ЕЧЛнинг 2 карра ғолиби.

Хайнкес барча совринларига «Реал» ва «Бавария»да эришди. ЕЧЛдаги ғалабаларга шу 2 жамоа билан зафар қучди. 2013 йилда фаолиятини тўхтатгандек бўлганди. Бироқ 4 йилдан кейин «Бавария»ни қабул қилиб, чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқди.

9-ўрин. Гус Хиддинк

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 12-13-ўрин, 151 очко.

Жамоалари: Нидерландия терма жамоаси, «Реал», Жанубий Корея терма жамоаси, ПСВ, Австралия терма жамоаси, Россия терма жамоаси, «Челси», Туркия терма жамоаси, «Анжи».

Ҳозир: 2021 йилдан бери ишсиз.

Совринлари (1996 йилдан): Нидерландиянинг 3 карра чемпиони, Нидерландия Кубоги ва Суперкубоги, қитъалараро Кубок ва Англия Кубоги соҳиби.

Бу мураббий 1998 йилда Нидерландияни, 4 йилдан кейин Жанубий Кореяни ЖЧлари ярим финалига  ва Россия терма жамоасини Евро-2008да совриндорлар сафига олиб чиқиши билан мухлислар меҳрини қозонди. Янги аср аввалида эса Хиддинк ПСВни ЕЧЛнинг ярим финалига олиб чиқди. Ўшанда унинг жамоаси сафар учрашувидаги гол туфайли (0:2, 3:1) финал йўлланмасини «Милан»га бой берганди.

10-ўрин. Зайниддин Зидан

Рейтингдаги ўрни ва очколари: 38-ўрин, 59 очко.

Жамоаси: «Реал».

Ҳозир: ишсиз.

Совринлари: Испаниянинг 2 карра чемпио­ни, Испания Суперкубогининг 2 карра соҳиби, ЕЧЛнинг 3 карра ғолиби, УЕФА Суперкубоги ва КЖЧнинг 2 карра ғолиби.

Франциялик афсона ҳозирча фақат битта жамоа - «Реал»ни, аммо ўта моҳирлик билан бошқарган. Унинг раҳбарлигида «қироллик клуби» 3 марта ЕЧЛда ва 2 марта Ла,Лигада ғолиб чиқди. 2018 йилда Зизу жамоани тарк этди. Лекин тезда қайтган бўлсада, 2021 йилда барибир, яна кетди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:03, 01.04.2023. Ўқилди: 3363 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик