Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1513 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умарали Раҳмоналиевнинг хонадонига ташриф: Кеча, бугун, эртага...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мамлакатимиз яшил майдонларида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган футболчиларимизнинг хонадонларига бориб суҳбат уюштиришда давом этамиз.

Биз бу сафар терма жамоамиз сардори, Россиянинг «Рубин» клуби аъзоси Умарали Раҳмоналиевнинг хонадонига ташриф буюрдик. Умаралининг ўзи Тошкентда ўтказилган тақдирлаш маросимидан сўнг, дарҳол «Рубин» қароргоҳига жўнаб кетгани боис суҳбатимиз унинг ота-оналари билан бўлиб ўтди.

Умаралининг отаси Муҳаммадали ака Умаралиев:

- Аввало бутун Ўзбекистон халқини муборак рамазон ойи кириб келгани билан чин қалбимдан табриклайман. Фарзандим Умарали Тўрақўрғон тумани Лангарбобо МФЙда таваллуд топиб шу ҳудуднинг 18-сонли умумий таълим мактабида 4-синфгача таҳсил олди. Ундаги миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш ва интилиш шу даврдаёқ намоён бўла бошлади. Шунданг сўнг фарзандимни Тўрақўрғондаги спорт мактабига ўқишга бердик. У ерда бир йил шуғуллангач Тошкентнинг «Бунёдкор» академияси мураббийлари таклифига биноан ўғлимни «қалдирғочлар» академиясига жойладик. Умарали академиядаги мураббийлар кўмаги ва меҳнати асосида бугунги даражага эришди. 2019 йилдан асосий таркиб билан шуғулланишни бошлаб, уч мавсум давомида жамоасининг бир неча муҳим голларига муаллифлик қилиш асносида турли номинацияларда энг яхшиси деб топилди. Умаралини жорий йил аввалида катта умидлар билан Россиянинг «Рубин» клуби таркибига кузатиб қўйдик. Март ойида юртимизда ўтган Осиё чемпионатида эса фарзандим терма жамоамиз садори сифатида тўп суриб Австралияга қарши кечган учрашувдаги пеналътилар сериясида энг сўнгги голни киритди ва вакилларимизни жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Финалда эса яна бир бор ўзига юклатилган вазифани оқилона бажариб, Ироқ дарвозасини ишғол қилди ва терма жамоамизни чемпионлик сари етаклади. Мазкур ўйинни Президентимиз оила аъзолари билан биргаликда ўйингоҳда кузатиб борганликлари тақдирлаш маросимида эса ғалабани футболчилар билан бирга нишонлаганликлари барчамизни хурсанд қилди. Биз эл назарига тушган мана шундай фарзанд вояга етказганимиздан фахрланамиз.

- Қарийб ярим йил ичида Умаралининг фаолиятида кўплаб футболчилар ҳавас қиладиган воқеъликлар кузатилди...

- Фарзандим ҳар қандай ишга киришмоқчи бўлса унга ниҳоятда тиришқоқлик билан ёндашарди. Унинг бу феъл-атворини билганимиз учун имкон қадар футболдан чалғимаслигига эътибор қаратдик. Футбол доимо биринчи ўринда бўлишини таъминлашга интилардик. Машғулотларда ҳам ўз устида тинимсиз ишларди. Қўшимча машғулотлар бажарарди. Шу боис бўлса керак, доимо устозлари эътиборида бўлди. «Рубин» мураббийлари назарига тушди. Осиё чемпионатида эса ниҳоятда масъулиятли вазифалар юклатилди. Шукурки, ишончни оқлади. Очиғи, қисқа давр мобайнида бу даражада катта юуқларга эришишини кутмагандик. Орзу-умидларимиз кўп эди, аммо Аллоҳнинг каромати ила барчаси зиёдаси билан амалга ошмоқда.

Футболчининг онаси Гуллола Ниёзова:

- Дадаси айтиб ўтганларидек ўғлим ниҳоятда тиришқоқ ва изланувчан бўлганлиги боис ўзимиз жуда таниқли оила бўлмасакда хўжайиним билан келишган ҳолда фарзандимизни ўзи қизиққан соҳада тарбия топишига қарор қилганмиз. Бу қийин йўл эди. Бунинг машаққати, қийинчилигини жуда яхши билардик. Бироқ фарзандимиздаги иқтидор ва тиришқоқликни ҳам беэътибор қолдира олмасдик. Қийинчиликларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Аллоҳга шукур бугун қилинган меҳнатлар самарасини кўриб турибмиз. Баъзида шундай кунлар бўлганки,   хўжайиним топган пулларини рўзғорга ишлатсалар, мен маошимни Умаралига жўнатганман. Йўлкирасини топсак кунлик эҳтиёжлари учун пул топиб бера олмаганмиз. Ўғлим иродали бўлганлиги учун барчасига чидаб, истеъдодини кўрсата олди. Тиришқоқлиги асносида «Бунёдкор»нинг асосий таркибига кирди ва терма жамоамиздан чақирув олиб чемпионлик йўлида ўз ҳиссасини қўшди. Ўғлимнинг ҳар бир қўлга киритган ютуғидан кейин кўзимга ёш оламан. Қийналганларимиз эсимга тушади. Эҳтимол, биз уни кам-кўстсиз таъминлаб турганимизда ҳам ўзида истеъдод бўлмаганида бу даражага етиша олмасмиди.

- Осиё чемпионати барчамиз каби Умарали ва сизлар учун ҳам унутилмас воқеъликларга бой бўлди...

- Албатта, вакилларимизнинг турнирдаги барча учрашувларини ўйингоҳдан кузатдик. Мухлисларнинг бирортаси ўғлим ҳақида номаъқул гап гапирмади. Фақат илиқ сўзларни эшитдик. Бундан ниҳоятда фахрланиб ўтирдик. Австралияга қарши учрашувда Умарали пенальтилар сериясида сўнгги ҳал қилувчи зарбани бериши керак эди. Ўша вазиятда унга қарай олмадим. У ғалаба голини уриб, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишида ўз ҳиссасини қўшди ва бутун иродасини жамлаб, буни мен эмас Аллоҳ қилди, деб ифодалади. Очиғи ўғлимнинг иродасига қойил қоламан. Охирги чемпионлик ўйинида эса Президентимизнинг ўзлари стадионга ташриф буюриб футболчиларни қўллаб-қувватлаганлари, ғалабани улар билан бирга нишонлаганлари ва фарзандимга эътибор қаратганлари жуда хурсанд қилди. Умарали ҳал қилувчи голни уришини айтиб орзу қилиб юрардим. Бу ҳол икки бор насиб этди. Биринчиси Австралияга қарши ўйинда, иккинчиси финалда Ироққа қарши ўйинда содир бўлди. Тўғриси, ўғлим тўп ёнига яқинлашганда гол уролмайди деган фикр ҳеч қачон хаёлимдан ўтмаган. Унга ишонардим. Умарали Аллоҳ назарига тушган бола экан уни президентимиз бағрларига босиб қутладилар. Ўша вазиятни ўйингоҳдан кузатиб турдим. Умаралини худди ўзимни отам қучоқлагандек бўлдилар. Чунки фарзандимни бу даражага етишишида марҳум отамнинг ҳам ҳиссалари катта бўлган. Шу ўринда футболга бераётган эътиборлари учун президентимизга, мухлисларга ва бутун ўзбек халқига эса дуолари билан фарзандларимизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман.

- Кўзга кўринган футболчи бўлиш учун истеъдоддан кўра пул кўпроқ аҳамият касб этади дегувчилар ҳам учраб туради.   Шундай фикрда юрганларга нималар деган бўлардингиз?

- Бу мутлақо нотўғри фикр. Тўғри, пул кетади, лекин бу футболчининг ҳаражатлари учун керак. Масалан Умарали академия ёшига етгунига қадар Тошкентда ижарага квартира олиб дадам қарамоғида машғулотларга қатнаган. Унинг йўлкираси,   кунлик эҳтиёжлари, озиқ-овқати тўлиқ бизнинг зиммамизда бўлган. Академияга қабул қилингач бепул ётоқхона ва озиқ-овқат билан таъминлашган. Очиғи,   истеъдоди бор бола ҳеч қачон беэътибор қолиб кетмайди. Унинг келгуси фаолияти учун кимгадир қанчадир бериш шарт эмас. Фақат академия ёшига етгунига қадар чиройли парваришлаб, спортчининг ўзининг ҳаражатларига пул ажратиб турилса кифоя.

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:10, 09.04.2023. Ўқилди: 2340 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.